Sign in to follow this  
Followers 0
не герой

Шеърият

Шеъриятга мусобатингиз?   18 members have voted

  1. 1. Кайси тилда булишидан катъиян назар, шеъриятга сизнинг мусобатингиз кандай?

    • Жуда яхши, тез-тез укиб тураман
      6
    • Жуда яхши, лекин кам укийман
      3
    • Жуда яхши, лекин деярли укимайман
      0
    • Уртача, лекин укиб тураман
      1
    • Уртача, лекин кам укийман
      2
    • Уртача, лекин деярли укимайман
      2
    • Шеъриятга бефаркман
      1

Please sign in or register to vote in this poll.

322 posts in this topic

Майлига ҳар замон ичиб шер бўлсин

Мана шу қатори учун ўнта плюс босса арзийди! :palcy:
1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Мана шу қатори учун ўнта плюс босса арзийди!

Алкаш :facepalme::D

2

Share this post


Link to post
Share on other sites
:blush::sorry:
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

:blush::sorry:

Эркак киши кактус эмас, у хам ичиб туриши керак :-)

2

Share this post


Link to post
Share on other sites

Эркак киши кактус эмас, у хам ичиб туриши керак :-)

Эркак кактусмас, "кирпи"

Юмалайди, ағнайди

"Оилам" дейди! Хўппи?

"Барг" уйига тўплайди.

 

ПиСи: Тирнет глючит қиган экан, олдин ёзганим эсдан чиқиб қолди. :(

Edited by Samigo
1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Мана шу қатори учун ўнта плюс босса арзийди! :palcy:

Ака, шу гапиз учун битта ўпий?! :D

 

ПиСи: Ман ичсам сал "ўпонғич" бўлиб қоламан... :rofl:

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ман ичсам сал "ўпонғич" бўлиб қоламан... :rofl:

Брежневни жиянимисиз дейман :D

2

Share this post


Link to post
Share on other sites

Брежневни жиянимисиз дейман

Бухоролик кариндоши :facepalme:

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Брежневни жиянимисиз дейман

Мунойчикин тоғом ёқ мани! :D

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Мунойчикин тоғом ёқ мани! :D

Хай Бухорога йўқ бўса Рассияга буган. Радной тоға бумаса угай тоғайз бугандир, иби хай.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ака, шу гапиз учун битта ўпий?! :D

 

ПиСи: Ман ичсам сал "ўпонғич" бўлиб қоламан... :rofl:

Иби? Нима диёпти?

Уят гаплар бўлопти!

"Ўпаман" деб қўқитманг

Тоғо се кино кўропти! :p

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

ОЁГИ ЙУК КЕЛИНИМ

Марҳабо Каримова.

 

Олтмиш ёшда кенг уйнинг

Келини булдим узим

Ховлини супирётсам

Кириб колдилар кушним

 

Деди: - "Келинлар кани?"

Унга тегишиб дедим:

- Уй-уйларига хайдаб,

Янги келин туширдим.

 

Кушним деди: - Ё, тавба!

Хазиллашманг, ургилай.

- Нега хазиллашаман,

Туйиб кетдим, не килай?!

 

Куйлуклик келинимга,

Куйлукдан уй кибердим,

Чорсулик келинимга

Чорсудан уй кибердим.

 

Икки кунда согиниб,

Колишарди онасин,

Якин булсин, ичикиб,

Улиб-нетиб колмасин.

 

Келинлар уртасида

Кози булиб улардим.

Яна озгина турсам,

Юрак касал булардим.

 

Юрардим иккаловин

Кош-ковогига караб,

Айланай, ургилай деб,

Ишга солардим алдаб!

 

Содда кушним дер: - Унда,

Янги келинлар кани?

- Кичиги уй тозалаб,

Каттаси кир ювяпти.

 

Кичиги кул-оёкли,

Чанг-губорим колмади.

Турт уйни тозалаб хам,

Ковогини солмади.

 

Кир ювяпти каттаси,

Оёги йук келиним,

Коши, кузи, лабида

Буёги йук келиним.

 

Ички кийимларимни,

Ювдираман бемалол,

Бировга айтса-чи деб,

Булмам хижолат, усал.

 

Узи сувин кайнатиб,

Ювиб, чайиб толмайди,

Тили йук кайнонасин,

Гийбат кила олмайди.

 

Кирин бир гарам килиб,

Туплаб куймайди жомга.

Сочларининг килини

Ташлаб чикмас хаммомга.

 

Зарда килиб, эрига

Олайгувчи кузи йук.

Кайнонани йиглатар,

Захар-заккум сузи йук.

 

Ишингни киляпман, деб

Менга ковок солмайди.

Ит феъли келиб колса,

Тишлаб-тишлаб олмайди.

 

Иккала овсин инок,

Камчикимлиги зур-да,

Бошкоронгу булишар,

Бири чанг, бири кирга.

 

- Бу келинлар каерда

Турган экан? - дер кушним.

- Чорсудаги "Келинлар Дукони" дан обкелдим.

 

Юринг, куринг, гинг демай,

Бажаришар ишини,

Хаммомга олиб кириб,

Таништирдим кушнимни:

 

- Бу кирмошин "Элжихон",

Катта келин урнида,

Оёги йук, тили йук,

Кир ювади корнида.

 

Бу чангютгич "Самсунгой",

Кичик келин супургим.

Шу десангиз бу "киз"ни

Кореядан туширдим.

 

Буларнинг тугмасини

Боссам, тамом, иш битар.

"Элжихоним" кир ювиб,

"Самсунгхоним" чанг ютар.

 

Менинг хизматимни кил,

Деб эри бакирмайди.

Менга каранг, деб инжик

Боласи чакирмайди.

 

Факат бир узимники,

Куйган жойда туради

Мен тухтаганда, тухтаб

Мен юргизсам, юради.

 

Олиб келдим таксида

Ёр-ёру улан айтиб,

Отасининг уйига

Хаётда бормас кайтиб.

 

Дедим: - Шу келинлардан

Олинг сиз хам, илтимос.

Биттагина айби бор,

Бола тугмайди холос.

 

Яна уч-турт ками бор,

Тузатса булар факат.

Ота уй - заводига

Юбордим бир таклиф хат:

 

"Ассалому алайкум,

Кудажонлар, айланай,

"Элжихон" кизингизни

Кабул килдим кизимдай.

 

Бир-икки нуксони бор,

Тугирласа булади.

Узбек кайноналарин

Шунда кунгли тулади.

 

"Ассалому алайкум!",

Десин мени курган он.

Тугмасин боссам десин:

"Хуп булади, Ойижон".

 

Салом бермаган келин

Ахир келин эмас-да.

Ярашарми иш айтсанг,

"Хуп булади", демаса?!"

 

Купрок сурасангиз хам

Майли калин пулини.

Хар гал "Бисмиллох" айтиб,

Уч бор чайсин кирини.

 

Билмадим кандай экан,

Урфу одат сизларда?

"Бисмиллох"сиз хеч нарса

Халол булмас бизларда.

 

Булсин узбегу корейс,

Кардошлиги бардавом,

Мархабрхон кудадан

Сизларга катта салом!

 

Не гаплигин тушуниб,

Кушним кулдилар роса.

У хам уч келин билан,

Килар эди муроса.

 

Кушним деди: - Бошингиз

Огриса, ким ушларкан?

Дедим: - Бошим огриги

Мана шу келинлардан.

 

Огритган узлари-ку,

Ушлаган хам узлари.

Эрин хизматин килиб,

Куша карисин бари.

 

Келинларга озодлик!

Тинчлик чолу кампирга!

Кушним секин ёрилди:

- Мен хам чарчадим жуда.

 

Угилларга уй олиб,

Бир-бир чикарвораман.

Тугмаса хам мана шу,

Келинлардан оламан.

 

Дедим кикирлаб: Булди,

Нафакани оламиз,

Чорсудаги дуконга,

"Совчиликка" борамиз.

4

Share this post


Link to post
Share on other sites

Мархабо опа жуда қайноналарни ичидаги гапларни айтадилар-да! :D

Келинлар бу шеърни ёмон кўришса керак. :p

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Мархабо опа жуда қайноналарни ичидаги гапларни айтадилар-да! :D

Келинлар бу шеърни ёмон кўришса керак. :p

Менга ёқди,шунинг учун сизларга ҳам илиндим.
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Менга ёқди,шунинг учун сизларга ҳам илиндим.

Сиз, қайнона сифатида ўқиган бўлсангиз керак-да. :D

 

Менга хам бу шоирани хамма шеърлари ёқади. Бир неча йил олдин mp3 файлини эшитиб, ёққанига китоб магазинга кириб, шеърлар тўпламини сотиб олган эдим.

Олдин умримда шеър ўқимаган эдим. Аниқроғи, ўзбекчасини.

Ламер ёзган хазил шеърлари бундан мустасно. ;)

Мен олдин фақат Пушкинни бир икки шеърини ёқтирар эдим холос.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Сиз, қайнона сифатида ўқиган бўлсангиз керак-да

Сизлар ҳам Аёлларингга ўқиб беринглар,ўзинглар интернетда мазза қилавермасдан!
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Сизлар ҳам Аёлларингга ўқиб беринглар,ўзинглар интернетда мазза қилавермасдан!

Распечатка килиб уйдагиларга бериб булдим :facepalme::D

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Распечатка килиб уйдагиларга бериб булдим :facepalme::D

Ҳа қўрқмайсиз-аа?! :rofl:

 

Сизлар ҳам Аёлларингга ўқиб беринглар,ўзинглар интернетда мазза қилавермасдан!

Иби, нима керак бунойчикин гапла акун?! Аёлларимиз бизани боримизгаям шукр этишсин акун! :D

 

ПиСи: Биз мазза қисак улар мазза этган ҳисоб если чё! :D

2

Share this post


Link to post
Share on other sites

ОЁГИ ЙУК КЕЛИНИМ

Ёмон қилдиз лекин... :D

Мани хотин акам ўқиб роса мазза қилли...

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Шавкат Жўрабек

 

Бепарво худбиннинг кўсти кам бўлар,

Арзи бор юракнинг дарзи битмайди.

Қарзи кўп кишининг “дўсти” кам бўлар,

Дўсти кўп кишининг “қарзи” бўлмайди.

 

 

 

Мисқоллаб йиғасан обрў, шонингни,

Йиллар давомида амалинг сабаб.

Йўқотгайсан ҳурматингни, номингни,

Бир ёмон сўзинг-ла, забонинг саба

 

Бўйнимизда икки осиғлиқ қоп бор,

Бири гуноҳ, бири савоблар учун.

Унда ҳар гуноҳни ювмоқлик душвор,

Гарданимиз – ҳаммол, кутарган хуржун.

 

Ҳар нарсада тарозу бор, меъёр бор,

Ҳар бир жойда битта ёмон, бор яхши.

Ҳар ерда мазият, мулозимлик бор,

Ҳар нарсада ўртача бўлган яхши!..

Edited by Baxtiyora
1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Марҳабо Каримова

 

Хўжайиним уйқудан,

Турди авзойи чатоқ.

Сўрасам, индамади,

Туш кўрдими ёмонроқ?:

Айтмоқчи эдим, афсус,

Рўзғоримиз камини,

Бундай пайтда чиқариб

Бўларканми дамимни?!

Жаҳли чиқади баттар,

Кечга овқат қилмасам.

Ё хат ёзиб қўлига,

Тутқазсамми, Билмасам?:

“Бу - камчилик рўйхати”

Десам, аниқ, ўламан.

“Сизга ишқий мактуб бор,

Жоним”, - деяқоламан.

Хатни шундай бошладим:

“Салом, қалбим Қуёши!

Қўли очиқ, мард, доно,

Оиламизнинг боши,

Сиз - суянчим, сиз – тоғим,

Сиз - жонимнинг парчаси,

Бўшаб қолди, Шунқорим,

Рўзғоримиз халтаси.

“Ахли аёлингизга

Келтирган ҳалол луқма

Садақа бўлади,” деб,

Ёзилган бир ҳадисда.

Сизчи, барака топкур

Қанча жонни боқяпсиз,

Ҳалол пул топиб, сарфлаб,

Тоғ-тоғ савоб оляпсиз.

Бу савоблар олтинга,

Айланишиб, албатта,

Сизга бир қаср бўлиб,

Қад кўтарсин жаннатда.

Аҳли аёл сиз учун,

Аллоҳ берган омонат,

Улар деб ҳар бир босган,

Қадамигиз – ибодат.

Мана рўйхат: Гўшт, гуруч,

Ёғ, шакар, сабзи, пиёз,

Нўхат, пишлоқ, картошка,

Ун ҳам оласиз бир оз.

Қўй гўшти нафис, енгил,

Суяги ҳам мазали.

Ёғсизгина жойидан,

Оласиз-да, асали.

Айтгандай, охирини,

Едик бугун асални,

Ўзингиз айтасиз-ку,

Асал, ҳайдар касални.

Шоколаднинг ўрнига

Қантак ўрик оласиз,

Ёнғоқ, майиз, наъматак,

Ейиш керак биламиз.

Яна меҳмон-измонга,

Писта, мағиз, бодом йўқ.

Бозор қилишда сизга,

Етадиган одам йўқ.

Ёғсиз қатиқ ҳам олинг,

Юзларимга суришга,

Юз ҳам овқат емаса,

Кеб қолади қуришга.

Қалам қошни тўкади,

Ўсма ўстирар майин,

Қошимга ҳам сув керак,

Қайнонам айтгандайин.

Майли унутсангиз ҳам,

Ёзганларим ҳаммасин,

Ўсмам билан қатиғим,

Эсингиздан чиқмасин.

Пахта ўраб бир чўпга,

Тўнкариб пиёлани,

Ўтирибман олдимга,

Қўйволиб тошойнани.

Ахир, ўзингиз учун

Ясанаман, куламан,

Ўсмамни унутсангиз,

Аниқ йиғлаб бераман.

Унутмайсиз, албатта,

Сиз менинг йўғу-борим,

Харид учун олдиндан

Рахмат сизга, Шунқорим.

Сарфлаган ақчангизни,

Аллоҳ ўзи ҳаммасин,

Ҳар сўмини миллион,

Йўқ!

Миллиард қилиб қайтарсин.

Сизни ўпиб қолгувчи,

Ва севгувчи умрбод,

Тантиққина ёрингиз,

Маликаи Турандот”.

Шомда қайтди хўжайин,

Ишонч билан ўзига,

Халта-халта нарсани,

Териб қўйди сўрига.

Қатиқ билан ўсмани,

Қўйиб шундоқ олдимга,

Болаларга билдирмай,

Шипшиди қулоғимга:

“Биринчи бор умримда,

Пул сарфлаб яйрадим,

Сизга ички кўйлак ҳам,

Сотиб олдим асалим”.

Мана сизга сўз сеҳри,

Камлар битди, минг шукур.

Аёлга ақл берган,

Яратганга ташаккур.

Edited by Baxtiyora
4

Share this post


Link to post
Share on other sites

Хозиргина реклама вақтида эшитдим:

---

 

ҚАЙДА БОР?

 

Ёмғир ёғар шитирлаб,

Нурми, ипак толалар.

Баҳор келса қиқирлаб,

Қирга чиқар лолалар.

Лолалар ҳар жойда бор,

Бизда бори қайда бор?..

 

Кўкни булут ўрайди,

Ерни ёмғир аллалар.

Райҳон ҳидин тарайди,

Донга интиқ далалар.

Далалар ҳар жойда бор,

Бизда бори қайда бор?..

 

Саман йўрға ер чизиб,

Тошда омоч сирғалар.

Оқар ойни оқизиб,

Жилдир-жилдир жилғалар.

Жилғалар ҳар жойда бор,

Бизда бори қайда бор?..

 

Қалбга таскин изласанг –

Турғун чолни сўрагин.

“Тановар”ни тингласанг

Сел бўлади юрагинг.

Наволар ҳар жойда бор,

Бизда бори қайда бор?..

 

Кўринганни дуолар,

Қилар бизда момолар.

Ғанимга ҳам омонлик,

Тилар бизда момолар.

Момолар ҳар жойда бор,

Бизда бори қайда бор?..

 

Бизнинг бўстон қайда бор,

Шоҳимардон қайда бор,

Сўлим Сурхон қайда бор?

Самарқанднон қайда бор-а,

Ўзбекистон қайда бор?!.

 

Муҳаммад ЮСУФ.

2

Share this post


Link to post
Share on other sites

Бийрон бўлиб отажон деб сўйлайдиган,

Чарчаганда менга қўшиқ куйлайдиган,

Бир меҳрибон, отасини ўйлайдиган,

Қани мени битта асал қизим бўлса.

 

Чанқаганда бир аччиқ чой дамлайдиган,

Хафа бўлсам кўзларини намлайдиган,

Мени мақтаб, айбларимни камлайдиган,

Қани мени битта асал қизим бўлса.

 

Гапирганда фақат ширин сўзлайдиган,

Кетганимда йўлларимни кўзлайдиган,

Тобутимни орқасидан бўзлайдиган,

Қани мени битта асал қизим бўлса.

3

Share this post


Link to post
Share on other sites

(с) Вохид бахши?

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Вохид бахши?

Кимни қизи йўқ? Автори ўша. :icon_eek:

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Create an account or sign in to comment

You need to be a member in order to leave a comment

Create an account

Sign up for a new account in our community. It's easy!


Register a new account

Sign in

Already have an account? Sign in here.


Sign In Now
Sign in to follow this  
Followers 0