Sign in to follow this  
Followers 0
не герой

Шеърият

Шеъриятга мусобатингиз?   18 members have voted

  1. 1. Кайси тилда булишидан катъиян назар, шеъриятга сизнинг мусобатингиз кандай?

    • Жуда яхши, тез-тез укиб тураман
      6
    • Жуда яхши, лекин кам укийман
      3
    • Жуда яхши, лекин деярли укимайман
      0
    • Уртача, лекин укиб тураман
      1
    • Уртача, лекин кам укийман
      2
    • Уртача, лекин деярли укимайман
      2
    • Шеъриятга бефаркман
      1

Please sign in or register to vote in this poll.

322 posts in this topic

Полвонлар бахона, тўйга борганда,

Вақт топиб, тўпланиб, тоққа чиққанда

Хурсанд бўб кетаман симлар қоққанда,

Менинг интернетдан топган дўстларим!

Э қойил Мавлоно, гап йўқ!

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Гап эгасини топибди-да ;)

2

Share this post


Link to post
Share on other sites

Форумга кирмасам хумор тутади

Кунимнинг ярими шунда ўтади.

Улар хам мен каби, шеърим кутади

Менинг интернетдан топган дўстларим!

3

Share this post


Link to post
Share on other sites

Дўстим мени алдади,

Алдама, алдама, алдама,

Қора кўзни алдама,

Алдама, алдама, алдама,

Ширин сўзни алдама :lol:

 

(Марҳум Нуриддин Ҳамроқулов ашуласидан)

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Марҳум Нуриддин Ҳамроқулов ашуласидан

Даврон Ғойиповникимасми?
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Даврон Ғойиповникимасми?

Мен Нуриддинака ижросида эшитган эдим.
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Авторини билмайман, интернетда ўқидим, менга ёқди.

Бироз таҳрир қилдим, автори хафа бўлмас. :rolleyes:

 

Нонни босиб ўтса бўлар сингил учун,

Ҳатто жондан кечса бўлар сингил учун,

Ота уйда колиш йўқдир сингил учун,

Сингилларни йўқлаб туринг кўнгил учун.

 

Юмшоқ кўнгил таъна нима билмайдиган,

Бошингизга кулфат келса кулмайдиган.

Бу дунёдан ўтар бўлсак йиғлайдиган,

Сингилларни йўқлаб туринг кўнгил учун.

 

Янги уйда илдиз отиб кетмагунча,

Берган жойда тошдай қотиб кетмагунча.

Фарзандлари ерда ўйнаб кетмагунча,

Сингилларни йўқлаб туринг кўнгил учун.

 

Узоқ-узоқ ўлкаларда юрсангиз ҳам,

Дунёнинг у чеккасида турсангиз ҳам,

Ота уйга йилда бир бор келсангиз ҳам,

Синглингизни йўқлаб туринг қўнгил учун.

Edited by Lamer
4

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ота уйда колиш йўқдир сингил учун,

 

Узр,шу қаторида мана бундай эди, Ота уйда вақтинчалик меҳмон улар.Қўшиқни Наманганлик хонанда Жалолиддин Усмонов жуда маромига еткизиб айтган.

Edited by Baxtiyora
1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Узр,шу қаторида мана бундай эди, Ота уйда вақтинчалик меҳмон улар.Қўшиқни Наманганлик хонанда Жалолиддин Усмонов жуда маромига еткизиб айтган.

Мен бу шеърни интернетда ўқидим, баъзи хатоларини тўғрилаб бу ерда ёзгандим. Демак бу ашуладан кимдир кўчириб интернетда ёзган эканда.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Мен бу шеърни интернетда ўқидим, баъзи хатоларини тўғрилаб бу ерда ёзгандим. Демак бу ашуладан кимдир кўчириб интернетда ёзган эканда.

Албатта, буни кушиги хозирам айлантириляпти каналларда..

 

Узр,шу қаторида мана бундай эди, Ота уйда вақтинчалик меҳмон улар.Қўшиқни Наманганлик хонанда Жалолиддин Усмонов жуда маромига еткизиб айтган.

Агар сизда шу кушик булса, бир амаллаб куйинг МП3 ни шу ерга..

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Албатта, буни кушиги хозирам айлантириляпти каналларда..

 

 

Агар сизда шу кушик булса, бир амаллаб куйинг МП3 ни шу ерга..

youtubega kiring hamma qoshiqlari bor
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Константин Симонов

МЕНИ КУТГИЛ

Хамид Олимжон таржимаси

Мени кутгил ва мен қайтарман,

Фақат кутгил, жуда интизор,

Кутгил, ёмғир зериктирганда,

Мени кутгил, ёққанида қор,

Атрофингни ҳарорат қоплаб,

Еру кўкни чанг тутганда, милый, я не хотел....

Бошқаларни узатган дўстлар

Кечагина унутганда, милый, я не хотел....

Хат келмасдан узоқ ерлардан,

Юрагингни қилганида қон,

Кутгил, сенла бирга кутганлар

Зериккандан чекканда фиғон.

 

Мени кутгил ва мен қайтармен,

Бўлса ҳамки, рангинг заъфарон,

Ёринг қайтмас, умидингни уз,

Деганларга тилама омон.

Майли, ўғлим, синглим, волидам,

Аза очсин мен йўқ туфайли.

Кутабериб сабри тугаган

Ёру дўстлар, ошнолар, майли,

Айрилиққа беролмасдан тоб,

Аччиқ-аччиқ ичсинлар шароб.

Кўзларингга тўлса ҳамки, ёш

Фақат сен милый, я не хотел... ва айла бардош.

Мени кутгил ва мен қайтарман,

Ўлимларни қолдириб доғда.

Иши ўнгдан кепти десинлар

Кутмаганлар мени у чоғда.

Ёт туюлар кутмаганларга,

Бундай ажиб толеинг санинг.

Кута-кута мени офатдан

Омон сақлаб қолаолганинг.

Қандай омон қолганлигимни,

Ёлғиз сенга айтарман, сирдош,

Кутаолдинг мени сен фақат,

Буюк эди сендаги бардош.

2

Share this post


Link to post
Share on other sites

Еру кўкни чанг тутганда, милый, я не хотел....

Ўзбекчани яхши тушунмас экан, бу форум цензураси

"милый, я не хотел..." сўзини нотўғри тушунганга ўхшайди. :D

---

Менга Хамид Олижонни мана бу шеъри ёқади:

 

ЎРИК ГУЛЛАГАНДА

 

Деразамнинг олдида бир туп

Ўрик оппоқ бўлиб гуллади...

 

Новдаларни безаб ғунчалар,

Тонгда айтди ҳаёт отини

Ва шаббода қурғур илк саҳар

Олиб кетди гулнинг тотини.

 

Ҳар баҳорда шу бўлар такрор,

Ҳар баҳор ҳам шундай ўтади,

Қанча тиришсам ҳам у беор

Йиллар мени алдаб кетади.

 

Майли дейман ва қилмайман ғаш,

Хаёлимни гулга ўрайман;

Ҳар баҳорга чиққанда яккаш,

Бахтим борми дея сўрайман.

 

Юзларимни силаб, сийпалаб,

Бахтинг бор деб эсади еллар,

Этган каби гўё бир талаб,

Бахтинг бор деб қушлар чийиллар.

 

Ҳамма нарса мени қаршилар,

Ҳарбир куртак менга сўйлар роз,

Мен юрганда боғларга тўлар

Фақат бахтни мақтаган овоз:

 

«Мана сенга олам-олам гул,

Этагингга сиққанича ол,

Бунда толе ҳар нарсадан мўл,

То ўлгунча шу ўлкада қол.

 

Умрида ҳеч гул кўрмай йиғлаб

Ўтганларнинг ҳаққи ҳам сенда,

Ҳар баҳорни йиғлаб қаршилаб

Кетганларнинг ҳаққи ҳам сенда...»

 

Деразамнинг олдида бир туп

Ўрик оппоқ бўлиб гуллади...

2

Share this post


Link to post
Share on other sites

Соғинсам Отажоним

излайин қаерлардан,

Соғинсам нур жахоним

излайин қаерлардан,

 

Ховлимиз сахнасида

излари қолганмикан,

Ўғлини оқ юзида

ислари қолганмикан

Ё кузгу нигорлари

пайт пойлаб турганмикан,

 

Дастурхон ёзилганда

неъматлар тўкилади

Тикилиб ўтираман

юрагим эзилади,

Кўрай деб анорлар хам

чокидан узилади

 

Оксоқол оталарга

қуш каби талпинаман,

Курсам гар суратлари

сув каби қалқинаман,

Йигламай яшайману

аммо кўп соғинаман

 

Соғинсам Отажоним

излайин қаерлардан,

Соғинсам нур жахоним

излайин қаерлардан...

3

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ака, шеър чиройли экан, оталар биз учун яшашган, биз фарзандлар учун яшаймиз.

Ҳаёт шу ака, Оллоҳ сабр берсин, ҳаммамизнинг ҳам бошимизда бор.

3

Share this post


Link to post
Share on other sites

Соғинсам Отажоним

излайин қаерлардан...

Ака, Худо ҳаққи, ярамни тилдингиз... Раҳматли дадамни жуда яхши кўрардим... Ҳали-ҳали алам қилади, қўлимдан нега ҳеч нима келмади деб... :0350:

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Уйларига борсам қучоғини очиб кутиб оладиган дадажоним энди йўқ, уй худди ҳуввилаб қолгандек... Онам бечора, хаёлимда кундан кунга кичкина бўлиб бораётгандек...

Ҳар доимгидек, ота-бола менинг ёки у кишининг уйида қиттай-қиттай қилишимизни жуда соғиндим... Менга ҳамма опа-укаларимни ишонарди, менга ҳамма масъулиятни ташлаб кетдилар... Ҳали ҳали шогирдлари, ўртоқлари, ўқувчилари биздан кўнгил сўраб келишади, Раҳмат уларга!

Узр агар кўнгилингизни бузган бўлсам, кўнглим тўлиб турган эканми ҳарфларни бехос тердим... :unsure:

 

Оффтоп учун модераторлардан узр сўрайман, Самиго акамга чиройли шеър учун раҳмат!

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Бу шеърни деярли хамма артислар ашула қилиб айтишган. Сўзларини баъзи жойларида хар хил айтилгани билан мусиқаси хаммасиники бир хил. Менда Охунни, Шералини ва Камолиддин Рахимовни айтган вариантлари бор. Агар Сизда йўқ бўлса, хохласангиз, бирон жойга ташлаб бераман.

 

ярамни тилдингиз...

Минг бор узур...
1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Менда Охунни, Шералини ва Камолиддин Рахимовни айтган вариантлари бор. Агар Сизда йўқ бўлса, хохласангиз, бирон жойга ташлаб бераман.

Шерали ака Жўраев ижроларида бўлса ажойиб бўларди...

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Шерали ака Жўраев ижроларида бўлса ажойиб бўларди...

Мана бу ердан качка қилиб кўринг. Бўлмаса, бошқа йўлини қидирамиз.

 

Лекин, менга Охунники энг кўп ёқади.

Камолиддин Рахимовники музикаси яхши.

"Шерл Жерл"ники унчалик эмас.

ИМХОниям ИМХОси. :)

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ундай бўлса, уларга ҳам ссылка берворинг

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ундай бўлса, уларга ҳам ссылка берворинг

Хозир мана бу
  1. http://file.xd.uz
  2. http://file.comnet.uz/ru
  3. http://www.dir.uz
  4. http://file.nnm.uz/
  5. http://myfolder.uz
  6. http://file.uznet.net/
  7. http://f.this.uz/
  8. http://share.sarkor.uz/
  9. http://dump.uz/

биронтаси ишласа, шу ерга ташлайман. Кеча биронтаси ишламаган эди...

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

3-4 марта http://file.nnmuz.com/account_home.html га загрузка қилдим, лекин қайга ташлаяпти - ниполил :facepalme::icon_evil:

 

Бошқалари ишламаяпти.

Ким яна қанақа файлобманшикни билади?

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

БАРЧА ЭРКАКЛАРГА БАЙРАМ ТАБРИГИ.

Эркакдан омадни аяма фалак,

Жонини асрагил, этмагил ҳалак.

Омадни қўш-қўш бер, бахтини бекам.

Номардга зор этма, курмасин алам.

Эркакдан омадни аяма хаёт,

Муҳаббат касрин хам этмагин барбод.

Ишига унум бер, хамёнига пул,

Билагига куч бер, эй қодири дил.

Майлига ҳар замон ичиб шер бўлсин

Майсага ағанаб усти кир бўлсин.

Кайфи ўтиб кетар йигитчиликда

Ер бўлмасин фақат, фақат эр бўлсин!!

Тан-жони соғ бўлсин, тўрт мучаси соғ,

Уйидан бахт топсин, кайфи булиб чоғ.

Огзига ош бер-у, кўзга ёш берма,

Мард эркак хор бўлса, фалак дош берма!

Номардга зор килма, душманига хор,

Шаънини букмасин, ҳеч кайси дилдор.

Сен унга қудрат бер, кунглига ғурур,

Токим йиқилмасин юрагида ор.

Хиёнат этмасин ёри бериб панд.

Оёғидан чалмасин хеч кайси номард.

Аёлдан қолмасин дилдаги доғи,

Аллоҳим асрагин, бўлиб паноҳи!

Edited by Baxtiyora
3

Share this post


Link to post
Share on other sites

Create an account or sign in to comment

You need to be a member in order to leave a comment

Create an account

Sign up for a new account in our community. It's easy!


Register a new account

Sign in

Already have an account? Sign in here.


Sign In Now
Sign in to follow this  
Followers 0

  • Recently Browsing   0 members

    No registered users viewing this page.