Search the Community
Showing results for tags 'ривоят'.
Found 1 result
-
Халқимиз маънавий қадриятларига тегишли адабий мезонлар ичида замирида аслида бирор бир ҳикмат, панд-насиҳат, ўгит ёки ибрат турувчи турли хил мақоллар, маталлар, масаллар ва ривоятлар муҳим ўрин тутади. Шундай экан, ўзбек тилидаги форумимизда ҳам рус форумидаги "Притчи", "Интересные фразы" каби мавзуларнинг аналоги бўлиши ўринли бўлса керак. Келинг азиз форумдошлар, ўзимиз билган ибратли мақол ва матал, масал ва ривоятлар билан бир-биримизга туҳфалар қилсак. Мана бу кичик ибратли ҳикоя сизларга армуғон. “Айтишларича, палма дарахти тагида ота ва ўғил ўтиришган экан ва ўғил отаси билан баҳслашишни истабди. Ўғил айтибди: - “Эй ота, биз гувоҳ бўлаётган тенгсизликка қаранг, қани бу ерда сиз айтган хикмат? Ахир Аллоҳ – Билгувчи, Доно. Мана бу кичкина ўсимликка қаранг, унда тарвузлар ўсяпти ва у катта ҳосил беради, гарчи мана бу палма ўзининг баландлигига қарамай кичкинагина хурмо ҳосил беради. Улар ўртасида тенглик йўқ. Хурмолар палманинг бўйига монанд тарвуздек катта бўлса мантиқан тўғри бўларди. Тарвузлар эса, палагига монанд бўлиши керак”. Ота жавоб қилди: - “Эй ўғлим, балки бунда Аллоҳни ҳикмати бордир, қайсиники биз англашга қодир эмасмиз”. Кейин ўғил бироз дам олиш учун ёнбошлабди, отаси эса уни ёнига ётди. Бола кўзини юмишга улгурмасдан, палманинг чўққисидан бошига хурмо тушди ва қаттиқ оғриқ берди. Бола қичқириб юборди. Отаси ундан “нима бўлди”, деб сўради. “Дарахтнинг энг тепасидан бошимга хурмо тушди”, - жавоб берди бола. Шунда ота деди: - “Эй ўғлим, бу тарвуз эмаслигига Аллоҳга шукр қил”.
- 20 replies
-
1
-
- мақол матал
- масал
-
(and 1 more)
Tagged with: