Umid_Komilov
Собеседники-
Content count
7 -
Joined
-
Last visited
Community Reputation
2About Umid_Komilov
-
Rank
Новичок
Старые поля
-
Участник Торговой площадки
нет
Информация
-
Пол
Мужчина
-
Ёлғонни манфаат нуқтаи назаридан иккига ажратмоқчиман: 1. Ўз манфаатини кўзлаб бошқаларнинг зарарига ёлғон гапириш 2. Ўзгаларнинг манфаатини кўзлаб ўзининг зарарига ёлғон гапириш Афсуски автобус ҳайдовчилари ва чиптачилар ишлатадиган ёлғонлардан бири шуки, биров улардан "бу автобус фалон жойга борадими?" деб сўраса, "Ҳа боради" дейишадию лекин маълум жойга етганда автобусдан тушиб бошқа транспортда бориш кераклигини ёки яна бир неча бекат пиёда юриб бориши кеаклигини айтишади.
-
Ихчамроқ тўй қилишни назарда тутаётган бўлсангиз керак. 3 сўм пул, бир калла қанд дегандай, 10 тача одамни чақириб никоҳни эълон қилиш маросимини ўтказворишни айтаяпсиз шекилли. Лекин шу айтганингизни ҳам қилмасдан (яъни умуман никоҳни эълон қилиш маросимисиз) уйланиш менимча мусулмончилиққа тўғри келмасов, нима дедингиз?
-
Топдингиз. Фақат радиода эмас. Ёшлар телерадиоканалида ишлаганман.
-
Tongda tursang salomat, yaqinlaring yoningda Bir kunlik taoming bor, oz-moz pul hamyoningda Yaratganga shukr qil ushbu ne'matlar uchun Ne'mat qadri bilingay uni yo'qotg'oningda
-
Эркак эр сифатида - оиланинг устуни, раҳбари, масъули. Оиланинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш эрнинг зиммасида. Буни ҳаммамиз яхши биламиз. Лекин амалга келганда бу ҳолат гўё унут бўлади. Сўнгги пайтда пойтахтимизда бир урф қулоч ёзмоқда. Айни мана шу одат мени қоғоз қоралашга мажбур этди. Жуда кўп ҳолатларда эркаклигимиздан ғурур қиламиз. Кўча-кўйда, дўстларимиз ичида эрлик ғурури ҳақида оғзимизнинг суви оққунча гапирамиз. «Эркакчилик» масаласи деярли ҳар суҳбатимизнинг мавзуига айланган. Аммо иш амалга келганда, нимагадир ҳамма айтилган сўзларни, эркакчилик ҳақидаги мардликларни унутиб қўямиз. Энг қизиғи, ҳаммаси ҳали оила қурмасимизданоқ бошланади. Баъзиларимиз бадавлат хонадонга куёв бўлишни орзу қиламиз. Шу йўл билан тўкин ҳаёт кечиришни ўйлаймиз. Бу мантиқсиз орзунинг ўзи бизни текин ҳаётга интилишга ўргатади, натижада, эр-хотин ўртасидаги муомалотларга кескин зарба етади. Аслида ўша эркакчилик ҳақида бонг урган йигит ўзига ўзи: «Мен эркакман. Оиламни ўзим таъминлашим керак. Астойдил ихлос билан меҳнат қилсам, иншааллоҳ, асло йўқчилик кўрмайман» дейиши керак эмасмиди?! Жуда кўпимиз келиннинг сепига кўз тикамиз (Тошкентда сепни жуда катта қилишлари ҳеч кимга сир эмас. Бу иш шу қадар кенг суратда авж олганки, қиз кўрган инсон умри давомида мебель учун тирикчилик қилиши лозим бўлиб қолган. Тасаввур қилингки, қиз жуда камбағал бўлса, уйидагилари мебел олиб бера олишмаса, МАРД куёв-бола тўйга рози бўлармикан?!) Бутун эътиборимизни «Келиннинг уйидан қандай нарсалар келар экан?» деган савол ўзига қаратади. Ўзимизча чамалаймиз. Алам қиладиган томони шундаки, бундан ҳижолат ҳам чекмаймиз. Келин томондагилар уйимиздаги бўшатиб қўйилган хоналарга жиҳозлар ўрнаиб, гиламлар солиб, пардалар осиб, хуллас хоналарни қимматбаҳо буюмларга тўлдириб, барча шароитларни яратиб кетишади. Бирон бир миллат вакили мазкур ҳолатни диққат билан кузатса, ҳайратдан ёқа ушлаши турган гап. Шу ўринда бир воқеа эсимга тушиб кетди. Тошкентлик қиз покистонлик йигитга турмушга чиққан эди. Келин томон мебел жиҳозлари беришини эшитган покистонлик куёв ҳайратдан қотиб қолибди. Кейин маълум бўлишича, Покистонда қизнинг жиддий нуқсони бўлса, масалан руҳий касал бўлса, ёнига мебелқўшиб узатишар экан. Бизда-чи? «Ҳа энди, у Покистондаги одатда. Бизда бошқача», дейишимиз мумкин. Лекин ундай эмас. Юртимизнинг ҳамма ерида ҳам мебелни келин томон олиб келмайди. Гап урф-одатда ҳам эмас, гап эркаклик ғурурида. Келин томондагилар уйимизни қимматбаҳо буюмларга тўлдириб ташлашига ғуруримиз йўл қўяди, орланмаймиз ҳам. Уйимизни тўлдиришгани етмагандек, ички кийимларимизгача (!) олиб беришади. Ўз уйимизда ичкуёвдек яшаймиз. Келиннинг ота-онаси қизини кўз қора-чиғидек асраб, оқ ювиб, оқ тараб катта қилган. Узатаётганида эса юрагининг бир парчасини қўшиб узатган. Уларга «Шундай қизни тарбиялаб ўстирганингиз учун раҳмат. Ҳеч нарсангиз керак эмас. Ҳаммасини ўзим таъминлайман. Мен эркакман. Оиламни ўзим таъминлашим керак» дейишнинг ўрнига келин томондан мол-дунё келишини умид қилсак, адолатдан бўладими? Ҳали ҳайитда яна совға саломли бўлиш умидимиз бор. Келин бечоранинг ота-онаси шунда ҳам қутулишмайди. Фарзандли бўлсак, боламизга ўзимиз эмас, қайнота ва қайнонамиз бешик, кроват, кийим-кечак олиб беришади. Қандай қилиб бунга ғуруримиз йўл қўяди? Яна қовурдоқ деган нарса бор. Бу қовурдоқ ўзи асли фарзандларимизнинг онасига кўзи ёригандан кейин қувват бўлиши учун беришимиз керак бўлган таом. Лекин шу қовурдоқни ҳам қайнонамиз олиб келади. Тавба! Агарда шунча ишларга индамай, ўзимизча эркак бўлиб турган эканмиз, энди кўчага чиққанда, чойхонадаги ошналаримиз олдида эркакчилик хусусида оғиз кўпиртирмаганимиз макул.
-
Qoyil, shunday qalam sohiblari bor ekanu bilmagan ekanman. Bu forumda yangiman, geroy ham ne geroy ham emasman. Bu yerda yangi suhbatdoshlar, do'stlar orttiraman degan umiddaman. Баъзан кирилл алифбосида, баъзан лотин алифбосида ёзиш одатим бор. Хафа бўлмайсизлар деган умиддаман.
-
Ҳурматли йигитлар, уйланишингиздан аввал сизларга бир-икки маслаҳат бермоқчиман. Яна “чолларга ўхшаб насиҳат қилар экан-да” деб ўйламанг. Мен замонга мослаб маслаҳат бераман. Ҳозир ўзингиз билиб оласиз. Айтайлик, ҳозир “онасига қараб қизини ол” деган мақол модадан қолган. Ундан кўра “отасига қараб қизини ол” деган мақолни жорий қилиш керак. Тўғри-да, бўлажак қайнотангизнинг қандай одамлиги, айниқса қандай лавозимда ишлаши, қанча пул топиши жуда муҳим. Қайнотангиз катта мансабни эгаллаган, бадавлат одам бўлса ошиғингиз олчи, тўкин ҳаёт кечиришингиз кафолатланади. “Ие, бу қанақаси бўлди? Ахир эркак деган ўзини ҳам оиласини ҳам ўзи таъминлаши керак! Қайнотасининг бойлигига суяниб яшаш эркакчиликка тўғри келмайди” дейишингиз мумкин. Лекин ҳозир эркакчилик ҳам модадан қолган. Давом этамиз, бўлажак келин олий ўқув юртида ўқиса “бюджет”ми “контракт”ми аниқлаб олинг. Зинҳор шартнома асосида ўқийдиган талабага уйланманг. Акс ҳолда, ўқиш пулини тўлашингизга тўғри келиб қолиши мумкин. Жуда бўлмаса, бўлажак қайнотангизга тушунтиринг, тўйдан кейин ҳам ўқиш пулини тўлашни канда қилмасинлар. Тағин “мен эркакман. Ўқиш пулини ўзим тўлайман” деб юборманг. Эркакчиликни бир четга суриб туринг. Энди тўй харажатлари ҳақида гаплашсак. Сиз келинга берилажак маҳр учун иложи борича арзонроқ нарса танланг ёки йўлига “шу ҳовли сенинг маҳринг” деб қўйинг. Қўрқманг, мабодо ажрашгудек бўлсангиз маҳрга берган ҳовлингизни олиб қолиб, келинни ҳайдаб юборасиз. “Лафз деган нарса қаёқда қолади?” дейишингиз мумкин. Лафз деган нарса аллақачон эскириб қолган. Келин тараф қиладиган харажатлар борасида эса бошқача йўл тутинг. Яъни келин тараф жиҳозларнинг иложи борича қимматроғини олиб келишини айтинг. Сиз бўшатиб қўйган хоналарга келин тафардагилар мебелнинг энг қимматини ўрнатиб, пардаларнинг энг зўрини осиб, гиламларнинг энг сарасини ёзиб кетишсин. Кейин олиб келинган нарсаларни яхшилаб текширинг. Мабодо бирор нарса сизга ёқмаса бехижолат айтинг, яхшироғини олиб келишсин. “Мен Эроннинг гиламини, Италиянинг мебелини хоҳловдим. Алмаштириб беринглар.” дейишдан асло уялманг. Тўғри, сизга кимдир танбеҳ бериши мумкин: “Ҳой, барака топгур. Келиннинг ота-онаси сенга оқ ювиб, оқ тараб ўстирган суюкли қизини – юрагининг бир парчасини бериб қўйса-ю, сен улардан яна мол талаб қилишга уялмайсанми?” деган одамга сиз “ Нега уялишим керак экан? Қайси замонда яшаяпсиз ўзи?” деб жавоб беринг. Ҳозирги замонда сурбетроқ бўлиш фойдали. Ишонаверинг. Тўйдан кейин ҳам келин тарафдан нарса талаб қилишда давом этаверинг. Масалан, кир ювиш машинаси, чангютгич, совутгич ва ҳоказолар. Келиннинг ота-онаси ночор бўлишса ҳам талаб қилаверинг. Қийналиб бўлса ҳам олиб беришади. Ахир уларнинг жонажон қизи сизнинг қўлингизда-ку. Қизларининг тинчлигини ўйлаб айтган нарсангизни олиб беришлари аниқ. Рўзғор тебратиш масаласига келсак ўзингизни кўп уринтирманг, ишлаб нима қиласиз? Хотин бор-ку. Хотинингиз ишласин, тижорат қилсин, чет элдан мол олиб келиб сотсин. Ҳеч бўлмаса мардикорлик қилсин. Хотиннинг пулини Простите, никогда больше материться не буду! ётишга нима етсин? Уй-рўзғор юмушларида унга мутлақо ёрдам берманг. Хотин бу қул. Сизнинг уйингизга қулликка келган. Қуллигини қилсин. Одамлар сизга “Сен ҳам эркакмисан? Суф сенга” дейишлари мумкин. Майли, эркак бўлмай қўяқолинг. Майли, сизни эркак деб аташмасин. Лекин юқоридаги маслаҳатларимга амал қилсангиз роҳат фароғатда яшайсиз. А лаббай?