Samigo

Узбек латифалари

Бу мавзуда кандай латифалар булмаслиги керак?   38 members have voted

  1. 1. Катталарга мулжалланган латифалар

    • Булмагани маъкул
      3
    • Шунакаси кизикрок-да!
      10
    • Майли, факат лугатда йук сузлар урнига бошка суз ишлатишса.
      13
    • Факат жудаям айниб кетмайлик!
      22
  2. 2. Сиёсат тугрисида аския килсак-чи?

    • Йук! Тинчгина утирайлик!
      11
    • Майли, уриниб куринглар.
      13
    • Рухсат, факат чегарадан кирманглар!
      13
    • Союз тугрисидаги латифаларни ёктираман.
      5
    • Горячая точка - куйдириши мумкин дегани!
      3
  3. 3. Кайси кизикчиларникидан булсин?

    • Юсуфжон кизик хаммасини устози!
      6
    • Рустам Хамрокулов жуда яхши гапларни гапирган эди...
      8
    • Хожибой яна, шу форумда хам яшасин!
      26
    • Хамма хозирги "живой"ларни янгисидан булсин!
      7
    • Йук! Улар айтмаган, теша тегмаганини хохлайман!
      13

Please sign in or register to vote in this poll.

203 posts in this topic

Пилигрим жаноблари факат ревизия билан шугулланасми ёки узизда хам кобилият борми?

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Бир бизнесменнинг иши юришмай колибди. Фолбинга борибди:

 

- Шу бир фол очиб куйсангиз, оиламдан, ишимдан....

- Хооооп, бизнесмен экансиз.....

- Ха.

- Мерседес машинангиз бор экан.....

- Ха.

- Уйланган экансиз....

- Ха.

- Иккита фарзандингиз бор экан....

- Адашяпсиз, учта фарзандим бор!

- Кечириб куясиз, сиз адашяпсиз. Сизнинг иккита фарзандингиз бор.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites
Мендан доим: - Хотинингдан куркасанми? - деб сурашганида:

- Мен хотинимдан куркмайман, лекин у хам мендан куркмайди. Шунинг учун, жанжал чикмасин деб, нима деса, хуп деб, айтганини киламан - деб жавоб бераман.

Шу мавзуда.

Бир харбий йигит уртогини учратиб колибти, юр дустим уйимга мехмон киламан деса. Дусти йугээ хотининг бор, нокулай, ичсак унга ёкмас дебти. Парво килма, хаммаси зур булади, деб харбий уйига бошлабти. Уйга келишса хотин атрофларида гирди-капалак. Арок опкелайми? закускага нима тайерлай? кук чой дамлайми? Стол тузатган, овкат килган ва хоказо.

Харбий йигитни дусти бу холатни куриб кандай ажойиб хотининг бор экан, меники бундай эмас деб хафа булибти.

Меники хам бундай эмас эди, ичиб келсам жанжал, тупалон киларди дебти харбий йигит. Бир куни машким пас уйга келсам хотинимни мушуги столга чикиб олибти "сенга биринчи огохлантириш" дедим. Эртанси кун вазият такрорланди иккинчи огохлантириш дедим. Учинчи кун мушук столга чиккан эди пистолетни олдим-да отиб ташладим.

Хозир хотинимда икки огохлантириш бор, депти.

Edited by связист
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Шуни бошкача варианти:

 

- Мен хотинимни зур усул билан куркитиб олганман - деб мактанибди шеригига - битта мушук боласини олиб келиб роса гушт билан узимга ургатдим. Хотиним келганида, халиги мушукка бор, хатакит берма, деб бир марта, икки марта хайдадим. Учинчи марта яна суйкалганида шартта калласини олиб ташладим - дебди.

 

Буни урганиб олган шериги худди шу усулни кулламокчи булиб бир мушукни роса ургатиб, хотинини олдида жахилдорлигини курсатмокчи булган экан, хотини:

- Хужайин, бу хунарингизни киркимиз чикмасдан килишингиз керак эди, энди 100 та мушук суйсангиз хам фойдаси йук - дермиш.

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Денгизда кема халокатга учрабти-да натижада эркаклар бир оролда аёллар эса 200 метр наридаги бошка оролда булиб колибти.

Хар хил ёшдаги эркакларни реакцияси.

20-30 ёшдагилар: «Йигитлар, аёллар нариги оролда экан кеттик сузиб утамиз»

30-40 ёшдагилар: «Шошманглар ёгочлардан лодка ясайлик ушанда утиб оламиз»

40-50 ёшдагилар: «Йигитлар, бироз кутайлик аёлларни узи биз томонга келади»

60-70 ёшдагилар: «Безовта килманглар бизга шу ердан хам хаммаси яхши куриняпти»

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Уруш вактида иккита узбек асир ушлагани боришибди.

- Топдингми? - бакирибди биринчиси.

- Ха топдим!

- Нечта?

- Саккизтасини ушладим!

- Олиб кел бу ёкка!

- Куйворишмаяпти!!!

 

------------

 

8 март куни хотин футбол кураётган эрини олдига янги куйлагини кийиб чикиб у ёкка утибди бу ёкка утибди.

Эри: - теп! теп! ГОЛЛЛ! ЭЭЭЭ кайга тепвоссан!!!!

Хотин бошка кийимини кийиб: - 8 март бугун. 8 март бугун...8 март бугун....

Эр: - Тусма! ЭЭЭЭ!!! Вопше уйнашни билишмайсанлар!!!

Хотин кинимини ечиб ташлаб: - 8 март бугун. 8 март бугун...8 март бугун....

Эри: - ИИИИ, болалар келиб колади.... Тусма!

Хотин углини мактабдан олиб келган противогазини кикиб эрини олдиги утириб олибди.

Эри ярим соатдан кейин хотинига караб: - кошингни тердингми? - дермиш.

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Магазинда харидор сотувчидан сураяпти:

 

- Мана бу телевизор канча туради?

- 1 миллион сум.

- О-О-О! А мана бунисичи?

- 2 та О-О-О.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Рустам Хамрокуловдан:

 

Қизиқувчан Матмуса

 

Оппоқ кўйлак, янги шим

Кийиб олиб байрам кун,

Уйга қайтар Матмуса

Ширин бўлиб кечқурун.

 

Қайтар завққа қўшиб завқ,

Ҳам куч қўшиб кучига.

Бир пайт кўрса, аллаким

Симёғочнинг учига —

Қоғоз осиб қўйибди,

Икки қатор ёзиб хат.

 

Ўқимоққа Матмуса

Ҳарчанд қилар ҳаракат —

Қарайди у томондан ,

Қарайди бу томондан.

Билмай кетса не хат бу,

Чиқа олмас армондан.

 

Қизиқувчан иштиёқ

Унга тинчлик бермасди.

Кўйлакни ҳам аямай

Симёғочга тирмашди.

 

Чиқди, кўрди, ўқиди,

Ким ақлдан озибди?

«Эҳтиёт бўл, симёғоч –-

Бўялган», деб ёзибди.

 

Ўқидию танидан

Чиқиб кетди муздек тер,

Уйга келиб дафтарга

Ёзиб қўйди тўрт йўл шеър:

 

«Эй, одамлар,одамлар,

Қизиқувчан бўлманглар.

Қизиқувчан бўлсангиз,

Янги иштон кийманглар!»

1

Share this post


Link to post
Share on other sites
Рустам Хамрокуловдан:

 

Қизиқувчан Матмуса

 

Оппоқ кўйлак, янги шим

Кийиб олиб байрам кун,

Уйга қайтар Матмуса

Ширин бўлиб кечқурун.

Самижон, рахматли Рустам Хамрокулов бу шеърни укиган булсалар керагу, лекин бу шеър (аникроги шеърлар) Эркин Вохидов каламларига тегишли.

Агар узгартириш киритсам хафа булмассиз деб умид киламан(шеър асли сал бошкачарок)

 

Оппоқ кўйлак, янги шим

Кийиб олиб байрам кун,

Уйга қайтар Матмуса

Ширин бўлиб кечқурун.

 

Қайтар завққа қўшиб завқ,

Ҳам куч қўшиб кучига.

Бир пайт кўрса, аллаким

Симёғочнинг учига —

Қоғоз осиб қўйибди,

Икки қатор ёзиб хат.

 

Ўқимоққа Матмуса

Ҳарчанд қилар ҳаракат —

У томондан қарайди,

Қарайди бу томондан.

 

Билмай кетса не хат бу,

Чиқа олмас армондан.

Қизиқувчан иштиёқ

Унга тинчлик бермасди.

 

Кўйлакни ҳам аямай

Симёғочга тирмашди.

Чиқди, кўрди, ўқиди,

Ким ақлдан озибди?

«Эҳтиёт бўл, симёғоч –-

Бўялган», деб ёзибди.

 

Ўқидию танидан

Чиқиб кетди муздек тер,

Уйга келиб дафтарга

Ёзиб қўйди тўрт йўл шеър:

 

«Эй, одамлар, билишдан

Ўзингизни тийманглар.

Қизиқувчан бўлсангиз,

Янги кўйлак кийманглар!» (Эркин Вохидов. Донишкишлок хангомалари)

 

Иложи булса колганларини хам укиб куринг, жуда зур. Агар керак булса менда бор.

Edited by Lamer
0

Share this post


Link to post
Share on other sites
Самижон, рахматли Рустам Хамрокулов бу шеърни укиган булсалар керагу, лекин бу шеър (аникроги шеърлар) Эркин Вохидов каламларига тегишли.

Агар узгартириш киритсам хафа булмассиз деб умид киламан(шеър асли сал бошкачарок)

 

Оппоқ кўйлак, янги шим

Кийиб олиб байрам кун,

Уйга қайтар Матмуса

Ширин бўлиб кечқурун.

... (Эркин Вохидов. Донишкишлок хангомалари)

боя мен хам укиб бу Эркин Вохидовнинг шеъри эди шекилли деб уйлагандим.

 

8-синфни битираётганимизда битта синфдошим "Матмусанинг калпоги" деган шеърни адабиёт имтихонида ёддан укиб берган эди, хали хам бошланиши эсимда

 

Калпок олди Матмуса

Калпок деса калпокдек,

Уни кийиб Матмуса

Эркак булди чакмокдек

 

Уктувчилар роса кулиб 4 куйиб беришган эди.

 

Агар шу шеърни хам бу ерда келтиришни иложи булса жуда хам зур буларди лекин.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites
боя мен хам укиб бу Эркин Вохидовнинг шеъри эди шекилли деб уйлагандим.

 

8-синфни битираётганимизда битта синфдошим "Матмусанинг калпоги" деган шеърни адабиёт имтихонида ёддан укиб берган эди, хали хам бошланиши эсимда

 

Калпок олди Матмуса

Калпок деса калпокдек,

Уни кийиб Матмуса

Эркак булди чакмокдек

 

Уктувчилар роса кулиб 4 куйиб беришган эди.

 

Агар шу шеърни хам бу ерда келтиришни иложи булса жуда хам зур буларди лекин.

Мархамат, кани бир кулишайлик. :rolleyes:

 

1. Матмусанинг қишлоғи

 

Донишқишлоқ деган жой

Бордир бизнинг томонда.

Ўша қишлоқ аҳлидек

Доно халқ йўқ жаҳонда.

 

Жўяк тортиб томига

Макка эккан ўшалар.

Калишини перронга

Ечиб кетган ўшалар.

 

Юз қоп ганчни бир йўла

Сувга қорган у ерлик.

Эчкисини сартарошга

Олиб борган у ерлик.

 

Кўриб минораларни

Ўша ерлик улуғлар,

Деган: «Булар тескари

Туриб қолган қудуқлар».

 

Томдан бошлаб уй қурмоқ

Бўлиб тиккан хавоза,

Девори йўқ ҳовлига

Ўрнатган ҳам дарвоза;

 

Ойга чиқмоқ йўли бор,

Жуда осон деган ҳам,

Темир йўлни кўтарса,

Тайёр нарвон деган ҳам,

 

Машинаси бор туриб

Миниб юрган хачирга,

Хизмат қилган «Волга»си

Эшакка ем таширга,

 

Пашшага сопқон отган,

Қопқон қўйган чивинга,

Алмаштирган саррофдан

Ўтган кунни индинга,

 

Ой нурига хум тутиб,

Умид қилган пишлоқдан —

Соҳибхаёл фаришта

Ўша Донишқишлоқдан.

 

Донишқишлоқ қаерда?

Ўзимизнинг томонда.

Ўша қишлоқ халқидек

Доно халқ йўқ жаҳонда.

 

Ақл кўплик қилса, бош

Ёрилади деб ҳалак —

Бошларига донишлар

Кийиб юрар чамбарак.

 

Содда деманг уларни,

Улар содда бўлмайди.

Кулдирса ҳам сизларни,

Ўзлари ҳеч кулмайди.

 

У машҳур Алдаркўса,

Калкўсанинг қишлоғи.

Ўзимизнинг қаҳрамон

Матмусанинг қишлоғи.

 

Китоб бўлар таърифи,

Ёзса минг бир саҳифа.

Донишларнинг ишидан

Тингланг уч-тўрт латифа...

 

 

2. Матмусанинг калпоғи

 

Қалпоқ олди Матмуса,

Қалпоқ деса — қалпоқдай.

Уни кийиб Матмуса,

Йигит бўлди чақмоқдай.

 

Ўнта қўйга арзийди,

Ярақлаши бир жаҳон.

Бир қарасанг — сувсардек,

Бир қарасанг — олмахон.

 

Қалпоқ эмас — эртак у,

Қалпоқ эмас — тилла тож!

Қўйинг-чи ресторанда

Ювмаса ҳеч йўқ илож.

 

Кирдилар ўлтирдилар

Буюрдилар арақни.

Доно Матмуса учун

Ичдилар бош қадахни.

 

Қалпоққа тери берган

Сувсар учун ичдилар.

Шундай қалпоқни сотган

Овсар учун ичдилар.

 

Эсланмаган қишлоқнинг

Итигача қолмади.

Мақталмаган қалпоқнинг

Ипигача қолмади.

 

Хўп ичдилар ўйламай

Ҳисоб-китоб қилмоқни.

Охирида пул етмай,

Топширдилар қалпоқни.

 

3. Матмусанинг лагани

 

Матмусавой шаҳардан

Лаган олиб қайтарди,

Йўл-йўлакай ўй суриб,

ўз-ўзига айтарди:

 

Бу лаганни кўтариб

Олиб борсам қишлоққа,

Хотин уни албатта

Идиш қилар пишлоққа.

 

Тийиб бўлмас ҳеч қачон

Бола-чақа деганни.

Улар пишлоқ талашиб

Синдиришар лаганни.

 

Шунда излаб чегачи

Мен нотавон бечора,

Қайта келиб шаҳарга

Бўладирман овора.

 

Машойихлар гапи бор

Иш кўзини бил, деган.

Ҳар юмушда эртанинг

Ҳисобини қил, деган.

 

Нима қилсам экан деб,

Бир дам ўйга толди у.

Сўнг лаганни синдириб,

Чегалатиб олди у.

 

Шундай қилиб, уйига

Қайтди оғзи қулоқда.

Ҳамма унинг ақлига

Қойил қолди қишлоқда.

 

Қолганини кейинроқ ёзвораман.

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Биламан кимникилигини. Лекин Рустам узгартириб айтгани билан - зур килиб айтган :(

Мана колганлари:

 

--------------

 

Матмусанинг калпоғи

 

Қалпоқ олди Матмуса,

Қалпоқ деса — қалпоқдай.

Уни кийиб Матмуса,

Йигит бўлди чақмоқдай.

Ўнта қўйга арзийди,

Ярақлаши бир жаҳон.

Бир қарасанг — сувсардек,

Бир қарасанг — олмахон.

Қалпоқ эмас — эртак у,

Қалпоқ эмас — тилла тож!

Қўйинг-чи ресторанда

Ювмаса ҳеч йўқ илож.

Кирдилар, ўлтирдилар,

Буюрдилар арақни.

Доно Матмуса учун

Ичдилар бош қадахни.

Қалпоққа тери берган

Сувсар учун ичдилар.

Шундай қалпоқни сотган

Овсар учун ичдилар.

Эсланмаган қишлоқнинг

Итигача қолмади.

Мақталмаган қалпоқнинг

Ипигача қолмади.

Хўп ичдилар ўйламай

Ҳисоб-китоб қилмоқни.

Охирида пул етмай,

Топширдилар қалпоқни.

 

--------------

Матмусанинг чархпалаги

 

Полвон эди Матмуса,

Тўрт фил кучи жам эди.

Қишлоқда энг зўр, аммо

Ақли бир оз кам эди.

Матмусани шундан ҳеч

Кўзга илмас эдилар.

Қўрқсалар ҳам ундан, ҳеч —

Ҳурмат қилмас эдилар.

Бир кун деди Матмуса,

Шундай кучга эгамен.

Шуҳратим йўқ эл аро,

Беобрўман нега мен?

От кўтардим тиш билан,

Кулди фақат одамлар.

Арзимаган иш билан

Топди ҳурмат одамлар.

Энди мен ҳам киришай,

Ҳайрон килай ҳаммани.

Доно бўлиб бир ўзим,

Нодон қилай ҳаммани.

Бўз ариқда кўп замон

Бор эски бир чархпалак.

Кўрибдики, бир томон

Айланар у ғилдирак.

Балки минг йил нарида

Айлангандир шу йўсин.

Матмусанинг даврида

Янгилик бир иш бўлсин.

Турди бир оз ўй суриб,

Юрди шахдам илгари.

Чархпалакни суғуриб

Шартта қўйди тескари.

Бу ижоддан эл дарак —

Топди сахар паллада.

Жадал чопар чархпалак,

Лекин сув йўқ далада.

Уйлар ахли уламо

Тузатмоқнинг йўлини.

Мағрур турар Матмуса

Белга қўйиб қўлини.

Ким чархпалак косасин

Ялпоқ қилиш керак, дер,

Ким косага осма сим

Қопқоқ қилиш керак, дер.

Дер идроки энг юксак

Қашиб туриб каллани:

— Дарёни сал кўтарсак.

Сал туширсак далани...

— Йўқ, иш битмас «сал» билан!

Қишлоғимиз эрлари —

Чархпалакни гал билан

Айлантирсин тескари.

— Йўқ, кучимиз ожизроқ,

Қийналмасин эл жони.

Тескарига оқизмоқ

Тўғри бўлар дарёни...

Эмиш, ҳамон қилар баҳс

Ўша қишлоқ эрлари.

Чархпалак-чи, сув бермас,

Айланармиш тескари.

--------------

Матмусанинг тандири

 

Матмусага бир куни

Хотини: «Ҳой, эр, — деди.

Ҳаммада бор, менга ҳам

Тандир қуриб бер», деди.

Пишиқ эди Матмуса,

Бошга қўйиб қўлини,

Ўйлаб топди энг арзон

Тандир қурмоқ йўлини.

Деҳқончилик сомон, жун,

Лой қоришни билади.

Ўзи тайёр қолип-ку,

Нега пул сарф қилади?

Лойни қорди, ишлатиб —

Занг кетмону пақирни.

Сўнг офтобга чўк тушиб,

Болаларни чақирди.

Қийқиришиб болалар

Атрофида чопдилар.

Қорни, бўйни аралаш

Лойшувоқни ёпдилар.

Бундоқ тандир бўлмаган,

Йўқдир ҳеч бир китобда.

Тандирини Матмуса

Қуритади офтобда.

Қотган сари танда лой,

Ҳар бир мўйи жимирлар.

Чиғаноқ қурт сингари

Фақат боши қимирлар.

Кўп қийналди Матмуса,

Мард эмасми — чидади.

Тандир тайёр, энди мард

Ундан қандоқ чиқади?

Пилла ёрар капалак,

Қил суғрилар хамирдан.

Лек Матмуса чиқолмас

Ўзи қурган тандирдан.

Етар етти қўшнига

Унинг нола-хониши.

Маслаҳатга йиғилар

Қишлоқ аҳли дониши.

Қим дер: Э вох, бечора,

Ким дер: Кўринг тақдирни.

Бахс бошланди — масала:

Бутун олмоқ тандирни.

Охир деди бош ҳакам

Чимирганча қошини: —

Бир чора бор: арраланг

Матмусанинг бошини.

Майли, деди Матмуса,

Рози бўлмай нетайин,

Билмадинглар қадримни,

Ҳамманг жинни, бетайин.

Кессангизлар бошимни,

Мен ниятга етарман.

Бошим олиб бу ердан

Бирор ёққа кетарман.

--------------

Тандир кийган Матмуса

 

Ўзи тандир қуролмай,

Кўниб охир тақдирга,

Шаҳар томон йўл олди

Матмусавой тандирга.

Тандир бозор қизиган,

У тушгача айланди.

Ва нихоят бозорнинг

Зўр тандири сайланди.

Чертса, уч кун жаранглар,

Бир умрга етади.

Лекин уни қишлоққа

Қандай олиб кетади?

Ўйлаб кўрса, эшакка

Ортмоқнинг йўқ чораси.

Ортганда ҳам арқонлаб

Тортмоқнинг йўқ чораси.

Аҳли бозор йиғилди,

Қизиб кетди маслаҳат.

Барчада бир шу ташвиш,

Ҳаммада шу ўй фақат.

Кенгашилди, ўйланди,

Миндирилди охири

Эшагига — Матмуса,

Матмусага — тандири.

У шод, бундоқ тадбирни

Топмас энг зўр топқир ҳам.

Ўзи яёв қолмади,

Зап ўрнашди тандир хам.

«Ҳайё-ҳайт» деб йўл олди

Донишқишлоқ томонга.

Мана, тандир ичидан

Қараб борар осмонга.

Ҳар қанчаки интилар

Матмуса йўл кўролмас.

Менинг уйим қанда? — деб

Одамлардан сўролмас.

Кетиб борар таваккал,

Кўкка қараб «Тангрим! — дер,

Мени қилма шарманда,

Эшагимга ақл бер».

Бедапоя кўрганда

Эшак шўрлик нетади?

Қишлоқ қолиб Мағрибда,

Машриқ томон кетади.

Кун ботару шом тушар,

Юлдуз чиқар осмонга,

Ҳамон борар Матмуса,

Етмас манзил-маконга.

Дейдиларки,то бу дам

Йўлда эмиш Матмуса.

Боши ҳам йўқ, чеки йўқ

Чўлда эмиш Матмуса.

Аё дўстлар, адашган

Бир мўминдан кулмайлик.

Матмусадек ўзимиз

Тандир кийган бўлмайлик!

--------------

Матмусанинг уйланиши

 

Сафар қилди Матмуса

Олисдаги шаҳарга.

Ул шаҳарда йўлиқди

Бир ҳур пари-пайкарга.

Бўйдоқ эди Матмуса,

Узоқ турмай ўйланиб,

Қишлоғига қайтди у

Ул санамга уйланиб.

Хеч гап эмас бахт келса,

Айтар омад деб буни:

Уч ой ўтмай жононнинг

Яқинлашди ой-куни.

Ҳамма ҳайрон, ҳамма лол:

«Биз бир йилча кутардик,

Матмусанинг хотини

Чиқиб қолди ударник».

Не экан деб, шошилиб

Зарбдорликнинг бу сири,

Чопиб келди суҳбатга

Донишгазет мухбири.

«Биз ҳам четда эмасмиз,

Биз ҳам шерик меҳнатга», -

Деб Матмуса тиржайиб,

Қўшилади суратга.

Эртасига бу хабар

Тарқаб кетди ҳар ёкда.

Сарлавҳа ҳам чиройлик:

«Илғор ўрнак — қишлоққа».

Хат ёғилар эрлардан:

«Ташаббусни қўллаймиз!

Хотинларни тажриба

Алмашишга йўллаймиз!»

Алвон-алвон шиорлар

Пайдо бўлар ҳар жойда:

«Янгиликка — катта йўл!»

«Тўққиз ойни — уч ойда!»

Ҳайъатларда кеккайиб

Яйраб юрар Матмуса.

Биз ундоқ, биз бундоқ деб

Сайраб юрар Матмуса

Алқисса шу — баъзида

Шундай бўлиб қолади —

Биров қилиб меҳнатни,

Биров обрў олади.

 

--------------

 

 

----------------------------

Матмуса — рассом

 

Кўчма музей келибди

Бизнинг Донишқишлоққа.

Эшитдию Матмуса,

Шошиб қолди у ёққа.

Кўрди бориб мўйловдор

Қилич таққан зотларни.

У зотларинг остида

Гижинглаган отларни.

Айниқса, денг, аёллар,

Қараб-қараб олди у.

Боқиб баъзи суратга,

Сурат бўлиб қолди у.

Бири биридан қизиқ,

Бир-биридан зўр, аммо

Абстракт санъатга

Тушунмади мутлақо.

Деди: шу суратга ҳам

Пул тўлашар, ҳойнаҳой.

Демак, рассом иши зўр,

Демак, рассом жуда бой.

Деди: санъат ким учун?

Санъат ҳамма учунми?

Мен ҳам энди бу ишда

Синаб кўрай кучимни.

Қатъиятли Матмуса,

У орзига сўз олди.

Уйга келиб сандиқдан

Пайтавалик бўз олди.

Тоғорага ранг қорди,

Бўлсин учун созгина,

Қўшди тарнов сувидан,

Қўй қийидан озгина.

Қўлчўпни сиз сўраманг,

Топқирликдан камоли —

Гулдек мўйқалам бўлди

Эчкисининг соқоли.

Толдан ёғоч кесдию

Чорчўпни ҳам боплади.

Сўнг у турфа матога

Турфа рангни чаплади.

Қарабсизки, расм тахт,

Шартта қўйиб имзони,

Олиб келди музейга,

Лол қилгани дунёни.

Кўринарли жой топиб,

Осди уни деворга.

Аллақандай «изм» деб

Ёзиб қўйган қаторга.

Эртасига келдилар

Мутахассис ходимлар.

Яъни, ўша «изм»нинг

Пири бўлган олимлар.

Қарадилар, кўрдилар,

Ҳеч тиш ўтмас англарга.

Ким дер: Кўринг услубни.

Ким дер: Қаранг рангларга.

Бу Ғарбдаги зўр усул

Антирасм, дер биров.

Примитивизмда

Янги оқим, дер биров.

Хуллас, кўчма музейдан

Бу сурат хам жой олди.

Матмусага пул чиқиб

Битта саман той олди.

Эй, ёронлар, борсангиз

Лондон, Париж, Румога,

Музейларда бир қаранг

Ўша таниш имзога.

Жилва қилиб ўзгача,

Бўй таратиб турибди.

Матмуса чизган сурат

Дунё кезиб юрибди.

----------------------------

 

 

Мана бунисини мен роса ёктираман: :D

 

Матмусанинг дутори

 

Матмуса қўй сотгани

Шаҳарга келиб қолди.

Қайтишда битта қўйнинг

Пулига дутор олди.

Уйга келгач, йўлакка

Боғладию отини,

Завқи сиғмай юракка,

Чақирди у хотинни.

Мана, хотин, кўриб қўй,

Мановни дутор дейди.

Манов боғични парда,

Манов ипни тор дейди.

Манов қулоқ, бу харрак,

Яъни, эшак боладир.

Шаҳарлик уни бундай,

Бундай қилиб чаладир.

«Муножот» деб отини,

Матмуса куй чалибди.

Қулоқ солиб хотини,

Роса қойил қолибди.

Депти:

Раҳмат, шаҳарлик—

Яхши чолғу берибди.

Фақат битта нарсага

Ақлим етмай турибди.

Бир маҳал бобомда ҳам

Шундай чолғу бор эди.

Эсимдан адашмасам,

Ўша ҳам дутор эди.

Лекин у чалмай туриб,

Қулоғини бурарди.

Бармоғи ҳам манов ип

Устида югурарди.

Сен бўлсанг, битта ерни

Тутганча қолавердинг.

Бир хил тинғир-тинғирни

Қўймасдан чалавердинг.

Жаҳли чиқиб Матмуса,

Хотинини сўкибди.

Кетган қўйи учун ҳам

Аламини тўкибди:

«Эй, хотин, сен эрингга

Нодон гапни деб қўйдинг.

Нима бўлди? Ё қариб

Эс-ҳушингни Простите, никогда больше материться не буду! қўйдинг?

Бобонг қўли дуторда

Югурса, югургандир.

Шўрлик керак пардани

Тополмай қидиргандир.

Энди мен чалганимда

Оғзингни юм, жим, депти.

Бобонг парда қидирган,

Мен уни топдим, депти.

Матмуса шундай қилиб,

Кўкрагини керибди.

Эрини доно билиб

Хотин ҳам тан берибди.

Алқисса шу: Машшоқлар

— Қидиришни ташласин.

Керак пардани топган

Матмусалар яшасин!

 

 

 

 

---------------------

Матмусанинг қўшиғи

 

Беиш қолди Матмуса,

Энди не қилув керак?

Бир товуққа албатта,

Ҳам дону ҳам сув керак.

Бекор қолсанг ёстиқ ҳам,

Ёнбошингга ботади.

Телевизорга токай

Термилганча ётади?

Оинаи жаҳонда

Куйламаган оғиз йўқ.

Ўйлаб кўрса ўзидан

Ўтадиган ҳофиз йўқ.

Ўйлади, аввал бошни,

Сўнг ёнбошни қашлади.

Тўртта одам йиғилса

Қўшиқ айтабошлади.

Эшитарми одамлар,

Эшитмасми, иши йўқ?!

«Боғ аро»ни кўтарар,

Бас, дейдиган киши йўқ.

Ўзи бўлар маҳлиё

Ўзи айтган куйларга.

Таклиф бўлса, бўлмаса

Бораверар тўйларга.

Матмуса келган ердан

Қочар бўлди одамлар,

Тунлар қулоққа ёстиқ

Босар бўлди одамлар.

Оқсоқоллар дедилар:

Бир иложни ўйлайлик.

Матмусани қишлоққа

Тўра қилиб қўяйлик.

Бўлса катта амалдор,

Курсиси баланд бўлса:

Мажлис, қабул, нутқ, сафар

Хуллас доим банд бўлса.

Балки қўшиқ айтишга

Вақти қолмас, улгурмас.

Амалидан уялиб

Ҳофизликни эп кўрмас...

Келишдилар, Матмуса

Энди қишлоқ тўраси.

Кўпайиб қолди, кўринг,

Қадрдони, жўраси.

У курсида ўлтирар,

Қўлни қўйиб белига.

Яна ҳам қийин бўлди

Донишқишлоқ элига.

Кимки бирор иш билан

Ҳузурига киради —

Матмуса арз эшитмас,

Қўшиқ айтиб беради.

Чидаб сукут сақлаган

Марҳаматга эш бўлур.

Қўшиғини мақтаган

Албат иши беш бўлур.

Оқибат Матмусанинг

Касали баттар бўлди.

Саҳар бошлаб ашула

Кечгача айтар бўлди.

Оқшомлари гузарда

Авжни олиб туради.

Эшитсанг-ку хўбу хўб,

Эшитмасанг — уради.

Тўра бўлгач, бошқа хил

Овозларни йўкотди.

Мени кулги қилди, деб

Хўрозларни йўқотди.

Донишқишлоцда энди

Бошқа бирор қўшиқ йўқ.

Биргина Матмусанинг

Қўшиғига тўсиқ йўқ.

Одамлар ижирғаннб,

Ўқчиб қулоқ солдилар.

Илож қанча, охири

Ўрганиб ҳам қолдилар.

Ҳатто қўмсаб, ноёб деб,

Сўйлар бўлди халойиқ.

Матмусага ўхшатиб

Куйлар бўлди халойиқ.

Қарсак, олқиш, мадҳия

Авжга чиқиб басма-бас,

Халқ деди: бизга энди

Бошқа қўшиқ керакмас.

Ҳаммамиз бу қўшиқнинг

Фидойиси бўлармиз.

Уни айтиб яшадик,

Уни айтиб ўлармиз.

Алқисса, булбули йўқ,

Хўрози йўқ ул маъво —

Донишқишлоқда хамон

Янграр ёлғиз бир наво.

 

---------------

 

Матмуса ва ўғрилар

 

Савдо қилиб Матмуса

Қайтар экан йўлига

Тушиб қолди шаҳарлик

Ўғриларнинг қўлига.

Ечинтирдилар аввал

Сўнг дўппослаб урдилар

Ўчсин дея овози

Карнай чалиб турдилар.

Шу-шу кўп йил Матмуса

Бу шаҳарга қайтмади

Ичга ютди аламин

Ҳеч кимсага айтмади.

Айтса нима, эл фақат

Кулги қилар эрмаклаб,

Қариганда ниҳоят

Набирасин етаклаб.

Матмуса яна ўша

Шаҳар сари йўл олди

Бу сафар катта тўйнинг

Устидан чиқиб қолди.

Ғат-ғат карнай, ноғора

Такатумни урарди

Матмусадан набира

Бу нима, деб сўрарди.

Бобо айтар: бу ишни

Мендан сўрма, болажон,

Бир шўрликни ҳойнаҳой

Қилмоқдалар чалажон.

Дўстлар кулманг, бу ҳикмат

Матмусадан қарироқ,

Ноғораю карнакдан

Юринг доим нарироқ.

 

---------------------

 

Матмусанинг мехмондўстлиги

 

Меҳмон жуда азиздир

Донишқишлоқ томонда

Дерлар, майли биз ўлсак

Меҳмон бўлсин омонда.

Мана, шаҳарлик меҳмон

Қишлоқ кезиб юрибди.

Унга гўзал табиат

Маъқул бўлиб турибди.

Айниқса тўпалон сой

Меҳмонга ёқиб кетди,

Ох-оҳ деб сувга тушди,

Тушди-ю оқиб кетди.

Гоҳ чўкар, гоҳ кўринар,

Дод солар: «Қутқарингиз»,

«Спасите», «даст бидеҳ»,

«О май френд, SOS, плиз».

Испанча, португалча,

Лотинча қичқиради

Белни ушлаб Матмуса

Ҳайрон бўлиб туради.

«Шунча тилда додлашни

Ўрганиш ҳавасмиди,

Ундан кўра сузишни

Ўргансанг бўлмасмиди».

Ўлар ҳолга етганда

Сув кириб томоғидан

Меҳмонни олиб чиқди

Ушлаб бўйин боғидан.

«Шаҳарлик шаҳарликда»

Дер Матмуса кўнглида,

Керакли арқонини

Олиб юрар бўйнида.

Қирғоққа чиқди шошмай

Сўнг ақлини юритиб

Арқонидан дарахтга

Осиб қўйди қуритиб.

 

===============

Менда бошка йук. Яна Матмусалар борми? :)

 

З.Ы.: Буларни хаммаси Хайрулло исмли шогирдимни сайтида бор экан!

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Universitetda psixologiya darsi. Prefossor kirib keldi va darsni boshladi.

- Xurmatli talabalar bugun sizlar bilan insondagi 3 xil xolat haqida gaplashamiz. Birinchisi xayron qolish, ikkinchisi achchig'lanish, uchinchisi jaxl chiqish. Men buni sizlarga xozir dalillar bilan tushuntirib beraman, - dedida yonidan cho'ntak telefonini olib bir nomerga telefon qildi.

- Allo, assalomu alaykum, Shuxrat uydami?

- Yo'q, kechirasiz Siz adashdingiz chekilli, bu yerda Shuxrat yashamaydi?!

Endi ikkinchi xolat achig'i chiqish, - deb yana o'sha nomerga telefon qildi.

- Allo, yaxshimisiz, Shuxrat ishdan keldimi, uydami?

- Men sizga xozir aytdim, Shuxrat bu yerda yashamaydi, nomerda adashyapsiz chekilli?

Endi uchinchi xolat jaxl chiqishi, - deb yana o'sha nomerga telefon qildi.

- Allo, Shuxrat qanaqa bola o'zi, uyda turadimi yoki doim ko'chada yuradimi?

- Qanaqa odamsan o'zi, necha marta aytish kerak Shuxrat bu yerda yo'qqq. Nima garangmisan yo gapga tushunmaysanmi...

- Xo'sh, kimda savollar bor?

- Menda savol bor, - dedi bir talaba.

- Xo'sh nima savol aytingchi.

- Domla siz to'rtinchi xolatni aytmadingiz.

- Qanaqa xolat ekan.

- Gangitib qo'yish xolati.

- Xozir, dedida professor xaligi talaba oldiga keldi va yana o'sha nomerga telefon qildi. Trubkadan shunday javob eshitildi.

- Allo, assalomu alaykum, men Shuxratman, meni xech kim telefonda so'ramadimi...

0

Share this post


Link to post
Share on other sites
.......

Allo, assalomu alaykum, men Shuxratman, meni xech kim telefonda so'ramadimi...

Худди шунга ухшаган хазилни кайсидир эски италианларни киносида курган эдим. :)

Яхши хазил эскирмайди деганлари шуда!

1

Share this post


Link to post
Share on other sites
Биламан кимникилигини. Лекин Рустам узгартириб айтгани билан - зур килиб айтган :)

Мана колганлари:

 

--------------

 

Матмусанинг калпоғи

 

 

===============

Менда бошка йук. Яна Матмусалар борми? :)

 

З.Ы.: Буларни хаммаси Хайрулло исмли шогирдимни сайтида бор экан!

ха-ха-роса маза килдим-катта рахмат :)

0

Share this post


Link to post
Share on other sites
ха-ха-роса маза килдим-катта рахмат :lol:

Бир урис кушнимни гапи билан айтганда:

- Вы чо? На моем месте, точно также поступил-бы, каждый американец! :)

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Бир хафтадан бери хеч кимда янгиси топилмадими?

Шеърлар хакида гап кетаётган эди. Шу темада менда бир Мархабо деган юмористик шоирани шеърлари телефонимда бор эди.

Шуни Сизларга хавола килмокчиман:

 

Эрим юриб кетди

 

Юрак багрим куйиб кетди

Узим билсам гурга эди

Бу овоза булиб кетди

Кеч келади ишидан

Айрилгандек хушидан

Юрганини билса булар

Кураётган тушидан хам

Рузгор-бола манга колиб

Утиради уйга толиб

Телефони жирингласа

Гаплашади бекинволиб

Хар нодон дер: фолбинга бор

Иссик-совук сехир бергин

Бирон доно айтмайдики:

Эрингни сев, мехир бергин

Болаларим билишмасин

Куз ёшимни куришмасин

Кунгли колиб отасини

Ёмон куриб колишмасин

Кайнар гийбат: Ия, ия

Эриз уйланвоганмиша

Ёнин олиб уришаман

Ажаб кибди, сизга нима

Опам бошлар, мани курса

Хотинбозмиш эринг роса

Нима килсин хотинлариз

Узлариям эрвоз буса

Эплаптими юриб олсин

Майли уйнаб кулиб олсин

Мани мулку давлатимда

Давру-даврон суриб олсин

Вой сен ахмок, вой сен беор

Сенга керак булмаса ёр

Сот ким ошди савдосида

Махаллангга очиб бозор

Поччангни кур кандай эркак

Чакки юрмас тоза юрак

Мани эрим зурда Сизни

латта эриз кимга керак?

Вой зур буган эринг курсин

Бино куйган шеринг курсин

Санга жоним куйдими-я

Юрмагидан ортик юрсин

Кизгонмайдиям, хе, сани

Яна ортик керилгани

Нимасини кизгонаман

Туфлимиди йийилгани

Гийбат килиб очманг бозор

Хамма ишни фурсати бор

Энди битта обти асли

Турттагача рухсати бор

Юраман-у бермай сирим

Аммо юрак тилим-тилим

Кундошли хотинлар бекор

Чекишмаган экан чилим

Ким у жонон, билгим келар

Аптини бир кургим келар

Тутиб олиб сочларини

Битта-битта юлгим келар

Боргим кемас мехмонгаям

Бокким кемас инсонгаям

Жанжал кил деб гиж-гижлайди

Иш топилди шайтонгаям

Етиб бор-дер: уша ерга

Иккалови хозир бирга

Бормайман-е жинниманми

Гуруримни уриб ерга

Нима фойда урушлардан

Козилашиб юришлардан

Ук отайин кундошимга

Магрур караб туришлардан

Эр кунгли куш учиб кетар

Совук юртдан кучиб кетар

Тутмок учун дон сепайин

Милтик отсам кочиб кетар

Ранжимасин эрим майли

Зур аёл эр талашмайди

Боплаб куяр эдим-куя

Бу иш манга ярашмайди

Нодонга донолик килай

Сахрога дарёлик килай

Дустим килса бегоналик

Ман унга ошнолик килай

Жилсин десам тош жойидан

Булай эримни пойидан

Куёш булиб мехрим сочиб

Айнитай уша ойидан

Пардозлаб юз, кошу-кузим

Кувнокликка солиб узим

Хар тонг караб тош ойнага

Такрорлайман битта сузим

Минг турлансин уша лайли

Мархабога ухшолмайди

Кийган билан ковушимни

Килолмайди юришимни!

 

З.Ы. Роса ёзиш кийин экан. Аудио файлини берсам буларкан.

Укишниям койиллатиб куйган :rolleyes:

Кимга ёкди?

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Буни ким езганини билсак буладими? Кайсидир андижонлик шоира деб эшитгандим.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites
Буни ким езганини билсак буладими? Кайсидир андижонлик шоира деб эшитгандим.

Интернетдан кидириб аникладим: Мархабо Каримова деган шоира экан. Каерданлигини билмайман.

Мана бу шеърини хам нетдан топдим:

-------------

Jiddiy Hangoma

 

Bir do’konning qarshisida uch-to’rt xotin,

Gurunglashib kutar arzon yog’ navbatin.

O’sha yerdan o’tib qoldi bitta erkak,

Huddi shundan boshlanadi bizning ertak.

U ayollar ichra biri go’zal edi,

O’zi yoshu, ammo so’zi masal edi.

O’sha erkak qarab sekin o’ngu-chapga,

U ayolni quvlik bilan soldi gapga.

Dedi: - Singlim, sizga rahmim keldi juda,

O’rningizga kuyov bola kelmapti-da.

Ayol dedi: - Erim o’tgan, bir bolam bor,

Ikki yilki bir o’zimga qolgan ro’zg’or.

Erkak dedi: - Qiynalibsiz g’amlar yutib,

Yog’ uchun ham yurasizmi navbat kutib.

Navbat kutib yoshligingiz bo’lar uvol,

Erga tegishingiz kerak gulday ayol.

Mening uyim to’la yemish, yog’u unlar,

Omborxonam to’la meva, donu dunlar.

Ikki uyda ikki dona xotinim bor,

Istasangiz bo’ling menga uchunchi yor.

Ayol dedi bir oz o’ylab bir oz kulib:

- Kundoshlarim qo’yishsachi sochim yulib?

Mayliku-ya ikki xotin tinch yotishsa,

Ne qilaman derazamga tosh otishsa?

Erkak dedi: - xotinlarim bilishmaydi,

Bilishmagach, tinch yashaysiz, urishmaydi.

Hammangizni teng ko’raman toqat bilan,

Visol tuni – uch kunda bir navbat bilan.

Ayol dedi kulgusini ichiga yutib:

- O’larkanman u yerdayam navbat kutib.

Mashinaga, uyga navbat kutgan edim.

Navbat kutib ko’z duxturdan o’tgan edim.

Ammo bunday ko’chalardan o’tmaganman,

O’g’irlikcha erga navbat kutmaganman.

Rozi bo’lsam, bilmam, nedan yutarkanman.

U yerdayam, bu yerdayam kutarkanman.

Uch kunda bir yor kutgandan bo’ynim egib,

Bir oyda bir yog’ kutayin qomat kerib.

Erkak dedi: - Tavba, bu ne deganingiz?

Axir kunda osh bo’lardi yeganingiz.

Ayol dedi: - Bu deganim – bermang ozor,

Oshqozonim tepasida Yuragim bor.

Erkak dedi: - Mendayam bor o’sha yurak,

Rostin aytsam, menga faqat savob kerak.

O’ngimdayam, tushimdayam savob deyman,

Uyimdayam, ishimdayam savob deyman.

Ayol dedi: - Kechiring, ey yaxshi odam,

Beva ekan men-la turgan ayollar ham.

Yoshlari sal kattarog’u mehrga zor,

Kerakmasmi to’rtinchi yo beshinchi yor?

Shoshmay turing, ularni ham chaqirayin,

“Ochildi baxtimiz” deya baqirayin.

Suyungandan aqillari shoshar edi,

Savobingiz besh barobar oshar edi.

Shunda erkak chin niyatin ochib ketdi-

Mashinasin yurgizdiyu, qochib ketdi.

Mullakalar, ojizgina ayoldirmiz,

Balki kalta o’yu, kalta hayoldirmiz.

Orangizda saxiy, hotam kishilar ko’p,

Olam-olam ehson qilib, olishmas cho’p.

Chin sahiylar muhtojlarga lagan-lagan,

Osh kirgizib, kimdanligin aytishmagan.

Xabar olib qo’shnisining yo’q-boridan,

Kiyim-kechak, non tashlagan devoridan.

Marhabo der: - Baxtu omad, qiyinchilik,

Hamma narsa o’tkinchidir, vaqtinchalik.

O’tinch: Bizni nafsingizga talashtirmang,

Savob so’zin ishrat bilan adashtirmang!

 

Marhabo Karimova

--------

Менда яна Жаннатдаги кундошим деган шеърини хам mp3 си бор-у ёзгани эриняпман. Лекин эшитсангиз маза киласиз. Кейинрок ёзарман.

 

-------------------------

Бу шоира канакадир мукофот хам олган экан. Китоблари чиккан экан. Албатта кидириб топиш керак. Жуда кофияли ёзар экан.

Яна битта шеърини топдим:

 

Kuyov bolam

 

Kuyov bolam, o'z bolam

Mani qora ko'z bolam

Dilimda bir so'z bolam

Qizim yomon siz yaxshi.

 

Erka bolam, arslonim

Oyim turgan osmonim.

Qo'lingizdadur jonim

Qizim yomon siz yaxshi.

 

Yigit bormi sizday mard?

Yuragi toza begard.

Ikki dunyo ko'rmang dard

Qizim yomon siz yaxshi.

 

Biz temir siz tillosiz.

Biz omi siz mullosiz.

Biz nodon siz donosiz.

Qizim yomon siz yaxshi.

 

Qizimning o'zi axmaq!!!

Yurardi sizni maqtab.

Bir keptida arazlab

Qizim yomon siz yaxshi.

 

Tiriklik deb yursangiz.

Uy-joim deb tursangiz.

Nima qipti ursangiz?

Qizim yomon siz yaxshi.

 

Ro'zg'or xurjun bo'ladi

Goh kamib goh to'ladi.

Xotin degan ko'nadi

Qizim yomon siz yaxshi.

 

Bolam, sizda ixtiyor

Bo'lmaylik ozor, bezor.

O'rtada bolalar bor

Qizim yomon siz yaxshi.

 

Ko'p yashang yuzga yeting

Qiz tushgurni afv eting

Aldab-suldab opketing

Qizim yomon siz yaxshi

 

Ko'chada yotsangiz ham,

Mast bo'lib qotsangiz ham,

Choynakni otsangiz ham,

Qizim yomon siz yaxshi.

 

Bo'lsangiz ham mayliga

Yursangiz ham o'ngu-chap

Man hamisha siz taraf

Qizim yomon siz yaxshi.

 

Sog'ligida sizniki

O'g'liniki qizniki

Kasal bo'lsa bizniki

Qizim yomon siz yaxshi.

 

Taqsirimsiz, xo'jamsiz

Qimmatbaho o'ljamsiz

O'zim ochgan jo'jamsiz

Qizim yomon siz yaxhsi.

 

Marhaboxon uqqanim

Go'ngga g'uncha suqqanim

Gunohim qiz tuqqanim

Qizim yomon siz yaxshi.

 

 

Marhabo Karimova

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Яхши экан шеърлари

Юриб кетмасин эрлари :)

 

Мактабда катта синфда укиётганимда битта кизни севиб колиб анчагина шеърлар ёзган эдим, битирув кечасидан кейин хамма шеърларимни кайтариб берганди, алам килиб ёкиб ташлагандим, хозир утириб эсласам кофиялари ёмон булмаган экан

Edited by чужой
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Мархабо опа Абдулхай Каримовни аели эмасми? Бир видеода кургандим. Хали анигини езвораман. Аммо ижодига мени аелим кизикарди.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Samigo гап йук Сизга, рахмат, зур шеърлар экан, улфатлар орасида айтса, жуда жойини топар экан. Илтимос мана шунака шеърлар булса ёзиб туринг. Ёки интернетдан кайси сайтдан топса булади ? :lol:

 

Samigo агар иложи булса Мархабо Каримованинг шеърларидан булсин ?!

0

Share this post


Link to post
Share on other sites
Samigo гап йук Сизга, рахмат, зур шеърлар экан, улфатлар орасида айтса, жуда жойини топар экан. Илтимос мана шунака шеърлар булса ёзиб туринг. Ёки интернетдан кайси сайтдан топса булади ? :ph34r:

Биламан гап йуклигини! ^_^

Кидирган - топади! :)

Samigo агар иложи булса Мархабо Каримованинг шеърларидан булсин ?!

Мархамат!

-----------------

 

Tуй килиб келинчак туширдим,

Узимга узим иш оширдим.

Meн энди... мен энди тушундим,

Бировнинг боласи уйимда.

 

Бакирманг дадаси, секиней,

Oвозингиз бирам текиней.

Уйимнинг кайтига бекинай?

Бировнинг боласи уйимда.

 

Хаммага киламан илтифот,

Tилимга буламан эхтиёт.

Кучага чикмасин "ахборот"

Бировнинг боласи уйимда.

 

Келинлик бир келар яйрасин,

Оллохим илтифот айласин,

Козоним гушт билан кайнасин,

Бировнинг боласи уйимда.

 

Сипорок кийингин, вой кизим,

Ибрат бул келинга, хой кизим.

Онангни тушунгин, ой кизим,

Бировнинг боласи уйимда.

 

Ёрдам кил, сикиб бер усмасин,

Бахтингни йулини тусмасин,

Совчига ёмонлаб куймасин,

Бировнинг боласи уйимда.

 

Чимрилмасин деб кошлари,

Аввайлаб шу келин пошшани.

"Сиз-сиз"лаб хайдайман пашшани,

Бировнинг боласи уйимда.

 

Койишар эркалаб куясан,

Келинга "Майли" деб турасан.

Бошингга тушганда биласан,

Бировнинг боласи уйимда.

 

Нонингни куйдирса майлига,

Идишни синдирса майлига,

"Адвокат" уша Лайлига,

Бировнинг боласи уйимда.

 

"Болам" деб гапирсам "Уф, бупти",

Билмадим балки куф-суф бупти.

Углим хам кушилиб жуфт бупти,

Бировнинг боласи уйимда.

 

Майли мен кайнона кайнамай,

Келин хам тек юрсин, айнамай.

Бу хам бир кургулик, айланай,

Бировнинг боласи уйимда.

 

Кахр-ла кунгиллар лойланар,

Мехр-ла кунгиллар бойланар.

Бир кун уз боламга айланар,

Бировнинг боласи уйимда.

 

Мархабо дер, ичим кон дустлар,

Учрашиб турайлик, жон дустлар.

Хасратдан юрагим кон, дустлар,

Бировнинг боласи уйимда.

 

 

Мархабо Каримова

 

-----------------

Мана бу Жаннатдаги кундошим деган шеъри:

thumb_mp3.jpg

Агар иложи булса, биронталарингиз шуни текстга айлантириб ёзиб куйсангиз.

1

Share this post


Link to post
Share on other sites
-----------------

Мана бу Жаннатдаги кундошим деган шеъри:

thumb_mp3.jpg

Агар иложи булса, биронталарингиз шуни текстга айлантириб ёзиб куйсангиз.

Самиго рахмат роса мирикиб эшитдим. Мархабо Каримовани ижросими бу билмадиму лекин жуда ухшатибти. Дарвоке, Мархабо Каримова Фаргонали шоира Абдулхай Каримовнинг («Туй бола» кушиги ижрочиси, шерини М.К. ёзган) рафикаси.

Вакт топсам текстга айлантираман, аммо МП-3 да эшитган менимча афзалрок.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Мановини кийналиб ёздим:

Поспорили однажды англичанин, француз и русский, чей язык лучше...

Узбекский лучше!

Хочешь докажу?

Вот, рассказ на узбекском:

 

Qishlog'lik Qulpinisaga qaratib qilingan:

 

- Qulpinisa, quyo qaradingu, qalbimga qilich qoqding.

Qalam qo'yilgan qaro qoshlaring qayrilib qalbim qiynaydi.

Qachongacha qochasan? Qochma Qulpinisa, qanotingni qayiraman! Qocholmay qolasan. Qarindoshlaringdan qo'rqmayman! Qittay-qittay qilvosam, qiyratvoraman qarindoshlaringni Qulpinisa!

Qulpinisa, qo'y qizishmaylik, qo'lingni qo'limga qo'y. Qalbimni qalbda qochamiz. Qirni qizargan qiyaliklarida qolamiz. Qo'rqma, qorong'uga qolmasdan, qosh qorayguncha qaytamiz. Qolishga qiziqsang qolovramiz-u, qarindoshlaring qing'ir qarab qolsa qizarib qolamiz-da, Qulpinisa. :)

Qulpinisa, qara, qaro qoshlaringga qarab qo'shiq qildim:

 

Qaro qoshing, qiyiq qoshing

Qiyiq qayrilma qosh qiz

Qilur qasdimga qasd qayrab

Qilich qotil qaroshing qiz

Qafasda qalb qushin qiynab

Qanot qoqmoqqa qo'ymaysan

Qarab qo'ygin qiyo

Qizdirsin quyoshing qiz!

 

Qalay? Qoyilmisan Qulpinisa? Qarsakka qara qarsakka!

Qoniqmadingmi? Qanaqa qizsan? Qulog'ingga qo'rg'oshindek quyib qo'y:

- Qamatsang - qamat! Qamog'dan qochib, qarshingda qoqqan qoziqdek qoqilib qolovraman Qulpinisa.

Qulpinisa qo'y qizishma, qo'lingni qo'limga qo'y. Qalbimiz qalbimizga qovushsa, qalb qasrini quramiz! Qalb qasrimizda qo'sha - qo'sha qizlarimiz, qo'chqordek-qo'chqordek, qoni qaynagan Qudratjonlar, Qosimjonlar, Qobiljonlar qilamiz.

Qarang qiz qalbini qamrash qanchalik qiyin! Qoganlarini qochonlardir qilarmiz...

 

Qarsaginglar!!!

 

Qotirib qo'ydimmi? :)

Агар у ердан яна учириб юборишса, мехнатим бекор кетмасин :)

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Create an account or sign in to comment

You need to be a member in order to leave a comment

Create an account

Sign up for a new account in our community. It's easy!


Register a new account

Sign in

Already have an account? Sign in here.


Sign In Now