Baxtiyora

Келин танлаганда нималарга Эътибор бериш керак?

562 posts in this topic

Бу гапларга хам кушилолмайман.

Биринчидан, йигитни кулида соха булиши керак. Хар хил курслар куп.

Иккинчидан, болани оёкка туришини пойлаб тургунизча, уни бошка йулларга уриб кетиши хеч гап эмас. Гап унда хам эмас. Угил бола ойласини таминлаш харакатида эркакга айланади. Бу нарса келин ёрдамида буладиган булса, келинга савоби тегади. Кийинчиликларни бирга курган оилани оила деса булади.

Сиз тушунмадингиз. У киши хам оила боқишга тайёр бўлганидан кейин уйлантириш керак демоқчилар.

Курда ўқийдими, олий маълумотли бўладими, асосийси пул топа оладиган бўлганидан кейин уйлантирса ота онасига юк бўлмайди. Қишинчиликлар хаёт давомида секин - секин биргаликда енгилаверади.

Ундан кейин ақилли фарзанд, кўзи етмагунича уйланмайди.

 

Темабоп :)

 

 

Tуй килиб келинчак туширдим,

Узимга узим иш оширдим.

Meн энди... мен энди тушундим,

Бировнинг боласи уйимда.

 

Бакирманг дадаси, секиней,

Oвозингиз бирам текиней.

Уйимнинг кайтига бекинай?

Бировнинг боласи уйимда.

 

Хаммага киламан илтифот,

Tилимга буламан эхтиёт.

Кучага чикмасин "ахборот"

Бировнинг боласи уйимда.

 

Келинлик бир келар яйрасин,

Оллохим илтифот айласин,

Козоним гушт билан кайнасин,

Бировнинг боласи уйимда.

 

Сипорок кийингин, вой кизим,

Ибрат бул келинга, хой кизим.

Онангни тушунгин, ой кизим,

Бировнинг боласи уйимда.

 

Ёрдам кил, сикиб бер усмасин,

Бахтингни йулини тусмасин,

Совчига ёмонлаб куймасин,

Бировнинг боласи уйимда.

 

Чимрилмасин деб кошлари,

Аввайлаб шу келин пошшани.

"Сиз-сиз"лаб хайдайман пашшани,

Бировнинг боласи уйимда.

 

Койишар эркалаб куясан,

Келинга "Майли" деб турасан.

Бошингга тушганда биласан,

Бировнинг боласи уйимда.

 

Нонингни куйдирса майлига,

Идишни синдирса майлига,

"Адвокат" уша Лайлига,

Бировнинг боласи уйимда.

 

"Болам" деб гапирсам "Уф, бупти",

Билмадим балки куф-суф бупти.

Углим хам кушилиб жуфт бупти,

Бировнинг боласи уйимда.

 

Майли мен кайнона кайнамай,

Келин хам тек юрсин, айнамай.

Бу хам бир кургулик, айланай,

Бировнинг боласи уйимда.

 

Кахр-ла кунгиллар лойланар,

Мехр-ла кунгиллар бойланар.

Бир кун уз боламга айланар,

Бировнинг боласи уйимда.

 

Мархабо дер, ичим кон дустлар,

Учрашиб турайлик, жон дустлар.

Хасратдан юрагим кон, дустлар,

Бировнинг боласи уйимда.

 

 

Мархабо Каримова

 

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Сиз тушунмадингиз. У киши хам оила боқишга тайёр бўлганидан кейин уйлантириш керак демоқчилар.

Курда ўқийдими, олий маълумотли бўладими, асосийси пул топа оладиган бўлганидан кейин уйлантирса ота онасига юк бўлмайди. Қишинчиликлар хаёт

Самиго ака, тугри тушундим шекилли :) Буниолдиндан канака килиб билса булади?

Узига тук оилалар бор, болалари хам укимишли, уйланган, лекин топишда йук.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

При выборе невестки, уж коли выбор будет за вами, дорогие родители, мамы и папы.. Смотрите на маму..

 

простите что влезаю, и уж тем более на др языке, не удержалась..)

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Буни олдиндан канака килиб билса булади?

Нимани? Оила боқа оладими ёки йўқлигиними?

Буни кейин биласиз. Лекин шунга тайёрлаш - ота-она бурчи.

Ота она ўғлига билим олишига, хунар эгаллашига ва хаттоки уйлантиришигача жавобгар. Хамма харажатлар ота-она бўйнида. Лекин, уйланганидан кейин оиласини ўзи тебрата олиши шарт!

 

При выборе невестки, уж коли выбор будет за вами, дорогие родители, мамы и папы.. Смотрите на маму..

 

простите что влезаю, и уж тем более на др языке, не удержалась..)

Можно, чтобы не нарушать, я буду писать на узбекском? Там более, как я понял, Вы понимаете.

Тўғри кўпинча, деярли хар доим келинни ўғил танлайди. Лекин, агар ота - онасига ёқмаса, хеч қачон ўзбекларда у қизга уйланишмайди. Ва аксинча. Ўғилга ёқмаса хам ота-она келинни танлай олишмайди. Келин хаммага ёқиши керак.

Йигитга ташқи кўриниши :p қариндошларига таг-туги. (қизни ота- онаси) Айниқса онаси яхши бўлиши шарт.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Узоқми, яқинми, қариндошлар билан қуда бўлмаслик керак.

Гапингизда жон бор, кариндошлар куда булишганлар ажрашганлар булган, ва акси, жудаям якин булиб, хурмат янада ошиб кетган оилаларни курганман. Авваламбор пешонаси яркираган булсин икки ешни.

Сабаблар куп. М-н, кариндошдан киз олинвотган булсаям еки куевни суриштиршади орадаги якин кариндошлардан(мн махалласига бормасдан, нотугри тушунишмаслик учун) - "нима дейсиз, фикриз кандай, уйлаб турибмиз хозир" дегандек суралади. Мободо куда тарафлар эшитса хафа булишмиди -агар тушунган ва зиели булишса, чунки суриштириш бу лозим нарса, динимизда хам.

Хозир куп жойларда, куевни кизнинг адаси бориб гаплашиб кевотти(кариндош булса-ям). Адасини кунглига утирса, туй булиб кетвотти. Агар утирмаса, чиройли килиб тушунтириб куйишвотти(кизимиз укишини тугатсин еки кунглига каравоммиз каби). Агар бошка тараф тушунган одамлар булса тугри тушунади, майда гаплар чикмиди, такдир эмас экан деб куйишади холос. Агар тескариси булса, яхшиям куда булмабмиз дейишади. Маниям "сухбат"га чакиришган, булажак кайнотам бн гаплашганман. Ушанда(2000й) уйдагилар бироз хайрон булишган -евро оила эканми булар деб, чунки у пайтда бу нарсалар русум булмаган.

 

Энди етти-ёт бегоналар масаларок-да...мани фикри ожизим. Бегоналарни емон дейишдан йирокман албатта. Майли кушнидан, ишхонасидан суриштирасиз, улар хам асосан нейтрал жавоб беришади(агар яхши булмаса), чунки унинг хам фарзандлари бор, куркади, тинчли керак дейди, хуллас узбекчилик. " Йук умуман бумидиган бу одамлар" дейиши ман учун эриш туюлади, коса тагида нимкоса килиб тушунтиришар балки. Билмадим-ку, ока- опаларим мана кудали булишди, булишмокда, курвомман. Жа кариндош булмаса-ям, кудаларини кариндошлари, якин улфатларни танишларидан топишди, синамол одамлар деб(узокрок танишлар дейлик). Хаммаси яхши, яхши булсин!

 

Фикримга хеч кимни богламиман-у , лекин умуман ёт одамлар(хеч ким танимаган) бн куда булолмайман. Немой айтганидек, "сюрпризлар" га йукрокман.

Edited by margin
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Фикримга хеч кимни богламиман-у , лекин умуман ёт одамлар(хеч ким танимаган) бн куда булолмайман. Немой айтганидек, "сюрпризлар" га йукрокман.

Мана энди ўзингизга келдингиз! :)

Қариндош бошқа, таниш билиш бошқа, бегона бошқа ва асосийси - "умуман ёт одамлар(хеч ким танимаган)" бутунлай бошқа одамлар. :)

Мен хам бундайларга қаршиман. Лотерея ўйнашни ёмон кўраман ;)

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Гапингизда жон бор, кариндошлар куда булишганлар ажрашганлар булган, ва акси, жудаям якин булиб, хурмат янада ошиб кетган оилаларни курганман. Авваламбор пешонаси яркираган булсин икки ешни

Қариндошдан қуда андалик бўлганларни кўпини кўрганман, ўз акасига қиз берган сингиллар, ўз укасидан қиз олган опалар (ҳатто қуда бўлган ака укаю опа сингиллар) Айтингчи, қандай қилиб бир бирига ака-сингил ҳисобланган ёшлар эр-хотин бўлиб яшаши мумкин. Ака-ука, опа-сингил, ака-сингил, опа-уканинг болалари бир бирларига ака сингил ҳисоболанишадику. Нега биз фарзандларимизни эртасини ўйламаймиз? Ахир эртага уларнинг фарзандлари бўлмаслиги, бўлса ҳам ногирон бўлишлари мумкинлигини нега била туриб ҳисобга олмаймиз?

Бир танишимнинг акаси синглисини қизини ўғлига олиб берди. Тўйдан олдинроқ гаплашиб қолганимизда, юқоридаги фикрларни айтдим, эшитишниям ҳохлашмади, ҳозир яшашяпти, фарзандлари йўқ (аниқроғи, болалари турмади).

Генетика деган фан бор, бир ота-онадан тарқаган болалар етти пуштигача бир хил ген билан туғилишади, бекорга ота-бобларимиз етти пуштни суриштиришмаган.

Дўстлар, фарзандларингизга қариндош-уруғдан қиз олиб қиз беришдан аввал эртасини ўйланг, фарзандсиз, ёки ногирон фарзанд билан яшашлари қандай азоб эканлигини ўйланг.

Edited by Lamer
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

сўнг ўғилларини рашк қила бошлашади

Хар хил кайноналар бор. Бу хам бор нарса, лекин буни олдини олиш учун куев болаям хушер булиши керак, хадеб хотинини олдиларига кириб кетвурмасдан, келин хам. Бир кулида она, бир кулида хотин, дегандек. Бечора эркакларга кийин, рузгорини килади, ишдан чарчаб келиб онаси ва хотинини ковогига карайди, эшитсаям-эшитмаганга олади, бир бирига мактайди, бу екда болалар, ада-ада деб суйкалади килади. :wacko2:

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

куев болаям хушер булиши керак

Куёв боланинг ҳушёрлиги, уни икки ўртада ўзаро тил топишига боғлиқ. Лекин бу ҳамма куёвларнинг ҳам қўлидан келавермайди, қайнона ва келинга жуда кўп нарса боғлиқ.

Edited by Lamer
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

ўз акасига қиз берган сингиллар, ўз укасидан қиз олган опалар

Улар якин кариндош хисобланишади, ман каршиман бундай никохларга. Ламер ман узок кариндошлар ва Самиго айтганидек якин танишлар тугрсида гапирвомман. М-н кудаларни кудалари, аммани неваралари еки якин кариндошларни кудалари ва буни узок давом эттирса булади.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Улар якин кариндош хисобланишади, ман каршиман бундай никохларга.

Жуда тўғри, яқин қариндошлар билан қуда бўлиш энг ёмон иш.

аммани неваралари

Амманинг уруғлари ҳам тегишли, яхшиси керак эмас.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Куёв боланинг ҳушёрлиги, уни икки ўртада ўзаро тил топишига боғлиқ. Лекин бу ҳамма куёвларнинг ҳам қўлидан келавермайди, қайнона ва келинга жуда кўп нарса боғлиқ.

хушерликка - тил топиш хам, муроса хам, оила аъзоларининг хаклари билиш хам, сиесат хам ва хз хаммаси кириб кетади.

Оилада хаммага боглик тинчлик, лекин уйда купрок эркак кишига боглик, агар уша уйда эркаклар бошлик булса. Аеллар ожизалар, эхтирос берилувчи нозик хилкат. Улар шунака яратилганлар. Узингиз айтяпсиз, оналар(аксарияти) угилларини рашк киладилар деб, тугри бу хакикат, чунки озмунча машаккатлар чекмаганми болани вояга этказгунча. Бу "юкни" факат аеллар кутара олишади, биз эркакларга эмас. Атрофдан карасангиз, бу галати холат аслида, лекин шундай, улар аеллар-да.

 

Эркаклар эса нисбатан огир вазмин, мулохазали булишади. Шунинг учун Оллох эркаклар оилада рахбардирлар деган, рахбар булганидан кейин аеллар(она ва хотин) билан чиройли муомилада булиши керак фитна булмаслиги учун. Уша рашк хам бир фитна. Фитнани бостиришда муроса, сиесат, адолат килинсагина тугри булади. Еки оналарга рашк килмасликни буюрсангиз, улар хуп деб, рашкни давом этаверишади, калбга буюриб буладими?!

 

бекорга ота-бобларимиз етти пуштни суриштиришмаган.

жуда тугри иш килишган боболаримиз, лекин хозир ким 7 пуштисини билади? Хозир буни имконияти йук афсуски. Агар узок кариндошлик алокаси булмаса ;) .

Ман нари борса 4 пуштимни биламан

 

Мана энди ўзингизга келдингиз!

Ман узимда эдим :) , аслида азалдан миямда шу нарса эди.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

деярли хар доим келинни ўғил танлайди. Лекин, агар ота - онасига ёқмаса, хеч қачон ўзбекларда у қизга уйланишмайди. Ва аксинча. Ўғилга ёқмаса хам ота-она келинни танлай олишмайди. Келин хаммага ёқиши керак.

Самиго ака, мани бир жияним яхши курган кизини(однокурсница), ота-онаси еки амакиларини каршилигига карамай билгани килиб уйланди. Яхшиликча роса тушунтирдик, хуп деб, барибир етти-ёт бегоналарга окам куда булдилар. 2 йилдан ошди, фарзанд халиям йук. Келинни емон деелмайман, лекин бизни оиламизга халигача тушиб кетмаган.(Жуда камгап, кушила олмайди). Бизда невара келинлар куп, хаммаси билан самимий муомладамиз.

Хозир юриб олганлар купайяпти.

Биз, ада, ойи сизлар нима дисезла розимиз деб турганмиз. Лекин кунглингдаги киз борми, борамиз, деб айтишган.

Хозирги ёшларни(хаммасини эмас) хозирги енгил елпи фильмлар бузяптими, ёки тарбия етарли эмасми, билмиман. Юриб тегадиганларга фикрим салбий.

Edited by margin
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Xristianga uylanganib islomga olib kirganmisilar?

Узи аслида гайридин аелларга (ахли китоб) уйланиш исломда рухмат этилган. Хаттоки бу хотинларни исломга мажбурлаш хам йук. Лекин тескариси мумкин эмас, яъни мусулмон кизларини ахли китобга узатиб булмайди. Оффтоп учун узр.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Va, nihoyat suhbatimiz ancha qizib qopti.

 

Sevishib demoqchisizda,shunaqami,marginjon,buni nimasi yomon?Hamma ozi suygan oshni yeyishi kerakmasmi? :icon_eek:

 

Unda sevgi-muhabbat haqidagi asarlar,sherlarni nimaga yozishgan?

Edited by Baxtiyora
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ман узимда эдим :) , аслида азалдан миямда шу нарса эди.

Унда мен тушунмабман:

узокрок кариндошлик алокаси булса яхши булади.

"узокрок кариндошлик" деганингиздан тушундим, қони бошқалар хақида гап кетаётганлигини. Лекин қариндош - барибир қариндош.

Болаларни унаштириб двойной қариндош бўлиш шарт эмас. ;)

Қудачилик минг йилчилик дейишади...

Янга қариндош қўшилгани маъқул.

Мен яна "қайчи қудаларга" хам умуман қаршиман.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Юриб тегадиганларга фикрим салбий.

Адашмасам, бутун тошкент ахли эскитдан бунга салбий бўлган.

Вилоятларда унчалик эмас. Лекин тошкентда келин ўз хохши билан (яхши кўришиб) тушган бўлса - урди худо!

Бечорани ўзинг ялиниб келгансан маъносида роса ерга уришади. Хамма эмас, лекин кўплари.

Агар ота - она аралашиб олинган келин бўлса, айниқса, ота - она хохлаган келин олинган бўлса, "ўтирса - ўпоқ, турса - сўпоқ" қилишлар камроқ бўлади.

Мен вилоятдан бўлганим билан ота-она топганига уйланганман. Танлаб-танлаб ;) Чунки ўзим танлаган уларга тўғри келмаган.

Охирида "26-чиси отилмасин" деб, шу КЗни олганман.

Ўшанда айтган эдим: Менга барибир. Илон билан хам яшайвераман. Асосан Сизларга ёқсин, кейин мен гаплашиб кўраман - деб.

Ёшлигимда ўзимни жа ақилли, психолог деб хисоблар эдим. Дипломи бор психлар хам адашишади-ку!

Хазил, албатта. Мен адашмаганман. Бахши биладилар ;)

2

Share this post


Link to post
Share on other sites

Sevishib demoqchisizda,shunaqami,marginjon,buni nimasi yomon?Hamma ozi suygan oshni yeyishi kerakmasmi? :icon_eek:

 

Unda sevgi-muhabbat haqidagi asarlar,sherlarni nimaga yozishgan?

Бу нарсага дунекарашим шундай. Севги, мухаббатга ишонаман, лекин оила куришда масалага жиддийлик билан(хиссиет ва эхтиросга берилмай) ендашиш керак деб уйлайман. Суйган ошини ейиш масаласига келсак, ахир севган одамни кузи кур булмайдими( бировни севган бусез биласиз :)) эркак киши купинча кузи б-н севади, кизнинг характери ва мехрини хам кадрлайди. Аммо чирой, комат бирламчи эркак киши учун, тугрими? Севишади, турмуш куришади, маълум бир муддат бирга яшашади , кейин катта синовлар чикаверади. Мухаббати мустахкамлар енгиб кетиши мумкин, лекин бу синовни канчалик огирлига боглик. Хар бир оилада гап-суз утади, бусиз иложи йук. Энди яхши, мулойим сузларни, севги хакидаги шеърларни эшитишга куниккан киз бирданига эридан каттик-курук гапни эшитиб колса, тамом. Мухаббат нафратга айланиб кетиши мумкин. Булди бошка севмайди деган хаелга боради бечора киз, хаммаси елгон экан, сафсата экан деб юраги эзилади.Яна эхтирос ва яна юрак эзилишлар. Бу холлар кайталанвериб, кайталанвериб,боши берк кучага кириб колади. Кетиб коли деса ёки ота-онасига шикоят килса, аксарият ота-оналар (сиз :) ) узини суйган ошинг , айланиб ургилиб ичавер дейиши мумкин, масалан. Тушунган ота- она тугри йул курсатади, сабр кил дейишади.

Самиго ака тугри этадилар, келин хаммага ёкиши керак.

Факат шу кизни оберасила деб турвоган угилларни(ота-онасига екиш, екмаслиги зарурмас уларга), худбин фарзандлардир. Ахир ота-она не орзуларда катта килишмаган фарзандлигини, ота-она рози Худо рози ахир. Улар бахт тилашади албатта, аммо уларнинг юрагида укинч колади, барибир, устига - устак оиласида гап-суз чикиб турганда.

 

Асл мухаббат -бу (майли ота-оналаримиз доим калбимизда) турмуш уртогингиз, фарзандларингиз , улар эса сизга булган мухаббати деб биламан. Улар билан биргалик хает кийинчиликларини енгасиз, хеч ким уларчалик ердам бермайди.

 

Энди янада чукурлашадиган булсак, хакикий ишк бу - бутун оламу, коинот ва бизларни яратган Оллохга булган мухаббатдир. Юкоридагиларни ишки-мажозий деганлар Алишер Навойи бобомиз, охиргисини ишки- хакикий демишлар улуг бобокалонларимиз. Утмишда утган боболаримиз асосан ишки-хакикийни мажозий мухаббат оркали шеър ва газаллар билан халкка етказишган(Фарход ва Ширин, Лайли ва Мужнун). Мисоллар куп. Узр куп гапирворганим учун.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

ПиСи: КЗ нималигини сўраманглар... :facepalme: :bang:

 

Севги, мухаббатга ишонаман

Мен эса ишонмайман! Айниқса тўйдан олдинги "ўлдим-куйдим" қиладиганига.

КЗ хам ишонмайди. Биз - бошқасига ишонамиз! ;)

 

Олдин хам кўп бўлган-у, лекин, мени охирги сафар "томим кетганида" 4 йил яхши кўраман деб юрган қизим Андижонни Мархаматидан эди. Уйдагилар фақатгина узоқлигига олиб беришмаган. Аслида онам бориб оқлиқ олдисигача қилиб келганлар. Отам, узоқдан келин олмайман деганларига хозиргача мазгиларини қоти хўп деганман. ;)

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

А йук, ака нега унака дейсиз! Бу бор нарса, факат хамма хар хил тушунади. Бу сиз хаетти кизиги комидику. Лекин бизни турмушда хам сув лойкаланган, ва тинган. Булиб турган оилада. Шунчаки бошга хар хил ташвишла тушганда эр-хотин бир-биримизга суянганмиз. Хозир хам шундай, характерлар мослашиб булди 14 йил деганда :rolleyes: Лекин молияга, етишмовчиликка хам боглик жойи бор осойишталикни.

Edited by margin
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Хаттоки бу хотинларни исломга мажбурлаш хам йук.

Бу офтоп эмас. Иложи булса батафсилрок. Манимча гайридинга уйланиш мумкин, факат у аёлни ислом динига олиб кирса.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

 

Бу офтоп эмас. Иложи булса батафсилрок. Манимча гайридинга уйланиш мумкин, факат у аёлни ислом динига олиб кирса.

Шайх хазратларини Рухий тарбия 3 томлик дискнинг 3 чи дискида , ахли китоблар ва гайридинлар билан муомла килиш хакидаги сухбатларида батафсил этилган.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Шайх хазратларини Рухий тарбия 3 томлик дискнинг 3 чи дискида , ахли китоблар ва гайридинлар билан муомла килиш хакидаги сухбатларида батафсил этилган.

Демак, бу дискни кидириб куриш керак экан.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

 

Демак, бу дискни кидириб куриш керак экан.

Чакич Имом масжидини тугрисида, биринчи кулдан оласиз. Куп кизик ва биза билмидиган мавзулар куп. Мошинада эшитаман купинча.

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Рахмат. йулим тушганда кириб утаман

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Create an account or sign in to comment

You need to be a member in order to leave a comment

Create an account

Sign up for a new account in our community. It's easy!


Register a new account

Sign in

Already have an account? Sign in here.


Sign In Now