не герой

Гап сотар

3 438 posts in this topic

Ximik mandan xafa bo'lmay turing,nima qilay kirillchada qiynalamande,

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Хўжайинингизга айтинг, биз учун ҳам 100 грамм бир пиёла кўк чой олворсинлар :D :D :D

Кук чой совуклик, совук кунда яхшимас. Конъяк жа булмасам арок хам булаверади :D :P

 

Ximik mandan xafa bo'lmay turing

Турибман факат канча шунисини билмайман :lol: :lol:

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Хужайиним битта телевизор олиб уни учун ичмидила,

 

пиенистамасла,

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Дангаса, ишёқмас, безори гражданлар!

Хаммага оптом салом! :)

Мен бечора 5-6 кундан бери қочиб кетган товуғимни қувиб юрибман. :(

Бугун етволдим шекилли, сал истималар йўқолиб, комплютерга ўтирдим.

Аслида стулга ўтирса қулай бўлади-ю, лекин Сизлар билан гаплашиш учун шу "тумбочкага" ўтириш керак экан. ;)

Химикни гапи тўғри, питакда хозир "маски шоу" бўляптими, билмадим, хар 2-3 кунда "мехмонлар" келадиган бўб қоган.

Бу мени айбимми, ёки оффлайнними - билмайман. Чунки, текширгани беришмаяпти :(

Худди катта жиноятчини ушлагандек, хеч қандай тушунтиришсиз ёпишади. :(

Бугун ишласа керак.

Агар тузук бўб турсам ва "ревизия" тугаса, питакда ғийбат гаплашовиза ;)

 

пиенистамасла,

Маладес! Бахтли экансиз!

Бу пиёнисталарни гапига эътибор берманг.

Асосийси - таништириб қўйманг, булар билан. Булар любой одамни алкаш қилишади!

 

Турибман...

Алдаманг! Ўтирибсиз-у! :D

 

kirillchada qiynalamande,

MeH 3ca, loTuH4a o'k,uwHu bulmaganumdan, Cu3Hu e3ganlarungu3Hu tawlab-tawlab o'k,uymaH. :)

Узур, биз, эски мактаб болалари, сал ўрганишимиз қийин бўляпти лотин ёзувига.

Катта бўлсам, албатта ўрганиб оламан! :)

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Хужайиним битта телевизор олиб уни учун ичмидила,

 

пиенистамасла,

:lol: :lol:

Буларканку кирилча ёзса. Койил

 

MeH 3ca, loTuH4a o'k,uwHu bulmaganumdan, Cu3Hu e3ganlarungu3Hu tawlab-tawlab o'k,uymaH.

Узур, биз, эски мактаб болалари, сал ўрганишимиз қийин бўляпти лотин ёзувига.

Бу лотинчамас Хитойча ;)

 

Бизани постларимизни укиган одамар булар хакикий алкаш экан деб уйлаши аник. Айникса Химик деганлари Менделеевдан колган рецепт буйича арок тайёрлайди :D

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Хужайиним битта телевизор олиб уни учун ичмидила,

 

пиенистамасла,

Телевизор учун ичмасалар ҳам, бошқа йирикроқ ҳодиса/тадбир учун озроқ ичсалар пиёниста ҳисобланмайдилар. Доим (сурункали) тўхтамай ичувчини пиёниста дейди, пиёнисталик бу оғир касаллик - Алкоголизм. Форумчиларимизни пиёниста бўлишдан сақласин!!!

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Телевизор учун ичмасалар ҳам, бошқа йирикроқ ҳодиса/тадбир учун озроқ ичсалар пиёниста ҳисобланмайдилар. Доим (сурункали) тўхтамай ичувчини пиёниста дейди, пиёнисталик бу оғир касаллик - Алкоголизм. Форумчиларимизни пиёниста бўлишдан сақласин!!!

Бу хакикий ДОКТОР ни хулосаси ;)

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Бу хакикий ДОКТОР ни хулосаси ;)

Рахмат ХИМИК! Бундай хулоса чиқаришим сабаби қўлимни тез-тез 960 ли спиртда ювиб туришимдан шекилли.. :)

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Узи шу доктор жуда маслахат беришга уста,

 

хужайинни акллари етарли,нима бало ростанм алкашла копми дейман,спиртной хакида гап кетса купчилик езирти.

 

Самиго билан танишмокчила :)

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Узи шу доктор жуда маслахат беришга уста,

Рахмат!

ростанм алкашла копми дейман,спиртной хакида гап кетса купчилик езирти.

Жудаям кизик хулоса килибсиз! Койил!!! Балки ростдир урток форумчилар??

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Узи шу доктор жуда маслахат беришга уста,

Сиз гапирманг, мен айтмай! Бу духтирларни ёмонлигидан мен хам ичишни ташлаб юбордим.

Нима эмиш: "Биз билан ичсангиз - мумкин. Бўлмаса, Сизга ичиш мумкин эмас!" дейишган. :(

Агар чўнтагига 5-10 минг солиб қўйганимда, "майли, бизсиз хам озроқ ичаверинг" деган бўлар эди. ;)

хужайинни акллари етарли,нима бало ростанм алкашла копми дейман,спиртной хакида гап кетса купчилик езирти.

Ўзи эркакларни иккита нарсага суяги йўқ бўлади:

Биринчиси - билар экансиз.

Иккинчиси - униям сезган бўлсангиз керак :P

Самиго билан танишмокчила :)

Мен хам жон деб танишаман-у, лекин, яримта бўлмаса, иккита эркак нима хақида гаплаша олади? :D

Бахорга чиқиб, арматурамдан қутилиб олай, кейин духтиримга озгина қистириб "рухсат" оламан. Кейин хўжайинингиз билан роса "мен Сизга айтсам" деб ғийбатлашишимиз мумкин ;)

Хозирча, мен пас. :(

 

Жудаям кизик хулоса килибсиз! Койил!!! Балки ростдир урток форумчилар??

Духтир, Сиз бу қизимизни гапларини нотўғри тушунманг. Ўзи хамма аёллар эркакларни шунақа "алкашлар" деб эркалашади ;)

Ўзи аслида, ичмайдиган одамни ўзи йўқ!

Кимдир ароқ, кимдир, чой, яна бошқалар "қўлини нормадан икки баробар кўп ювади" :P

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Духтир, менда Сизга битта савол бор.

Мен бир хафтача роса истималаб қийналдим. Бугун энди сал ўзимга келдим. Сабаби: томоғимда ангинам бор. Салга бирпасда қизариб кетаверади. Шуни даволаш учун внутренний компресс қилсам нима бўларкин?

Бу хазил албатта.

Асли сўрамоқчи бўганим:

- мен томоғимни фурацилинда хар соатда чайқаяпман.

- Anzibel деган дори сўриб юрибман. кунига 3-4 марта.

- Кечадан бошлаб, истимам тушганидан кейин, 2 мартадан люгол деган дорида томоғимни ўзим артаяпман.

- Ципрофлоксацин деган дори ичаяпман. Олдин бошқа антибиётик бераётган эди.

- Цинепарсиз хозир буларни ёза олмаган бўлар эдим.

Сўрамоқчи бўлганим: хотиним менга жуда кўп дори ичказмаяптими?

Фойдасини унчалик сезганим йўқ.

Сал тузалиб қолганимни сабаби, менимча, кеча қўшни духтир қиз юмшоқ жойимга литический қилганидан деб ўйлайман.

Нима дейсиз?

 

З.Қ.: Кечаси ухлай олмаслигим - бу эски касал :(

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ассалому алайкум хурматли Samigo,саволиз мангаям тегишли деб жавоб беряпманю

 

Томогиз кур огриб турса, сиз узиз анча-мунча доктордан яхширок биласиз нима килиш кераклигини деб уйлайман.

 

Касаллик бошланишидан олдин сезалада,ютинганизда сал огрик сезасиз.

 

Ана уша вактда томокни чайишни бошласангиз,кунига 4-5марта,утиб кетарди.

 

Бундан кейин оилангиздами,кимдадир шу холат сезилса томокни фурацилин эритмаси билан чайканг.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Нима эмиш: "Биз билан ичсангиз - мумкин. Бўлмаса, Сизга ичиш мумкин эмас!" дейишган. :(

Агар чўнтагига 5-10 минг солиб қўйганимда, "майли, бизсиз хам озроқ ичаверинг" деган бўлар эди. ;)

Ассалому алайкум Самиго! Унақа маслаҳат берадиган докторларни билмаган эканман, ростдан ҳам. Менимча у докторлар ўзини ва ўз касбини ҳурмат қилишмас экан. Ҳақиқий шифокор беморни ойлик маош ёки бемор берадиган қўл ҳақи учун даволамайди...шифокорликни жуда катта руҳий, ахлоқий, маданий ва шу жумладан илоҳий жиҳатлари ҳам бор. Шифокорлик бу тирикчилик учун қилинадиган касб эмас, врачлик бу истеъдод ва қисматдир!!!

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

- мен томоғимни фурацилинда хар соатда чайқаяпман.

- Anzibel деган дори сўриб юрибман. кунига 3-4 марта.

- Кечадан бошлаб, истимам тушганидан кейин, 2 мартадан люгол деган дорида томоғимни ўзим артаяпман.

- Ципрофлоксацин деган дори ичаяпман. Олдин бошқа антибиётик бераётган эди.

- Цинепарсиз хозир буларни ёза олмаган бўлар эдим.

Сўрамоқчи бўлганим: хотиним менга жуда кўп дори ичказмаяптими?

Фойдасини унчалик сезганим йўқ.

Сал тузалиб қолганимни сабаби, менимча, кеча қўшни духтир қиз юмшоқ жойимга литический қилганидан деб ўйлайман.

Нима дейсиз?

Ишониб маслаҳат сураганингиз учун катта раҳмат. Менимча дориларни ва даволашни сал ошириб юборганга ўхшайсиз. Чунки ҳозир вирус сабаб бўлган шамоллашлар анча кўп учраб турибди. Ҳойнаҳой гриппга қарши бу йил ўзингизни эмлатмагандирсиз, ўша учун иситма анча узоқ давом этган. Агарда сизда аниқ ангина бўлган бўлса ва муртак безларида йиринг бўлса у ҳолатда ангинани қўзғатувчисига Ципрофлоксацин эмас, оддий пенициллин ёки эритромицин энг кучли таъсир қилган бўлар эди. Цифпрофлоксацин ичишни бошлаган бўлсангиз унда 7 кун бўлгунча давом эттиринг. Анзибел шимаётган бўлсангиз фурацилин билан чайиш шарт эмас эди, чунки уни таркибида кўп дорилар бор (антибиотик, оғриқ қолдирувчи). Томокни фурацилин билан чайиш агарда сизда йирингли ангина бўлса фойда қилади, агарда йирингсиз, вирусли фарингит (томоқ ва ютқунни яллиғланиши) зиён қилмайди, лекин фойда ҳам қилмайди. Люгол билан томоқни артишни маслаҳат бермаган бўлар эдим, айниқса анзибел ишлатаётган пайтингизда. Бахтиёра тўғри айтибдилар, фурацилин билан чайса фойда қилиши мумкин..чунки фурацилин агарда совуқроқ бўлса яллиғланган жойларни тинчлантиради ва оғриқни камайтиради. Фурацилин ўрнига тузли сувни (жуда ҳам шўр эмас!) ишлатса бўлади, фақат сувни ҳарорати сал совуқроқ бўлса яхши. Цинепар яллиғланишга қарши жуда яхши восита, лекин оддий шамоллашда ундан кўра оддийроқ ва самаралироқ дорилар бор (масалан парацетамол, аспирин ёки цитрамон). Кўпроқ суюқлик ичинг (1 кунда 2,5-3литр), витамин С истеъмол қилинг. Люгол + чайиш + анзибел билан бечора ютқун ва томоқни энди тузалиб битаётган жойларини яна кўчириб юборасиз. Энди сал сабр қиласиз, томоқ ва ютқундаги яллиғланиб, гўёки шилингандек яра бўлиб ва сизни безовта қилиб турган жойлар битишига одатда 10-14 кун керак бўлади..ундан олдин битиши жуда қийин. Литический шарт эмас, овқатдан кейин кунига 3 маҳал 2 тадан цитрамон ичиб туринг, зўр фойда қилади!

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Хурматли Доктор!

Аватарингиздаги "Мистер Бин" ни кўрганлар агар хаётдаги актёр "Роуэн Аткинсон"ни яхши билмаса, менга ўхшаб хазил қилишга уринишади. Мен яқинда билдим, Роуэн Аткинсон қанақа одам эканлигини. У инсон хаётда жуда жиддий одам экан.

Тушунишимча, Сиз хам мени хазилимни жиддий қабул қилибсиз чоғи. :)

Мен ўз врачларим билан доим хазиллашиб шунақа гаплашамиз.

Лекин, Сизга ўхшаб, врачликка жиддий ("истеъдод ва қисмат" деб хисоблайдиган) муносабатда бўладиган духтирни хали "тиригини" кўрмаганман.

Мени сайтим ишламаяптида, бўлмасам бир духтир хақида ёзган постим бор эди. Кейин бераман ссилкасини хозир қайтаргим йўқ.

Хаммаси қўлингизга қарайди! Сиз бошқа "жойда" яшасангиз керак...

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ишониб маслаҳат сураганингиз учун катта раҳмат. Менимча дориларни ва даволашни сал ошириб юборганга ўхшайсиз. Чунки ҳозир вирус сабаб бўлган шамоллашлар анча кўп учраб турибди. Ҳойнаҳой гриппга қарши бу йил ўзингизни эмлатмагандирсиз, ўша учун иситма анча узоқ давом этган.

Мен хам Кобра Захаровна хотиним Хўжайинга неча марта айтдим. Лекин хеч нарса қилмайди. Сиз тузалишни хохласангиз овозингизни ўчиринг деб хар бало қилаяпти. Битта врач дугонаси бор. Ўшандан маслахат сўраб мени даволайди.

Эмлатишга бормаганман. Тўғриси, хеч хам бормаганман. Уйдан чиқмаётганлигим учун шундай бўлдимикан деб хам ўйлайман баъзида. Қор ёққанидан кейин кўчага чиқмай қўйган эдим.

Агарда сизда аниқ ангина бўлган бўлса ва муртак безларида йиринг бўлса у ҳолатда ангинани қўзғатувчисига Ципрофлоксацин эмас, оддий пенициллин ёки эритромицин энг кучли таъсир қилган бўлар эди. Цифпрофлоксацин ичишни бошлаган бўлсангиз унда 7 кун бўлгунча давом эттиринг.
Менда ёшлигимдан ангинам бор. Шу авария бўлганимдан кейин, ёзда хам совуқ сув ичсам хам бирпасда истима чиқаради. Хўжайинни гапига қараганда менда иммунитет пасайиб кетган эмиш.
Анзибел шимаётган бўлсангиз фурацилин билан чайиш шарт эмас эди, чунки уни таркибида кўп дорилар бор (антибиотик, оғриқ қолдирувчи). Томокни фурацилин билан чайиш агарда сизда йирингли ангина бўлса фойда қилади, агарда йирингсиз, вирусли фарингит (томоқ ва ютқунни яллиғланиши) зиён қилмайди, лекин фойда ҳам қилмайди.

Шу анзибел сўзини ўқисам хам оғзим ғалати бўладиган бўлиб беззилаб кетдим. Бугун сўрганим йўқ эди. Хўжайин келса яса роса сўкади. Тушундим. Демак, у керак. фурацилин керак эмас.

Люгол билан томоқни артишни маслаҳат бермаган бўлар эдим, айниқса анзибел ишлатаётган пайтингизда. Бахтиёра тўғри айтибдилар, фурацилин билан чайса фойда қилиши мумкин..чунки фурацилин агарда совуқроқ бўлса яллиғланган жойларни тинчлантиради ва оғриқни камайтиради.

Мен фақат иссиқ сув билан чайқаяпман. Совуқ сувда яна кучаяди деб ўйлаб.

Люголдан кейин анчагача кўнглим роса ёмон айнияпти. Демак, бу хам керак эмас. Сиз яхши духтир экансиз! Хозир кобра келса, Сизни ёзганларингизни бир ўқитиб қўяман!

Фурацилин ўрнига тузли сувни (жуда ҳам шўр эмас!) ишлатса бўлади, фақат сувни ҳарорати сал совуқроқ бўлса яхши.
Намакоп хам қилаяпман. Фақат иссиқ сув билан. Бугун қилмадим хали.
Цинепар яллиғланишга қарши жуда яхши восита, лекин оддий шамоллашда ундан кўра оддийроқ ва самаралироқ дорилар бор (масалан парацетамол, аспирин ёки цитрамон). Кўпроқ суюқлик ичинг (1 кунда 2,5-3литр), витамин С истеъмол қилинг.
Ценепарни мен бошим қаттиқ оғриганида ичаяпман. Оч қоринга хам билмай ичиб қўйибман. Яримчадан ичса фойда берадими?
Люгол + чайиш + анзибел билан бечора ютқун ва томоқни энди тузалиб битаётган жойларини яна кўчириб юборасиз. Энди сал сабр қиласиз, томоқ ва ютқундаги яллиғланиб, гўёки шилингандек яра бўлиб ва сизни безовта қилиб турган жойлар битишига одатда 10-14 кун керак бўлади..ундан олдин битиши жуда қийин. Литический шарт эмас, овқатдан кейин кунига 3 маҳал 2 тадан цитрамон ичиб туринг, зўр фойда қилади!

Литическийни истимам тушмаганига, қорним очлиги учун қилишган эди. 1 марта.

Мени асосий қийнаётган ва хамма нарсаларга сабабчи бўлган касалим - қаттиқ йўталяпман.

Энг қизиғи, ётсам кучаяди. Ўнг томонга ёнбошласам аниқ бошланади.

Ўпкамни текширтирдим. Халиги совуқ касал эмас экан. Лекин хали аниқ диагноз қўйиша олишмади. Духтирларимиз зўрлигидан. ;)

Чап томонга қараб ёки бошимга ёстиқ қўйиб ёта олмайман. Чап оёқда арматура халақит берса, бўйинда хам 5 йил олдин 6-7 синган. Шунинг учун эрталабгача, ёки чарчагунимча креслода ўтириб чиқаман.

Ана Сизга букет касаллар эгаси! :)

 

Гап сотар мавзуниям врач қабулхонаси қилворганим учун хаммадан узур сўрайман. :)

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Хаммаси қўлингизга қарайди!

Буни форумда эмас, озгина 40 градуслини ичиб олиб, чойхонада палов Простите, никогда больше материться не буду! ўтириб чин юракдан гаплашиш керак :)

Сиз бошқа "жойда" яшасангиз керак...

Мен Тошкентдаман.

Мени асосий қийнаётган ва хамма нарсаларга сабабчи бўлган касалим - қаттиқ йўталяпман.

Кечаси 1 та супрастин ичиб ётинг.

Гап сотар мавзуниям врач қабулхонаси қилворганим учун хаммадан узур сўрайман. :)

Узр сўрашингиз шарт эмас деб ўйлайман. Менимча гап сотиш ҳар хил мавзуларга оид гапларни, янгиликларни ўртоқлашиш шекилли? Бунга бошқа форумчилар ҳам қўшилади деб ўйлайман.

 

Гап сотарни анчадан бери ўқиб турардиму, лекин жуда кам ёзардим. Гап сотарда эканлигимдан мамнунман! Кимдир "Все болезни от нервов, только сифилис от любви" деган экан. Гап сотиш давом этаверсин, чунки у ҳамма касалликларни сабаби бўлган стрессни камайтиради!!!! :)

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

РАХМАТ! :)

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Бундай хулоса чиқаришим сабаби қўлимни тез-тез 960 ли спиртда ювиб туришимдан шекилли.. :)

Дўхтир, сизда инсоф борми ўзи, қўл ювишга сув йўқми? Айтсангиз дистилланган сув олиб келиб, қўлингизга қуйиб турардим :D :D :D

Мен бир хафтача роса истималаб қийналдим.

Мавлоно, нима бўлди, бурга тепдими дейман? Унақа одамни қўрқитмангда. Мен айтгандай ҳар замонда тонусокаплиндан олиб турсангиз касал нималигини билмайсиз. Микроблару вируслар ҳам четлаб ўтиб кетишади :P

Лекин, Сизга ўхшаб, врачликка жиддий ("истеъдод ва қисмат" деб хисоблайдиган) муносабатда бўладиган духтирни хали "тиригини" кўрмаганман.

...

Хаммаси қўлингизга қарайди! Сиз бошқа "жойда" яшасангиз керак...

Мавлоно, Сиз қандай ўйлайсиз билмадиму, лекин касбини қисмат деб билган бир неча врачларни биламан. Ўз касбини даромад манбаи эмас, одамларга ёрдам бериш учун берилган қисмат деб биладиган ВРАЧлар кўп.

Буни форумда эмас, озгина 40 градуслини ичиб олиб, чойхонада палов Простите, никогда больше материться не буду! ўтириб чин юракдан гаплашиш керак :)

Бор экансизу Дўхтир, мана шунақа гаплардан гапирсангиз ҳам бўлар экану :D

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Бир марта кимдир хамма милисалар бар хил деганида мен хам уларни химоя қилганимда, "сиз ойдан тушганмисиз" дейишган эди. Шунга мен хам бир "айтдим-қўйдим"да.

Агар касалларни кўргани учун пул умуман олмайдиган "бошида халқаси бор" духтирлар бор бўлса, мен узур сўрайман.

Чунки, мен роса хурмат қиладиган духтирларимни хам бошқалар "халқаси йўқ" деганига шундай деган эдим.

Тўғриси, мен пул сўрайдиган духтирларни кўрмаганман, лекин кўпи "кутади" деб ўйлайман.

Балки, мени гапим хатодир.

 

Устоз, Сиз бехабар, мен бир хафта "бахона қилдим" :(

Бугун овозим чиқиб қолган эди, Оффлайнни Намангандаги офисига бориб жанжал қилиб яна томоғим хиррилаб қайтдим

:(

 

Асосийси - бизни қаторимизга шундай ажойиб инсон қўшилганларига роса хурсандман!

Ёзда у кишини хам олиб келасизлар деган умиддаман. :)

Сизга сал енгилроқ бўлади ;)

Сув эса - тоғда роса духтирбоп :P

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Айтсангиз дистилланган сув олиб келиб, қўлингизга қуйиб турардим

Суюлиб кетса емон буладида!

Тўғриси, мен пул сўрайдиган духтирларни кўрмаганман, лекин кўпи "кутади" деб ўйлайман.

Сухбат учун жуда кизик мавзу! Мен ривожланган гарб давлатларидан бирида бир неча марта беморлар тузалгандан сунг миннатдорчилик юзасидан врачга кимматбахо совгалар беришганини ва врач совгани бемалол кабул килганини гувохи булганман. Шунингдек гарбдаги бир машхур врач уйида менга беморлар берган кимматбахо совгалардан килган "коллекция"сини курсатган эди. Карангки, ривожланган гарб давлатида бемор шифохонага отни калласидек пул тулаган булишига ва врач ишига яраша катта маош олишига карамасдан, тузалгач врачни чин юракдан шахсан миннатдор килишни узига хос маданият, шунингдек врачга хурмат ва эътибор деб биларкан. Мен узим шахсан врачларга ишим тушганда (2 марта шифохонада етганман) уларга совга саломлар берганман, буни менга караган врачларга хурмат ва эътибор сифатида, шунингдек "Балки менга шу касаллик бекорга берилмагандир? Агар мен хам топганимни бир кисмини ночорга берганимда шифохонада етмасмидим?" деб уйлаб узим учун "солик" деган маънода берганман. "Кутиш" хакида фикрларимни форумда езардиму, лекин форум иштирокчилари ва форумни укиб турувчиларни баъзиларига огир ботмасин деб бу ишни килмадим.

Сув эса - тоғда роса духтирбоп

Катта рахмат!!!!! Насиб килса борармиз!!!! Наманганлик касбдошларим хам анчадан бери таклиф килишади, лекин вакт улгур доим "дефицит"

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

"Кутиш" хакида фикрларимни форумда езардиму, лекин форум иштирокчилари ва форумни укиб турувчиларни баъзиларига огир ботмасин деб бу ишни килмадим.

Менда хам худди шу нарса бор. Чунки, мен билган врачлар хам тирнет нималигини билишади ва мен баъзи гапларни ёза олмайман.

Лекин мен 100 % тан оладиган нарса: врачлар, бошқа касб эгаларига нисбатан анча халол бўлишади.

Менимча, бунинг асосий сабабларидан бири, уларнинг қасам ичганликлари бўлса керак.

лекин вакт улгур доим "дефицит"

Сиз ўзингиз жуда яхши биласиз, у қачон дефицит бўлмаслигини. Шунинг учун, хар замонда дам хам олиб туриш керак.

Мен хам 20 йилдан ортиқ ишлаб, деярли отпуска қилмаган эдим. Бу худога хам ёқмади шекилли, мана сенга деб, 5 йилга отпуска берворди. :(

Шунинг учун, хамма нарсани ўз вақтида бўлгани яхши. :)

 

Шунинг учун, отпускани ёзга мўлжалланг! ;)

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Устоз, Сиз бехабар, мен бир хафта "бахона қилдим" :(

Бугун овозим чиқиб қолган эди, Оффлайнни Намангандаги офисига бориб жанжал қилиб яна томоғим хиррилаб қайтдим

:(

Ие Мавлоно, янгамдан таёқ едингизми дейман совуқ ароқ сув ичиб қўйдингизми дейман? Унақа одамни қўрқитмангда.

Айтганча, питакка нима бўлди? :angry:

Асосийси - бизни қаторимизга шундай ажойиб инсон қўшилганларига роса хурсандман!

Ёзда у кишини хам олиб келасизлар деган умиддаман. :)

Дўхтирни қўшилганлари жудаям соз бўлди, асосоийси дўхтирда спирт бўлади агар борсалар ундан ҳам яхши бўларди, бир отамлашардик :) Нима дедингиз Дўхтир?

Суюлиб кетса емон буладида!

Суюлсаям майли, лекин сиз унақа исроф қилмангда одамни ҳавасини келтириб, сўлагимга бўкиб, ўлиб қолай дедима. Уволимга қолиб кетманг яна :D :D :D

Сухбат учун жуда кизик мавзу! Мен ривожланган гарб давлатларидан бирида бир неча марта беморлар тузалгандан сунг миннатдорчилик юзасидан врачга кимматбахо совгалар беришганини ва врач совгани бемалол кабул килганини гувохи булганман.

...

Мен ҳам ҳар сафар дўхтирларга ишим тушганда миннатдорчилигимни шу тарзда билдираман. Тўғри, пулга кўз тиккан дўхтирларни ҳам кўрганман.

Врачга миннатдорчилик сифатида совға бериш, менимча энг адолатли йўл.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Айтганча, питакка нима бўлди? :angry:

Чаласаводлар ўзларини айбини менга юклашмоқчи бўлишётган эди. Ариза ёздим, отказга. Разборка, энди бўлади.
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Create an account or sign in to comment

You need to be a member in order to leave a comment

Create an account

Sign up for a new account in our community. It's easy!


Register a new account

Sign in

Already have an account? Sign in here.


Sign In Now

  • Recently Browsing   0 members

    No registered users viewing this page.