не герой

Мақол, матал, масал ва ривоятлар.

21 posts in this topic

Халқимиз маънавий қадриятларига тегишли адабий мезонлар ичида замирида аслида бирор бир ҳикмат, панд-насиҳат, ўгит ёки ибрат турувчи турли хил мақоллар, маталлар, масаллар ва ривоятлар муҳим ўрин тутади. Шундай экан, ўзбек тилидаги форумимизда ҳам рус форумидаги "Притчи", "Интересные фразы" каби мавзуларнинг аналоги бўлиши ўринли бўлса керак.

Келинг азиз форумдошлар, ўзимиз билган ибратли мақол ва матал, масал ва ривоятлар билан бир-биримизга туҳфалар қилсак.

 

Мана бу кичик ибратли ҳикоя сизларга армуғон.

 

“Айтишларича, палма дарахти тагида ота ва ўғил ўтиришган экан ва ўғил отаси билан баҳслашишни истабди.

Ўғил айтибди:

- “Эй ота, биз гувоҳ бўлаётган тенгсизликка қаранг, қани бу ерда сиз айтган хикмат? Ахир Аллоҳ – Билгувчи, Доно. Мана бу кичкина ўсимликка қаранг, унда тарвузлар ўсяпти ва у катта ҳосил беради, гарчи мана бу палма ўзининг баландлигига қарамай кичкинагина хурмо ҳосил беради. Улар ўртасида тенглик йўқ. Хурмолар палманинг бўйига монанд тарвуздек катта бўлса мантиқан тўғри бўларди. Тарвузлар эса, палагига монанд бўлиши керак”.

Ота жавоб қилди:

- “Эй ўғлим, балки бунда Аллоҳни ҳикмати бордир, қайсиники биз англашга қодир эмасмиз”.

Кейин ўғил бироз дам олиш учун ёнбошлабди, отаси эса уни ёнига ётди. Бола кўзини юмишга улгурмасдан, палманинг чўққисидан бошига хурмо тушди ва қаттиқ оғриқ берди. Бола қичқириб юборди. Отаси ундан “нима бўлди”, деб сўради. “Дарахтнинг энг тепасидан бошимга хурмо тушди”, - жавоб берди бола.

Шунда ота деди:

- “Эй ўғлим, бу тарвуз эмаслигига Аллоҳга шукр қил”.

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

- Балки Кашшей сезмас!

- Балки сезар, балки сезмас...

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Онамнинг дадалари айтиб берган эдилар (Оллох рахмат килсин)

Ман хам адамлардан эшитгандим.

Edited by XIMIK
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

- Балки Кашшей сезмас!

- Балки сезар, балки сезмас...

Бошқа мавзуда ёзганим бу ерда нима қилаяпти?

«яшанг 10 сўмлик бўлиб кетдингиз»

Шунгу ўхшашроқ бир ривоят бор эди. Тахминан куйидаги мазмунда:

Бир хайкалтарош 3 та бир хил хайкалчани хар хил нархда сотаётган экан.

Ундан нега буларни нархи хар хил деб сўрашганида:

- Мана бу 5 сўмлик хайкалча. Эътибор беринг, мана бу чўпни қулоғига тиқсангиз нарги қулоғидан чиқади.

Мана буниси 10 сўмлик. Бунда эса, чўп оғзидан чиқади.

Мана бу 100 сўмлик, энг қимматида эса қулоғидаги тешик хайкалчани ичига қараб кетган...

3

Share this post


Link to post
Share on other sites

Майлими, озгина ўз фикримни билдирсам?

КАФАН ЎҒРИСИ

Мавзуни қоғозга ўраб ёзибсиз.

Аслида "манияк" деб номласангиз хам бўладиган ривоят экан.

— Бировни ноҳақ ўлдирдингми?

Шу ерда бир савол:

- хаққоний ўлдириш гунох эмасми? Одам кўзига қон тўлганида, ўзини доимо хақ деб хисоблайди-ку!

ИМХО, Бу ерда "нохақ" сўзи ортиқча.

- Гуноҳларинг етти қават осмону, ер ва тоғлар қадар бўлса ҳам, Аллоҳ афв этиши мумкин!

Бу гапдан, менга ўхшаган оми одамлар, бошқача хулоса чиқаришлари мумкин-ку.

- Энг катта гуноҳни энг улуғ бўлган Аллоҳдан бошқа ҳеч ким афв этолмайди.

Аслида, яна ИМХО, гунохни катта кичиги бўлмайди.

Ундан кейин, хар қандай гунохни фақат Оллох авф этиши мумкин. Ёки мен яна нотўғри фикрлаяпманми?

- Эй Аллоҳнинг Расули, мен етти йилдан бери кафан ўғирлаш билан шуғулланман. Охирги марта ансорлардан бир чўри дафн қилинганида қабрини очиб, кафанини олдим. Сўнг шайтоннинг сўзига кириб, унинг номусига тажовуз қилдим.

Қандай одам шундай холатни тасаввур қила олади?

Кечирмаган бўлсанг, кўкдан бир олов тушириб мени куйдир! Охират азобидан қутқар!

Нахотки олов тушса охират азобидан қутқаради? Агар кечирмаган бўлса, бу дунёда эмас, нарги дунёда жавоб бериши керак-ку! Тушунмадим...

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам йигитни чақирдилар ва Аллоҳ уни афв этганини билдирдилар.

Бу нима хулоса?! Яхшилаб йиғласанг, оллох авф этади деганими? Бу дегани хар қандай гунох қилган банда хам кечирилади, қўрқманглар - деганими? Лекин, ким кафолат беради буни ўқиган калтафахмроқ одам, демак, гунохни қилиш мумкин экан, охирида тавба қилишга улгурсам бўлди - деган хулосага бориши мумкин-ку!

Сарварбек Йўлдошев. Мирзо Шариф масжиди имоми

Улуғбек қори Йўлдошев. Холид ибн Валид жомеъ масжиди муаззини

Бу одам, аниқ биламанки анча блимли, обрули ва хамма нарсага ақли етадиган одам бўлса керак. Лекин, нега ривоят айтганларида буни нима мақсадда айтганларини ўз хулосалари билан тугатмабдилар?

Менимча, бу ривоят, фойдали ривоят эмас!

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Мен бугун чап томоним билан турганга ўхшайман. Негадир хамма нарсадан айб қидираяпман.

Яна ўз фикр мулохазаларимни билдирмоқчиман:

 

Айнан фарзанд қобил бўлиши учун унинг тарбиясини нафақат туғилганидан, балки оила қурганидан бошлаш керак десак ҳам камлик қилади.

Олдин бир ривоятда "фарзандим қирқи чиқди. Шунинг учун Сизга тарбия беринг деб олиб келдим, деса, Сиз қирқ кунга кеч қолибсиз" деган жойи бор эди. Бу сафар, рекорд янгиланибди-да! Бу хазил, албатта. :)

 

Негаки, инсон оила қургунга қадар ҳалол ва софдил бўлиб умр ўтказмаса, анча нарсани қўлдан бой берган бўлади. Инчунун фарзандим қобил бўлсин деган инсон фарзанд тарбиясини оила қурмасдан аввал бошласа, унинг қон томирларига сингиб кетган юксак инсоний туйғулар фарзандига ўтади.

 

"умр ўтказиш" учун туғилиш керакми? Ёки кимдир отасини белидалигидаям яшайдими?

Тушунмаган одам бу ерда набира тарбияси хақида гап кетаётганини тушунмайди. Мен хам биринчи бор ўқиганимда нотўғри тушундим.

Содда тил билан, набираларингиз яхши бўлиши учун бўлажак куёвни яхшисидан танлаш керак дейилса, менга ўхшаганларга тезроқ етиб борар эди.

 

Ривоят қилишларича, Муборак исмли одобли йигит бир бойнинг боғида кўп йиллар боғбон бўлиб xизмат қилган экан.

Бу одобли йигит жа унчалигам ақилли эмас экан. Яхши боғбонлигигаям гумоним бор. Мен хозир шуни исботлаб бераман. ;)

Бир куни боғ эгаси кeлиб унга:

— Мeнга анорнинг энг ширинидан олиб чиқ, — дeди. Муборак унга анор узиб кeлди. Xўжайин анорни Простите, никогда больше материться не буду! кўрса, нордон экан. Боғ эгасининг жаҳли чиқиб:

— Мeн сeнга анорнинг ширини олиб кeл дeдим десам, сeн нордонини олиб кeлибсан! Бор, мeнга ширин анор кeлтир! — дeди. Шунда Муборак бориб бошқасини олиб келди. Бой Простите, никогда больше материться не буду! кўрса, у ҳам нордон экан. Бой дарғазаб бўлиб, учинчи марта юборди, бу сафар ҳам олиб келган анори нордон чиқди.

Нахотки 3 марта айтгуничаям бир бор, мени анорга аллергиям бор, шунинг учун мен анор емайман - деб айтмайди? Бу гап худди "ошпаз овқатни тузини кўрмайди" деган гап билан баробар эмасми?

Ундан кейин, масалан мен, боғбон бўлмасам хам, анорни хаттоки ёриб кўрмасдан, аччиқ ёки чучуклигини ажрата оламан. Бу одобли бола точний боғбон эмас! ;)

 

— Чунки бу боғ сизники, сизнинг рухсатингизсиз боғнинг мeваларидан ейишим ўғирлик бўлади-ку! Сиз мнга боғни парвариш қилишни айтганси. Простите, никогда больше материться не буду! кўришга буюрмагансиз, —жавоб бeрди Муборак.

Бу одобли бола робит бўлса керак! Агар уни боғига болалар анор ўғирлагани кирса, индамай, сувини тараб, кетаверади. Унга парвариш қилиш "прошивка" қилинган. :)

 

Боғнинг эгаси суриштириб кўрса, ҳақиқатдан ҳам бу йигит ҳали бирон марта ҳам боғнинг мeваларидан татиб кўрмаган экан.

Қандай суриштиргани мени жуда қизиқтираяпти... Нахотки хамма шуни билган, лекин хўжайин билмаган...

Шундан сўнг xўжайиннинг боғбон йигитга ҳурмат-эътибори ошди.

 

Хўжайин хам жа содда экан-да.

Xўжайиннинг бир қизи бор эди. Бой боғбоннинг ҳалол-покиза, тақводор йигит эканлигини билиб, ундан маслаҳат сўради:

...

ислом динида қизнинг дину диёнатига, ақл-фаросатига қараб уйланиш тавсия этилади.

Маслахатни ақилли одамдан сўралади. "Одобли робит"дан эмас.

Нега энди "ақл-фаросатли"га бериш керак деб туриб, "ёғочдай" тўғри одамга беришга қарор қилди? У ўзини ақл фаросатини қандай намоён қилди? Хеч бир иши буни кўрсатмаяпти-ку!

Вақти-соати кeлиб улар фарзанд кўришди. Фарзанд бутун Ислом оламига машҳур таводор ва олим бўлиб етишди. Ўша туғилган фарзанд – мағрибу-машриқда бирдай машҳур инсон, Марв шаҳрида таваллуд топган Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий эди.

Тўғри, хамма нарса генга боғлиқ. Лекин, машхур олим туғилиши учун унинг отаси халол бўлиши етарли бўлармикан?

Бу ривоят хаётда бўлган воқиадан олинган бўлса, мен буни хақиқатлигига ишонмайман...

 

ПиСи: Хозир хамма менга тош отишни бошласа керак... :p

Edited by Samigo
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Кўмиб қўйилган олтин.

Агар фарзандлари бир - бирларига мос бўлмаса, унда нима бўлади? :icon_eek:

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Мен бугун чап томоним билан турганга ўхшайман. Негадир хамма нарсадан айб қидираяпман.

Унда интернетни учириб дам олинг :facepalme::)

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Бу саволингизга қараганда диний билимингиз патроққа ўхшайди.

Мен хеч қайерда диний билимга эгаман демадим. Мен бу нотўғри дедим.

Анъом сурасида келадики:

وَلاَ تَقْتُلُواْ النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللّهُ إِلاَّ بِالْحَقِّ

"Аллоҳ ҳаром қилган жонни ўлдирманг. Магар ҳақ ила бўлса, майли." (маъно таржима quran.uz. сайтидан олинди)

Шариатда рухсат берилган ҳолатдаги ўлдириш ҳақлик билан ўлдириш ҳисобланади. Масалан бир одам бошқа одамни қасддан ўлдирса, ўша қотилнинг ҳаракатлар шариат қонунлари асосида тайинланган қози томонидан ўрганилиб чиқади (терговга ўхшаш). Ҳақиқатан қотил ўлимга маҳкум бўлиши асосланса, қасос учун фақатгина қозининг (ёки шундай ваколати бўлган мансабдорнинг) рухсати билан ўлдирилиши ҳақлик билан ўлдириш дейилади.

Шариат қонунлари ёки жиноий кодекс қонунларида нима дейилганлигидан қатий назар, нафақат қастдан ўлдириш, хар қандай сабаб билан одам ўлдириш - ГУНОХ!

Сиз айтган қозилар ёки судялар кечириши мумкин, лекин мени фикримча Оллох кечирмайди!

Сиз айтган сурада "Магар ҳақ ила бўлса, майли." дейилган бўлса, хамма жиноят қилганларни ўлдириш мумкин экан-да? Балки минг йиллаб олдин бу тўғри хисоблангандир. Лекин хозирги кунда, бу - нотўғри!

 

Лекин бу асарлар бошида айтганимдек минг йиллардан бери одамлар орасида ўқилиб келмоқда.

Ана энди асосий фикримни айтсам.

- Балки буни сал ўзгартириб айтиш керакдир? Бу ёзган нарсаларингизни хар ким, узига мос холатда тушуна бошласа, бу оммага зарар келтирмасмикан? :icon_eek:

 

Гуноҳнинг катта-кичиги, албатта бўлади.

Мен ўз фикримни тушунтира олмадим шекилли.

Мен "чумоли ўлдириш" билан "одам ўлдириш" бир хил демоқчи эмасман.

Мени фикрим, иложи бўлса, чумолига хам зарар келтирманг - демоқчиман.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Демак, мазмуни шуки, "Ё Ўз фазлинг билан саҳоват қилиб кечириб юбор, ё бўлмаса бошимга бирор мусибат келтир, майли бу мусибат мени ҳатто ҳаётдан айро қилса ҳам. Фақат Охиратга қолдирма! Чунки мен нафсимнинг кўйига кириб гуноҳ қилдим, энди унга чин дилдан тавба қилдим. Қайтиб ўша гуноҳни қилмагайман. Мен гуноҳларимга иқрорман. Шунинг учун бу дунёнинг азобидан қўрқмайман. Чунки дунёнинг ўзи каби азоби ҳам ўткинчи. Мен Қиёмат кунида Сенинг ҳузурингга шу гуноҳларим боришдан уяламан. Шунинг учун шу дунёда нима азоб берсанг розиман!"

Бу бошқа гап!

Энди тушундим.

Демак:

банда дунёда пайтида қилган гуноҳига жазосини олса, ўша гуноҳи Қиёматда қайта сўралмайди.

Бунга бир мисол келтирар эдим-у, лекин, майли, имконияти бўлиб, насиб қилса, қачондир кўришиб қолсак, шахсан ўзингизга айтиб берарман...

Рахмат! :)

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Сизнинг жавобларимга муносабатларингизни билайлик-чи, кейин бир гап бўлар

Биринчидан, шунча вақтингизни сарфлаб, менга жавоб ёзганингиз учун Сиздан миннаддорман.

Ундан кейин, илимли кишилар ичида хам шундайлари учраб туради-ки, агар Сиз хам шундай бўлганингизда, бундай танқиднамо гапларга, "сен билан тенг келаманми, тушунмаган одам барибир тушунмайди" деб мени ёзганларимни эътиборсиз қолдирар эдингиз. Лекин Сиз бирон марта мени шахсиятимга тегмай ("диний билимингиз пастроқ" деганингиз - хақиқат ва бу хақорат эмас) менга тушунтиришга харакат қилибсиз. Бунинг учун яна бир марта - РАХМАТ! :)

Охиргиси, мен ўзингиз айтгандай, ўз фикрига эга одамман. Диний билимга эга бўлмасам хам, дунёвий билим олганман. Хамма нарсага ўз муносабатим шакилланиб бўлган. Ўйлайманки, хато эмас.

Мен юқоридаги фикрларни бошқалар хам ўқисин, мулохаза қилсин деган мақсадда ёзган эдим. Балки, ёшларга бу мулохазаларимиз қандайдир наф келтирар... Агар шундай бўлса, Сиз билан, йил ўн икки ой дискуссия қилишга розиман. ;)

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Яна бир бор ассалому алайкум.

Ассалому алайкум, Мирзомухаммад ака.

Фикрларимиз яқинлашиб қолди. Қасос учун ўлдириш аввал бўлган. Воқеа ҳам ўша даврники. Кейин у ишни масъул шахслар бажарган. Ҳозир ҳам қайсидур давлатларда олий жазо ҳукми бор-ку, шуни сингари. Шунга лойиқ бўлса.

Унақа одамларни хозирги замонда наёмник (қотил) дейишади. ;)

Хукм бажарадиганларни олдин хам, хозир хам, жаллод дейишади.

Фикрларимиз айнан шу масалада хали бери яқинлашгани йўқ. Мен олдин хам, хозир хам, ва агар ақлимни йўқотмасам, бундан кейин хам хар доим хар қандай қотилликни гунох деб хисоблайман.

Мен ёшлигимда армияда сибирда ВВ да хизмат қилганман. Аристонларни қўриқлаб постда турганимда биттаси қочмоқчи бўлиб запретка томонга югурган. Мен осмонга қаратиб икки марта отганимда, яхшиямки қўрққанидан орқасига қайтган. Бўлмаса балки, ёшлик қилиб, кечириб бўлмас гунох қилган бўлар эдим-ми...

Сизга ҳам бир саволим бор. Айбга буюрмайсиз, шу "ИМХО" деганингизни тушунмадим-да.

Мени фикримча дегани. Бу хато бўлиши мумкин дегани.

IMHO — сокращение от англоязычной фразы «in my horrible humble opinion» или «in my honest opinion», что в переводе означает «по моему скромному мнению». В русском языке также используются транслитерованные аббревиатуры «имхо» или «имха»

 

Сиздан ҳойнаҳой анча ёшим катта бўлса керак.

Анча эмас, 4 ёш каттасиз. :)

Мен 1969 йилда туғилганман.

Фикрларингизни ўқибоқ, ўз ёшлигимни кўргандек бўлдим. Ҳақиқат учун қаттиқ интилар эдим. Сиздаги оҳанг менда ҳам бор эди.

Қанақа оханг хақида гапираяпсиз?

Илгари "Самиго" сайтида кўришиб турар эдик. Нима бўлди, фаолияти тўхтадими?

Сайтни ривожлантириш учун вақт бўлмаганлиги учун, вақтинча тўхтатиб қўйдим. Фойда келтирмайдиган нарсага бир йилга 180 000+25 000 сумдан тўлаш ортиқчага ўхшаб кўринди. :unsure:

Лекин, кейинроқ албатта тиклайман.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Бу ривоятингизни

Эртак деб, хисобласа булади )

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ваъз насихатла яна бошланиб кетибдими? Ман гапирганимда хич кимга ёкмаганди.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ваъз насихатла яна бошланиб кетибдими? Ман гапирганимда хич кимга ёкмаганди.

Нега ундай дейсиз?

Менга масалан, ёқади. Айтаверинг, эртаклардан. :)

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Айтаверинг, эртаклардан.

Ман давно зерикканман бунака эртаклардан. ;)
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Унда хафа бўманг-да. :)

1

Share this post


Link to post
Share on other sites
жавоб бериш шарт эмас

Аввалги постларингиз у'гитлар ва ривоятлардан иборат эди. Илтимос, мавзудан четланмасдан, диний даъватга у'тманг.
Дин (туридан к'атъий назар) ту'г'рисида мулохазалар ва диний даъват бу форумда так'ик'ланган.

2

Share this post


Link to post
Share on other sites

Наполеоннинг Исломга муносабати

Ҳурматли Мирзо Муҳаммад, бу мавзуга қайтмайман деб ўйлагандим, лекин ўйлаганларимни гапирмасам бўлмайди.

Исломни қабул қилган буюк ва машҳур инсонлар ҳақида кўпдан буён гапирилади, лекин бу ҳақдаги аниқ маълумотлар йўқ.

Луи Армстронг, Майкл Джексон, Кусто, Бордо ва бошқаларнинг исломни қабул қилгандиклари аллақачон инкор этилган. Ундан ташқари, уларнинг исломни қабул қилишлари, исломга катта обрў олиб келмайди.

Хўш, энди бу тасдиқланмаган гаплар билан исломга ўзимиз ёлғон қўшмаяпмизми, бошқаларнинг кўзига исломни ёлғон қилиб кўрсатмаяпмизми? Нима кераги бор тасдиқланмаган гаплар билан исломни тарғиб қилиш?

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Create an account or sign in to comment

You need to be a member in order to leave a comment

Create an account

Sign up for a new account in our community. It's easy!


Register a new account

Sign in

Already have an account? Sign in here.


Sign In Now

  • Recently Browsing   0 members

    No registered users viewing this page.