не герой

Гап сотар

3 438 posts in this topic

1.5 вольтли АА размерли оддий бетарейка неча миллиампер "тўк" беради, ким билади?

Батарейкани ички қаршилиги катта бўлади. Хеч қандай нагрузкасиз улаганингизда хам 5 Ампердан ортиқ тўк ўтмаса керак. Лекин бу унинг размерига хам боғлиқ. Масалан катта батарейкаларда 10 А. хам бўлиши мумкин.

Лекин аккумуляторларни тўк кучи сал каттароқ бўлади.

Агар Сизни вертолетингиз сим билан уланган бўлса, демак тўк кучи анча пасайиб кетади.

Керакли амперни вертолетни узи "тортиб" олади, агар ампери етмаса, вертолет учмайди.

Тўппа - тўғри! Агар қўшимча қаршилик катта бўлса, вертолетга 9 В дан камроқ кучланиш берилади ва учмайди.

9 вольтли блок питания булса улайверинг куркмасдан.

Менимча, бола ўйнайдиган ўйинчоққа 220 га уланадиган блок питания уламаган маъқул.

Яхшиси акумулятор улаб беринг ва вақти вақти билан заряд қилиб бериб туринг. Мени ўғлимни пултли машинаси хам 1 соатда батарейкасини тугатар эди.

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

пультидан 20-30 минутда пўлний зарядни олади (агар батарейкалар янги бўлса) сўнг тахминан 8-10 минут учирса бўлади. 6 та батарейка АА размерли "пальчик" 2 кунда асфаласофинига кетади (нармальни хитойвачча "победа", "Сила", "Сони" бўлса). Анов пультдан чиқиб вертолётнинг аккумуляторига заряд берадиган кабелини қирқиб олиб адаптерга уласамиккан девдим. Пултдаги батарейкалар фақат пултга хизмат қилса анчага кетади. Просто вертолётнинг ўзини через адаптер қилсаммикан деб ўйлагандим

Яхшиси акумулятор улаб беринг ва вақти вақти билан заряд қилиб бериб туринг.

Қанақа аккумулятор? Вертолётда ўзи борку. Ёки аккумуятордан аккумуляторга заряд беришни айтовмидиз?

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

Мен вертолетда акумулятор йўқ деб ўйлабман.

Унда сим нимага керак? Симдан зарядка қилиш нотўғри-ку.

Агар вертолетни АКБси бўлса, ўшани зарядка қиладиган адаптер қилсангиз бўлади.

Барибир, хайронман, нега унақа қилинганига. :icon_eek:

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

Фонар билан зўрға топиб кўрдим вертолёт ичидаги кичкинагина аккумуляторининг ёзувини, 180 mAh экан, сиғими кичик экан сабил қолгурни, шунинг учун тез тугарканда заряди! Или нотўғри фикрлаяпманми? Физикани яхши ўқимаганман :unsure:

Хуллас ёмон ўйинчоқ экан, олганимга пушаймонман. Батарейкаси майликуя, ўғлим учириб опасининг юзини кесиб қўйибди, мусодара қилди хотин акам уже :D

Мен вертолетда акумулятор йўқ деб ўйлабман.

Унда сим нимага керак? Симдан зарядка қилиш нотўғри-ку.

Агар вертолетни АКБси бўлса, ўшани зарядка қиладиган адаптер қилсангиз бўлади.

Барибир, хайронман, нега унақа қилинганига. :icon_eek:

Симнинг бир учи пултдан чиқиб кейинга учи вертолётга киради, шу сим орқали, пултга қўйилган 6 та батарейкадан зараяд вертолётнинг аккумуляторига ўтади. Хуллас, пультдаги 6 та батарейка ҳам пульт учун, ҳам сим орқали вертолётга заряд беришга хизмат қилади.

Шунисини нотўғри ўйлабди хитойнинг боласи! Бошида мен ҳам ҳайрон қолгандим. Кейин кўникиб кетдим :D Вертолётга заряд бериш учн алоҳида зарядник қилишмаганда эконом қилиб ўзларига

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

Или нотўғри фикрлаяпманми?

Гапингиз тўғри. Лекин кичгина бўлмаса кўтара олмайди-да!

Учаётганида сими узиладими ёки осилиб турадими?

Агар уланиқ турса, нега АКБ қўйилган?

мусодара қилди

Тўғри қилибди. :p

Бундай хавфли ўйинчоқларни бола ўзи учирмаслиги керак.

Буни 2 метр винти борлари бор. Ўшалар одам учун жуда хавфли!

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

Учаётганида сими узиладими ёки осилиб турадими?

Заряди тўлса пултдаги яшил лампочкаси ўчади. Бу дегани симни вертолётдан ол дегани. Сим фақат пултда осиғлиқ туради, или йиғиштириб ўзини кичкинагина жойига тиқиб қўйса ҳам бўлади

Бундай хавфли ўйинчоқларни бола ўзи учирмаслиги керак.

Шунга ўзим ҳам ўйланиб қолдим, жароҳати унчаликмасуу, лекин кўзига тегиб кетса нима бўларди деб энди қўрқиб турибман

вроде парраклар паластмассадан, майишқоқ, лекин учишни бошласа нақ пичоққа айланади! :blink: Лекин шамол беришни бопларкан, ёзда иссиқда устингизда учирсангиз мазза қиласиз! :D :D :D

Мана суратлари

post-68368-0-12968800-1398699716_thumb.jpg

post-68368-0-39239800-1398699742_thumb.jpg

1

Share this post

Link to post
Share on other sites

Заряди тўлса пултдаги яшил лампочкаси ўчади. Бу дегани симни вертолётдан ол дегани. Сим фақат пултда осиғлиқ туради, или йиғиштириб ўзини кичкинагина жойига тиқиб қўйса ҳам бўлади

Энди тушундим. Буни ўзгартирса бўлади. Вертолетга уланадиган жойини кучланиши хам 9 В бўлса керак. Биронта 9 В лик зарядникдан уласангиз бўлади. Биринчи бошида вақти вақти билан пультга улаб текшириб кўрасиз ва қанчада яшил ёнса, кейинчалик шунча вақт зарядлаб учираверасиз.

Нархи қанча экан? Мен хам, қиммат бўлмаса, олар эдим. Ўғлимга! ;)

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

Биронта 9 В лик зарядникдан уласангиз бўлади. Биринчи бошида вақти вақти билан пультга улаб текшириб кўрасиз ва қанчада яшил ёнса, кейинчалик шунча вақт зарядлаб учираверасиз.

Яшанг, мен ҳам шуни сўрамоқчийдимда ўзи, саволим ҳам шу эди :D

Амперини фарқи йўқми? Адаптер бор 9 вольтли, радиотелефонни зарядлайдиган. Э айтганча, + - ни қаердан биламан :icon_eek: ?

заряд олса яшил ёнади, тўлса ўчади

Нархи қанча экан? Мен хам, қиммат бўлмаса, олар эдим. Ўғлимга!

Хотин акам "Болани отига олиб отани ўйнашини қаранг" деб куларди бошида :biggrin: :biggrin: :biggrin:

Ҳеч қанча турмайди Самижон ака, 60 000 сўмгина, агар шунга ҳам менга "кийдиришмаган" бўлишса :D . Айтдимку батарейканинг пули вертолётдан қимматга тушяпти деб :D

лекин жони қаттиқ ўйинчоққа ўхшамайди, ўйлагандимки 3-4 кунда дабдаласи чиқар деб, йўқ, жони қаттиқ чиқди. Парраги билан устидаги стабилизаторини аяб ўйнасангиз бўлди, а так шунча қулаганига ҳам синмади лекин. Лекин юз-кўздан жуда эҳтиёт бўлиш керак экан

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

Яшанг, мен ҳам шуни сўрамоқчийдимда ўзи, саволим ҳам шу эди :D

Амперини фарқи йўқми?

Сиз каттароқ кучланиш бермасангиз, ампери катта бўлмайди. Агар ампери кичик, лекин, волтажи катта блок питания уласангиз блок питания куйиб қолиши мумкин. Чунки АКБни ички қаршилиги кам бўлади.

Адаптер бор 9 вольтли, радиотелефонни зарядлайдиган.

Бўлади. Как раз тўғри келиши керак. Агар унча ишонмасангиз, текшириш осон. Озгина заряд бериб кўрасиз агар АКБ қизимаса ишлатаверасиз.
Э айтганча, + - ни қаердан биламан :icon_eek: ?

Пультдан чиққан симдан.

Хотин акам "Болани отига олиб отани ўйнашини қаранг" деб куларди бошида :biggrin: :biggrin: :biggrin:

Мен хам ўғлимни ўйлаяпман-да! ;)

Бизни ёшлигимизда хтойлар слабий бўган. Японлар эса бунақа вертолетлар юборишмас эди бизга.

Шолини бахонасида курмак хам сув ичади. :p

Аниқроғи курмакни суғормоқчиман! :D

Ҳеч қанча турмайди Самижон ака, 60 000 сўмгина, агар шунга ҳам менга "кийдиришмаган" бўлишса :D . Айтдимку батарейканинг пули вертолётдан қимматга тушяпти деб :D

Ўғлим роса талашса хурсанд бўлса керак. Бир бозорни айланиб кўраман.

лекин жони қаттиқ ўйинчоққа ўхшамайди, ўйлагандимки 3-4 кунда дабдаласи чиқар деб, йўқ, жони қаттиқ чиқди. Парраги билан устидаги стабилизаторини аяб ўйнасангиз бўлди, а так шунча қулаганига ҳам синмади лекин.

"Ўғлим" ёмон қизиқаяпти. :D

Рухсат сўрамай олиб келсам, КЗ с-с-с-сўкмасмикан... :icon_eek:

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

Рухсат сўрамай олиб келсам, КЗ с-с-с-сўкмасмикан... :icon_eek:

Уйда сковородкани узокрокка яшириб куйинг :D

Сўксалар, кайтага яхширок :p

2

Share this post

Link to post
Share on other sites

Олдинги сафар ўғлимни туғилган кунига пневматик милтиқ олиб келиб, чимчиқ отгани чиққан эдим.

Энди вертолетга камера ўрнатиб қўшниларни уйига "қарасам" керак. :p

Уйда сковородкани узокрокка яшириб куйинг :D

Сўксалар, кайтага яхширок :p

КЗ - яхши урмайди. С-с-с-сўкади холос. :p

Ундан кейин, мен ўзим бурчакда туришни яхши кўраман. Ярим соат бурчакда турсам ёки кайфияти яхшироқ бўлса, беш минут с-с-с-сўкканида индамай ерга қараб, гап қайтармай турсам - ўтиб кетади. :p :D

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

Жимми ока. Ми ничиво ни понили.

По ўзбекски искажити. Пажалиста. :p

Ие. Жимми окамиз битта гапни хамма жойда ёзаверганларига қизариб қолибдилар-ку. :blush:

Окалар гапни мегаси қанчадан бўвотти?

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

Сиз каттароқ кучланиш бермасангиз, ампери катта бўлмайди. Агар ампери кичик, лекин, волтажи катта блок питания уласангиз блок питания куйиб қолиши мумкин. Чунки АКБни ички қаршилиги кам бўлади.

Бўлади. Как раз тўғри келиши керак. Агар унча ишонмасангиз, текшириш осон. Озгина заряд бериб кўрасиз агар АКБ қизимаса ишлатаверасиз.

Хуллас, вертолёт АКБси 9Вга 180 мА/ч. Мен улаган адаптер 9В га 200 мА/ч. + - сини билишим учун пультни очиб проводканинг схемадан чиққан жойига қарашга тўғри келди. Уладим ҳам, заряд беряпти, лекин хаёлимда тез тўлдириб қўйяпти зарядини где-то 5 минутда.

вертолёт АКБсини ушлаб кўриб текшириб кўришнинг иложи йўқ, чунки у вертолётнинг ички қисми, тумшуғида, бармоқ тиқишнинг иложи йўқ! :D Текшириб кўришнинг яна қандай йўли бор? Кўп туриб қолса зарядда зарар қилмасмикан АКБга?

КЗ с-с-с-сўкмасмикан...

Бу аниқ гап, мени хотин акам ҳали ҳам ҳар замонда сўкиб туради. Таёқ ейиш жараёнидан бир амаллаб ўтиб олдим :D Сиз ҳам бошида "сал" қийналасиз, кейин кўникиб кетасиз! :D :D :D

Ундан кейин, мен ўзим бурчакда туришни яхши кўраман

"Угольда туриш"нинг ҳам гашти бор мен сизга айтсам... :D

Уйда сковородкани узокрокка яшириб куйинг

Бизнинг уйда сковородка модадан қолганига анча бўлди. Ҳозир кийим иладиган пластмасса "вешалка" урфда. :D Хотин акамнинг айтишларича скавародка жалка эмиш мени ургани :D

Edited by B e n o m
1

Share this post

Link to post
Share on other sites

Кўп туриб қолса зарядда зарар қилмасмикан АКБга?

Қизимаса - зарар қилмайди. Агар зарядник 9 берса ва АКБ хам 9 В бўлса хеч қачон қизимайди хам, АКБ тўйинмайди хам. Зарар хам қилмайди. Лекин хамма АКБларни хам "заряд-разряд" цикли сони чегараланган. Қачондир АКБ "пақ" этади. Ёки индамай заряд олмай қўяди. Лекин бошланишида бир неча марта камроқ заряд оладиган бўлиб қолади.

Шунинг учун хозирдан запасига топишни ўйлаб кўринг.

Сиз ҳам бошида "сал" қийналасиз, кейин кўникиб кетасиз! :D :D :D

...

"Угольда туриш"нинг ҳам гашти бор мен сизга айтсам... :D

Ким табиб? :D

Бизнинг уйда сковородка модадан қолганига анча бўлди. Ҳозир кийим иладиган пластмасса "вешалка" урфда. :D Хотин акамнинг айтишларича скавародка жалка эмиш мени ургани :D

Мени кичкиналигимда, тахминан 3-4 ёшлигимда онамлар тўполон қилганимда қўлидаги тахта чўмич (хозир бунақаси йўқ) билан урганларида чўмич чиниб кетган. Шунда мен чўмич синганини энам(отамни оналари)га айтаман деб онамни шантаж қилган эдим. Хозир хам аниқ эслайман.

Онам КЗга "буни хум калласига урма. Нима билан урсанг, ўша синади" деб хазиллашадилар. :D

Шунинг учун мени КЗ урмайди. Тепади йўғе С-с-с-сўкади холос. ;)

1

Share this post

Link to post
Share on other sites

мана яна битта диплом сандикда етадиган булди.

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

мана яна битта диплом сандикда етадиган булди.

нимага?

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

Онам КЗга "буни хум калласига урма. Нима билан урсанг, ўша синади" деб хазиллашадилар

Бошингиз тошдан бўлсин ака! :D

мана яна битта диплом сандикда етадиган булди.

Тушунтириброқ гапиринг, қанақа диплом, нима учун сандиқда ётади? Айтганча, сандиққа қўйманг, сичқон Простите, никогда больше материться не буду! кетади! ;)

Ким табиб?

Ана мен катта табиб! Баъзан болаларим билан биргаликда уголда турган пайтларимиз ҳам бўлган очиғини айтсам сизга :D

1

Share this post

Link to post
Share on other sites

нострификация килингунча, илмий унвон тугрисида. Факат копияларидан фойдаланаман.

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

мана яна битта диплом сандикда етадиган булди.

Диплом олаяпсизми? Хали дипломсиз чиналанаётганмидингиз?

нострификация килингунча,

Ўзбекчасига нима дейилади бу насса?

илмий унвон тугрисида.

Сиз хам академик бўласизми?

Бошингиз тошдан бўлсин ака! :D

Рахмат! Авария бўлганимда хам, оёқ, бўйин синган, лекин ошқовоққа хеч нарса бўлмаган :D

Пешанамдаги 4 та тишимни синганини хисобга олмасак.

Ана мен катта табиб! Баъзан болаларим билан биргаликда уголда турган пайтларимиз ҳам бўлган очиғини айтсам сизга :D

Буларни олдида бунақа гапларни айтманг! Кулишади. Худди ўзлари турмагандек! :p

Хозир юмшоқ жойимга укол олаяпман. Шунинг учун, "обру" баланд! :palcy:

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

нострификация - тан олиниш.

Диплом олишим январда аник булганди. Мана бугун олдим ва карасам, кераги йукка ухшайди. :(

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

Хуллас, вертолёт АКБси 9Вга 180 мА/ч. Мен улаган адаптер 9В га 200 мА/ч. + - сини билишим учун пультни очиб проводканинг схемадан чиққан жойига қарашга тўғри келди. Уладим ҳам, заряд беряпти, лекин хаёлимда тез тўлдириб қўйяпти зарядини где-то 5 минутда.

вертолёт АКБсини ушлаб кўриб текшириб кўришнинг иложи йўқ, чунки у вертолётнинг ички қисми, тумшуғида, бармоқ тиқишнинг иложи йўқ! :D Текшириб кўришнинг яна қандай йўли бор? Кўп туриб қолса зарядда зарар қилмасмикан АКБга?

АКБни 9 вольтлик бўлиши менга қизиқ туюляпти. Балким 3.6 (7.2) Вольтдир?

Агар АКБ 180 мА/с бўлса, унда тестерни амперметрга қўясиз, блок питанияни қаршилик роқали улаб қўриб амперметр 18 мА/с кўрсатмагунча синаб қўраверасиз. АКБ яхши ишлаши учун берилаётган заряд АКБни токининг 10% миқдорида бўлиши керак. Агар тез тўлса АКБ тез ишдан чиқади. Оптимал заряд вақти 10% ток кучи билан 10 соат.

1

Share this post

Link to post
Share on other sites

Диплом олишим январда аник булганди. Мана бугун олдим ва карасам, кераги йукка ухшайди. :(

Нега керак бўлмас экан? Керак! Ювишга повид бўлиш учун хам керак! :D

Балким 3.6 (7.2) Вольтдир?

Балки 3.2 (9,6) дир?

Адашмасам хар бир бўлими 3.2 дан бўлар эди шекилли?

АКБ 180 мА/с

Бу АКБ токимас, сиғими.

Оптимал заряд вақти сиғимни 10% ток кучи билан 10 соат.

Ана энди тўғри бўлди! :)
0

Share this post

Link to post
Share on other sites

Балки 3.2 (9,6) дир?

Адашмасам хар бир бўлими 3.2 дан бўлар эди шекилли?

Ҳар битта банка стандарт 1.2В Ҳозирги кунда битта банкада 3.7В лик АКБлар бор. Электр ўйинчоқларда асосан 3.6В (3 та банка) 4.8В (4 та банка) 6В (5 та банка) ёки 7.2В (6 та банка) лик АКБлар қўлланилади.

9 Вольтлик АКБ қўйилганини ҳали учратмадим.

Бу АКБ токимас, сиғими.

Тўғри, бу сиғими, лекин технарлар 180 милиамперлик АКБ дейишади, технарларга тушунарли :)

1

Share this post

Link to post
Share on other sites

АКБ сасиб эриб кетди! :facepalme::unsure: 5-10 минутда тўлдирарди зарядни. 40 минутча қўйишибди зарядга мен йўқлигимда. Тўк 0! Вертолёт ҳам учолмайдиган бўлди. :angry: Хуллас қутулдим

Менимча қутилмадингиз, тутилдингиз. Буни ремонт қилдирмасангиз қулоғингиз тинчимаса керагов :D

Юборинг, ремонт қилиб бераман.

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

Create an account or sign in to comment

You need to be a member in order to leave a comment

Create an account

Sign up for a new account in our community. It's easy!

Register a new account

Sign in

Already have an account? Sign in here.

Sign In Now

  • Recently Browsing   0 members

    No registered users viewing this page.