Sign in to follow this  
Followers 0
sardor1

Янги давлат телеканаллари

Қандай янги телеканал кўрмоқчимиз?   39 members have voted

  1. 1. Телеканал

    • Болалар
      13
    • Маънавият
      3
    • Кинохит
      19
    • Мусиқий
      7
    • Бошқа
      13
    • Спорт
      3
    • Янгиликлар
      14
    • Мавжуд каналлар етарли
      1

Please sign in or register to vote in this poll.

63 posts in this topic

Менга хеч қандай ёмонлик тегмайди, лекин вилоятдагилар 4 та маънавий-маърифий канални ўрнига 12 маънавий-маърифий канални кўришидан нима фойда топади? Биринчидан, кўрадими хали? Хўп, болалар каналлари дейлик, 21 асрада яшавоммиза, лекин ишга ёндошиш 20 асрни ўртасида. Хозир кимни ўна қийшиқ декорациялар билан, ухлаб қоладиган даражадаги сценарийлар билан қизиқтирмоқчисила? Гап каналлар сонида эмас! Бу худди хукуматни қарорини формал ижро этиш учун қилинвотган ишга ўхшайди, бир бало қилиб кўпайтирамиз, лекин сифат хақида гап кетса, "музыкант"дан оласиз, бюджетни ким хал қилишдан гапирасиз...

Балки ман Тошкентда турарман, лекин сиз хам узоқдамассиз шекилли, вилоятларда кўпчилик одамлар спутник орқали бемалол ўнлаб каналларни кўришмоқда.

Мани фикрим, тинчгина яхши дубляж гуруҳини йиғиб, одиий ретрансляция билан шуғулланиш маъкулроқ.

Вилоятда нечта уйда спутник кўрган экансиз... ман ўзим тошкенлиман, лекин командировкаларда юрганимда вилоят шахарларини ўзида кўзимга спутник тарелкалари ташлангани йўқ, қишлаларна гапирмаса бўлади. Бугунги кунларга қадар Тошкент ўзида, хамма текин камалакда ўтирган эди, энди яхшими ёмонми 7 та канални кўриб ўтиришибти.

Дунё жойида турмаяпти, Ўзбекистон секин бўлса хам ривожланвоти. Хозир янги каналлар очилса, кегин сифатиям яхши бўлиб қолар.

Шу форумни ўзида ўтирганлардан 10 йил олдин нешта одамда интернет бор эди. Хозир қанақа имкониятлар берилган, хохласез диал-ап, хохласез АДСЛ, оптиканиям уйизга ўтқазиб беришади, қарабсизки зўр интернет бор, сифат йўқ, ички ресурслар ўлган, ташқи ресурслар қиммат. лекин шунга қарамасда хамма интернетга уланвоти.

 

Мани фикрим, тинчгина яхши дубляж гуруҳини йиғиб, одиий ретрансляция билан шуғулланиш маъкулроқ.

Фикриз яхши, бу ишниям қилишади, лекин давлат эмас, тижорат компаниялари ва бу ретрансляция қилинган каналлар пуллик пакетда ўтиради. Сизда балки бу каналларни кўришка пул топилар, лекин ман давлат ишида ишлаб туриб хамма тўғрисида бунақа ўйлай олмайман. Агар ахолида текинга 4 канални ўрнига 10 тасини кўриш иложиси бўлса, шунисигаям хурсанд бўламан.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Вилоятларга келсак, ман Наманган шахрида яшайман, шахарнинг 80 фоизини кабель тв коплаган, менинг уйимда 30 та РФ каналлари + Natioanl Geografik, Evro sport, Discovery, Evronews курсатади, так что спутник антеннага хожат йук. IP TV бор хохласангиз. 3G Тошкентга нисбатан анчагина яхши ишлайди.

 

Мавзуга кайтадиган булсак: Янги технологияларга багишланган канал очилса. Хадеб сериал куравермасдан технологияларга хам кизиктириш керак болаларни. Факат болаларни эмас катталарни хам. Хаммага аёнки катталар хозирги технологияни унчалик хазм килиша олмаяпти, лекин давр талаби экан, урганиш керак. Курсларга бориб урганиш учун вакт етмайди, уйда, дам олаяпганда ТВ оркали урганиш бу бошка гап.

 

Маънавият каналини ривожлантириб ТВга олиб чикиш керак. Ман бу каналнинг тест версиясини сайтда куригандим маъкул булди. 

 

Сериалларни йукотиш керак. Ёки камайтириш керак. Бу инсоннинг онгини пасайтиради. 

 

 

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Кайсидир канални йукотиш ёки алмаштириш керак эмас.

ТВ куришдан максад булиши керак, яьни фойдали тарафлари: тарбиявий ахамияти, илм, янгиликлар ва х. к..

Хозирги узбек фильмларида юкоридаги белгиларни умуман курмаяпман. Уларни берчаси деярли бир хил. Худди хаёт факат севги ва кунгилхушликдан иборатдек. Шунчалик даражага етдики "янги "Фалончи" деган кино чикибди" дейишса у хам колганларига ухшаб савияси паст булса керак деб уйлаб коламан.

Бу билан хамма Узб. кинофильмларини ёмонга чикармокчимасман. Уларни орасида тарбиявий ахамиятга эга, реал хаётий фильмлар бор. Мисол учун Зулфикор Мусоков фильмлари. Уларни кайта-кайта томоша килсангиз хам яна кургингиз келади. Чунки уларда реализм бор, балки енгил-елпи, севдим-улдим-куйдимлар эмас!!! У фильмларда сиз ва бизнинг хаётимиз бор. Лекин бир нарсага хайронман. Хозирги ёшлар айнан уша олди-кочди савияси паст киноларни беармон томоша хамда узаро мулохаза килишмокда. Бир нарсани унутмаслик лозим, хали хаёт тажрибасига эга булмаган ёшлар бунака фильм кахрамонларидан урнак олишокда. Баъзи фильмларда бош кахрамонларнинг киликларини куриб огзинг очилиб колади. Мисол: Бурилар киносида бош кахрамон машинада кетаётиб йулда пиёда юрган бир кизнинг оркасига кули билан уриб кетади ва шундан "узича" мамнун булади. Шуми УЗБЕК йигити, ХАЁ, УЯТ, ГУРУР деган нарсала каёкка кетди. Шуми ёшларимиз урнак овотган кахрамон.

Хуллас гапирса гап куп. Мавзудан четлашганим учун узр суриман. Лекин ТВни асосий кисмини кинофильмлар ташкил килади. Купчилигимиз айнан кинофильм куриш учун ТВ каршисига келамиз. Уз. фильм режиссёрлари бир хилликдан четлашишса хамма учун жуда яхши буларди.

Каналларга келсак National Geographic, Discovery каби каналлар булса жудаям яхши буларди. Лекин ОПРОСда илмий-оммабоп дегани йук экан.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Узбек фильмлари хакикатдан хам бир хилликга эга булиб, бу фильмлар ёшларнинг мийясини котиришга хизмат килмокда, ёшларнинг онгини пасайтиришга хизмат килмокда ва режиссерлар максадларига етишмокда. Бунданда дахшатлиси булмаса керак. Ахир миллат ёшларимизнинг кулида-ку. 

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Янги давлат телеканаллари очиш мумкин, лекин хозирги савиядаги каналлар буладиган булса билмадим, керакмикан. Кайси каналга караманг сериал, нафакат сериалнинг узи, кайта кайта ёги чикиб кетса хам кураверамиз. Кинохитга ухшаш канал очилас нима булади, яна уша "замонавий" узбек фильмларими (Хиндистон фильмларининг айни узи, Америкада Голливуд, Хиндистонда Болливуд, ажабмас бизда хам Долливудми Молливудми пайдо булиб колса якинда), ёки ур йикит америка фильмларими? 90% куришга яроксиз деса хам булади. Мусикавий каналлар хакида хам шу гап, бизнинг хонандаларимиз мусика ёзишмайди(нима килади вактни кетказиб, тайёр эрон, хинд, араб мусикалари турганда, кучириш кийин эмаску, тем более, "авторские права" деган нарсалар бизнинг хонандалар учун бир пул), пулини тулаган хонанданинг ашуласи бир кунда ун марталаб кайтарилиши мумкин (айтишадику: Кто платит тот и заказывает музыку).

Агар имконияти булса 24техно, Нэшнл жеграфик, Дискавери каби каналларни таржимасиз булса хам трансляци килиш имконияти булса эди. Жуда хам яхши буларди, агар каналлар маълум йуналиш буйича таксимлаб чикилса, яъни сериаллар учун алохида канал, янгиликлар учун алохида, мусика учун яна алохида.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Узбек фильмлари хакикатдан хам бир хилликга эга булиб, бу фильмлар ёшларнинг мийясини котиришга хизмат килмокда, ёшларнинг онгини пасайтиришга хизмат килмокда ва режиссерлар максадларига етишмокда. Бунданда дахшатлиси булмаса керак. Ахир миллат ёшларимизнинг кулида-ку. 

Тулик кушиламан бу фикирга!!

Хозирги фильмларни сюжетлари 99% бир хил.Хеч кандай маънога эга эмас.

Бу уз навбатда нимани билдиради?-Манимча, режиссерларни савиясини, салохиятини...

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Тулик кушиламан бу фикирга!!

Хозирги фильмларни сюжетлари 99% бир хил.Хеч кандай маънога эга эмас.

Бу уз навбатда нимани билдиради?-Манимча, режиссерларни савиясини, салохиятини...

Манимча бу аудиторияни, яъни биз томошабинларни аксариятини хохишларини билдиради - режиссерлар кассаси яхши сценарийларни суратга олади. Бу бир томондан. Иккинчиси бу фильмлар спонсорларини савиясини курсатади, имхо.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Бизда мавжуд каналларнинг савиясини Янги йилда курдик. Бу йил камалак ТВ учгандан кейин мажбур булдик. Дастурлар умуман канакадур байрам кайфиятини олиб кемади. Креатив йук. Ярим эфир вакти хар хил кинолар билан тулдирилган. Байрам дастулари уша уша битта зал арендага олишган гирляндалар, унча мунча лампочкалар осишган, хар хил таниш-нотаниш артистлани чакиришган - булди. Канакадур сценарийлар йук. ТВ Марказ МТВА такдимотини курсатди.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Фикримча янги канал очишдан аввал хозиргиларни савиясини кутариш к-к. Футболни ривожлантириш буйича давлат карорлари чиккану лекин Олий лига уйинларини лоакал ярмини олиб беришолмайдику. Асосий давлат каналларини вилоятларда филиалларини очиб кизикарли курсатувлар таййорлащ к-к. Ахир хает факат Тошкентда эмаску.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Кеча forum.uz каналига кузим тушиб колди. Бу канал маънавиятга кирадими?

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Кеча forum.uz каналига кузим тушиб колди. Бу канал маънавиятга кирадими?

Менимча, бу канални маънавият тушунчасига алокаси йук. Оммавий маданият, ха булса бордир бу каналда, лекин маънавият эмас.

 

Мана янги 2-канал хам кушилди. 1-Маданият ва маърифат, 2-Дунё буйлаб. Кимдир бу каналларни кузатиб боряптими, фикрингиз кандай бу борада? Мени узим евроньюс ва бир канча новостной рус федерал каналларидан бошкасига вакт топа олмаяпман хозирча. Лекин, "Маданият ва Маърифат" каналини очилишини куллаб кувватлайман, лекин хамма гап барибир контентга бориб такалади.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ўзбекистон рақамли телевиденияга ўтиши муносабати билан, янги давлат телерадиоканаллар очиш имконияти келиб чиқмоқда. Миллий телерадиокомпанияда ишлиман, ўзим учун қизиқвоман, Ўзбекистон аҳолиси яна қандай каналлар кўрмоқчи экан? Мисол учун "болалар" телеканали, "манавият" телеканали, янги ва архивдаги эски кинолар кўрсатадиган телеканал.

 

илтимос, барча улдим-куйдим, ёмон кайнона-фаришта келин жанридаги фильмилар учун махсус канал очинглар, токи уларни шунака савиядаги фильмлар мухлислари курсин!

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Arslan bek, бу ерда фақат янги мавзу очишимиз мумкин холос, янги канал очишга кучимиз етмайди :D

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Create an account or sign in to comment

You need to be a member in order to leave a comment

Create an account

Sign up for a new account in our community. It's easy!


Register a new account

Sign in

Already have an account? Sign in here.


Sign In Now
Sign in to follow this  
Followers 0

  • Recently Browsing   0 members

    No registered users viewing this page.