не герой

Хикматли су'злар

Хикматли су'злар укиб турасизми?   17 members have voted

  1. 1. Хикматли су'злар укиб турасизми?

    • Ха, улар менинг жону-дилим
      5
    • Хафтада, ойда бир еки бир неча маротаба
      6
    • Камдан-кам
      3
    • Йук, хозирча уларга менинг эхтиежим йук
      1

Please sign in or register to vote in this poll.

78 posts in this topic

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ кулиб ўтирган қавм олдидан ўтаётиб: «Аллоҳ азза ва жалла Рамазон ойини Ўз халқини чиниқтириш учун ва тоатида мусобақа қилиш учун жорий қилган. Бир қавмлар ўзиб кетдилар ва ютуққа эришдилар. Бир қавмлар қолиб кетдилар ва ноумид бўлдилар. Ўзувчилар ютган, аҳли ботиллар ноумид бўлган кунда ўйнаб кулганлардан ажабланаман», деди

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Абу Яъқуб Исҳоқ Наҳрахурий сўзларидан:

- Ҳар кимнинг бойлиги қаноат билан бўлса, у ҳамиша бойдир.

- Шукр қилинган неъмат йўқ бўлмайди.

- Куфр сўзлайдиган бўлсанг, нечун неъматинг кетмасин?

- Тақво бу оз емоқ, оз сўзламоқ, оз ухламоқ ва шаҳватни тарк этмоқдир.

- Аллоҳнинг хос бандалари 3 вақтда суюнадилар. Биринчиси халқдан йироқ бўлганда, иккинчиси, Аллоҳга яқин бўлганда, учинчиси, тоат-ибодатга кучли бўлганда.

***

Иброҳим Ибн Довуд Варақий сўзларидан:

- Аллоҳнинг қудратлари ошкор, одамларнинг кўзлари очиқ, аммо ғафлат кўргани қўймайди.

- Аллоҳ дўстлигининг белгиси тоатни ихтиёр этмоқ ва Расули акрамга эргашмоқ.

- Таваккул удурким, кўнглингга қарор бергайсан. Ризқ учун қийналмайсан, чунки Аллоҳ зомин бўлиб турибди. Аллоҳ тақдир қилган ризқ албатта келади, сен беҳуда заҳмат чекарсан.

- Дарвешлар кўнгли таваккал билан, бойлар кўнгли мол-мулк билан қарор (ором) топар.

- Ҳар ким Аллоҳ иззатини истаса, дунё иззати кўзига хор кўрингай.

- Дунёда 2 нарсани жойига келтирмоқ керак. Бири дарвешлар ва бири валийлар суҳбати.

 

***

Тобеъинлар қибласи, арбаъинлар пешвоси, пинҳон офтоб, раҳмон ҳамнафаси, Яман юлдузи Увайс Қароний ҳақида қисқача сўз - "скрытый текст" остида -

Расулуллоҳ марҳамат қилганлар: - Увайс Ал-Қароний эҳсону иффат ва тавсифда тобеъинларнинг яхшисидир! Яна у зот ўз муборак юзларини доим Яман тарафга тутиб: - Раҳмон нафасларидан бири Яман тарафдан келур, - дер эдилар. Яна айтар эдиларки: - Қиёмат куни Аллоҳ етмиш фариштани Увайс суратида яратур. Бунинг сабаби шуки, фаришталар уни ўртага олиб жаннатга киритурлар, ҳеч ким ундан хабардор бўлмагай. Фақат Аллоҳ ҳоҳлаган кимсаларгина таний оладилар. Зотан, Увайс Ҳақ ризоси учун ҳалқдан қочди, ибодат қилди. Шу сабабдан охиратда ҳам бошқалар кўзидан яширин бўлур. Яна Расулуллоҳ деганлар: - Бир инсон Рабиъа ва Музар қўйларининг юнглари сонича умматларимни шафоат қилгай! Рабиъа ва Музар араблардан икки қавм бўлиб, ҳеч бир қавмнинг уларчалик кўп қўйлари йўқ эди. Саҳобалар: - Эй Расулуллоҳ, у ким бўлади? - деб сўрадилар. Жавоб бердилар: - У Аллоҳнинг қулларидай бир қулдур. Саҳобалар айтдилар: - Биз ҳаммамиз Аллоҳнинг бандасимиз. Унинг оти нима? Айтдилар: - Унинг оти Увайсдир. Саҳобалар сўрадилар: - У қаердан бўлади? - У Қаран вилоятидан бўлади, - деб жавоб бердилар. Яна саҳобалар сўрадилар: - У Сизни кўрганми? Расулуллоҳ дедилар: - Зоҳир кўзи билан кўргани йўқ! Саҳобалар дедилар: - Ажиб ошиқ экан, нега Сизнинг хизматингизга келмас? Расулуллоҳ айтдилар: - Икки сабабдин: бири ҳолининг кўплигидан. Ва яна бири шариат тақозосидан. Унинг бир онаси бор, кўзи кўрмас ва қўл-оёғи шол бўлган. Увайс кундузи туя боқиб, унинг ҳақини онаси ва ўзининг нафақасига ишлатади. Саҳобалар дедилар: - Ё Расулуллоҳ, бизлар уни кўрармизми? Дедилар: - Ҳеч бирингиз кўра билмассиз, фақат Умар Форуқ ва Али Муртазо кўриши мумкин. Унинг нишонаси буки, чап қўлининг кафтида бир кумуш танга катталигида оқлик бор. Бу касаллик эмас. Уни кўрсангизлар менинг саломимни етказинглар. Ва айтингларки, у менинг умматларимнинг ҳаққига дуо қилсин!

 

 

 

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Эй Аллоҳим, нотўғри йўллар бунча ранг-баранг, безакли ва бунча ўзига тортувчан! Сенинг тўғри йўлинг эса бу замонда нақадар чанг босган, хор ва хақир кўринмаса эди!

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

нақадар чанг босган, хор ва хақир

...килиб "курсатувчи" бор-да, дустим. Ва бу хикматсиз эмас.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Якун, алал-Оқибат хайрли бўлмоқлиги учун Унинг мазмунсиз кунларини ва ҳатто-ки гуноҳкорлигимизни хам неъмат деб қабул қилмоқ керак эканмикин деб ўйлаб қолдим. Тўғри йўлда турмоқ нақадар қийин!

 

"курсатувчи"

Нақадар ёмон ва Кучли Душман у Инсон зотига! Бир улуғ зотга у лаъин кўринганида, у зот - мен сендан қўрқаман деб, ундан қочган эканлар, шунда у лаъин - жуда кучли гап айтдинг деган экан.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

ҳатто-ки гуноҳкорлигимизни хам неъмат деб қабул қилмоқ керак эканмикин деб ўйлаб қолдим. Тўғри йўлда турмоқ нақадар қийин!

Хазрати Машрабни бир рубойиларини эшитганман, факат маъноси эсимда колган. Девони Машраб китобидан,. яъни Раббим мани гунохимни суроклаб турганида "жамолига" туйиб олардим деган. Лекин бу ошик зотлар кайда-ку биз оддий муминлар кайдамиз? Энг асосийси гунохкорлигимизни хар доим тан олиб, хис килиб туришимиз керак шунда Узига мухтожлигимизни англаймиз. Чунки У каби кечиргувчи ва рахмдил зот йук!

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ақл каби мол, яхши хулқ каби дўст, одоб каби мерос, тавфиқ каби раҳбар, илм каби шараф йўқдир. (Ҳазрати Али ибн Абу Толиб)

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

"Бирор бир одам мусибатга дучор бўлганда розилигини намоён этмагунча ва сабр қилмагунча Иймондан маза топмайди". (Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳ)

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Илму-амалда Адаб жуда муҳимдир. Яратганга, Пайғамбар (С.А.В.) га нисбатан адаб ва Устозларга нисбатан адаб. Шу ўринда неча йиллар аввал бир рисолада мутолаа қилганим байтни эслаш ўринлидир.

"Шайхим мени қабул қилсинлар десанг,

Қулларига ит бўлгину, итига қул".

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Кундузлари ишлаб, кечалари ухлайсан. Ейсан, ишлайсан, ётасан, иш, уй, уйқу, иш, уй, уйқу. Неча йилларки шу зайлда ҳаётинг давом этмоқда. Яратганга бандаликни қачон бажо келтирасан?

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Қорилардан кеч, сўфийларга (дарвишларга) етиш. Чунки, қори сўз билан машғул, сўфий (дарвиш) эса сўз эгаси, яъни Аллоҳ билан (с)

Edited by ne_geroy
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Қорилардан кеч, сўфийларга (дарвишларга) етиш. Чунки, қори сўз билан машғул, сўфий (дарвиш) эса сўз эгаси, яъни Аллоҳ билан (с)

Муаллифи ким бу сузларни? "Хол" билан этилган булса бу сузлар тугридир... балки, биз яхши гумон килдик. Лекин ахли шариат нотугри тушуниши мумкин. Ахмад Яссавий бобомиз деганлар: "Хол илмини кол ахлига Хак курмади муносиб, Мансурдек авлиени куйдилар дорга осиб"

Умуман Кориларни(мураттаблари) мартабаси жуда баланд, токи улар Хакни сузларини калбига жо килишган, тугрироги жо килган Узи. Ахир у оддий "СУЗ" эмас! Хар ким хам кори булиш бахтига муяссар булавермайди, дустим. Узимиздан мисол, Улар билан бирга бупколсам, якинлашиб, файзларидан оволили деймиз, улардан хеч кечолмаймиз.

ЗЫ: "вазифалар" бн кийналми юрибсизми? ;)

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

1. Ilm - ko'p gapirish emas, Ilm bu Alloxdan ko'p qo'rqish demakdir (Abdullox Ibn Mas'ud)

2. Ey do'st, kichik uyga ayla qanoat, kattasin qurmoqqa yetmaydi fursat (Iohann Pholfgang fon Goethe)

3. Shubxali bir dirxamni rad etishim - 100.000 dirxam sadaqa qilishimdan ko'ra suyukliroqdir (Abdullox ibn Muborak)

4. Og'izlaringizga harom luqma kirishidan ko'ra tuproq solingani afzaldir (Abu Hurayra)

5. Haqiqatni odamlarga qarab tanima, balki avval haqiqatni topib ol, shundan keyin uning axlini taniysan (Hazrati Ali)

6. Ilmni fursat bo'lganda o'rganaverish kerak, chunki ilm zarur bo'lgan paytda fursat topilmaydi (Abdullox ibn Mas'ud)

7. Ko'zingizni hayotta kattaroq oching-ki, o'layotganda hotirjam yumasiz (Alovuddin Bashar)

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ey do'st, kichik uyga ayla qanoat, kattasin qurmoqqa yetmaydi fursat (Iohann Pholfgang fon Goethe)

Уз касбизга таалукли хикмат эканми?! :rolleyes:

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ўзбеклардан толковий гап чиқмаптими? Ҳамма ақл арабларда эканку :p

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Уз касбизга таалукли хикмат эканми?!

Худди шундай. Лекин мажбурмиз шу касбни қилишга, тирикчилик деганларидек... :unknw:

 

Ўзбеклардан толковий гап чиқмаптими? Ҳамма ақл арабларда эканку

Ўзбек араб деб ажратиш яхшимас, ҳаммаси ҳам бир одам. Одамларнинг бир-биридан фарқи уларнинг одамийлиги ва дину-диёнатида. Қолаверса ана, немис Гётенинг ҳикматли сўзи ҳам келтириб ўтилди.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ғафлатдасан, қалбинг адашмоқда,

Умринг ўтди, гуноҳларинг қалашмоқда. (с)

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Инсон кимга айтсин ахир ўғриларни,

Қайдан топсин холис дўстни, тўғриларни?!

Тўрт ён боқиб инсон зотин тополмайди,

Кўрар фақат либос кийган бўриларни. (с)

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Dunyo o'zi bir kundir, u ham bo'lsa bugundir! (с)

0

Share this post


Link to post
Share on other sites
осмондан туш

Дарвиш, форумни маърузахона билан яна янглиштирсанг, 10 кунлик таътил кафолатланади.

-1

Share this post


Link to post
Share on other sites

э дарвиш ака ,кирилча езсангмз тезрок етиб борарди.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Зар қадрини заргар билар, чилангар қайдан билар! :)

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ҳаммага ёқишим шартмас! (с)

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Каллани ишлат.

 

Шайх жаноблари? Бенамоз одам Ислом уламосини ёнини олса, жа антиқа бўларкан-да :rofl:

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Qizga qiymat berib ishqni topguncha,

x ga qiymat berib y ni topaman.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Create an account or sign in to comment

You need to be a member in order to leave a comment

Create an account

Sign up for a new account in our community. It's easy!


Register a new account

Sign in

Already have an account? Sign in here.


Sign In Now

  • Recently Browsing   0 members

    No registered users viewing this page.