Sign in to follow this  
Followers 0
Wolf

Uylanish

228 posts in this topic

Hoy betamizlar,shu yozvotgan narsalarizni o'zalring alohida gaplashsalariz bomidimi?

 

azolani ishlashi temaga tegishli.............. :lol:

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

azolani ishlashi temaga tegishli.............. :lol:

Туппа тугри.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Хамма аъзоларим аъло даражада, худога шукр. Е узларида муаммолар буляптими :D :D :D

Одамлар ўзларини гапиниям хато тушинадиган бўлиб қолибдими?

28 ешда уйланишни хаммага маслахат бераман :D :D :D

Ярим, тўғрироғи 7 ойдан кейин неччига кирасиз?

 

Менга келсак, мен "шу ердам хам яхши кўринаяпти" дейдиган ёшдаман. :(

 

Туппа тугри.

Озгина қийшиқ шекилли. Бўлмаса "бетамизлар" группасига кирмас эдингиз :D

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Манга ташавосми Самиго? :) хазилку, хафа булдингизми дустим? :(

Edited by ne_geroy
0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Манга ташавосми Самиго? :) хазилку, хафа булдингизми дустим? :(

Агар Сиз хам просроченний бўлганингизда билар эдингиз, буни қанчалик ёмонлигини... :(

Келинг, яхшиси, 45 ёшдаям уйланиш мумкин бўлсин!?

Мен, менга қараган 19 ёшли медсестраларни 2 тасини 20га киришини кутаяпман. :D

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Келинг, яхшиси, 45 ёшдаям уйланиш мумкин бўлсин!?

нима дисез шу, хужайин :D

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Hoy betamizlar,shu yozvotgan narsalarizni o'zalring alohida gaplashsalariz bomidimi?

Бу ерда мавзу уйланиш, турмушга чикиш эмас. Шунинг учун эркаклар мавзуси хисобланади. :lol:

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Битта савол бор:

- Турмуш қургандан кейин, хаёт борми? (ана бўмасам!) :P

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ҳурматли йигитлар, уйланишингиздан аввал сизларга бир-икки маслаҳат бермоқчиман. Яна “чолларга ўхшаб насиҳат қилар экан-да” деб ўйламанг. Мен замонга мослаб маслаҳат бераман. Ҳозир ўзингиз билиб оласиз. Айтайлик, ҳозир “онасига қараб қизини ол” деган мақол модадан қолган. Ундан кўра “отасига қараб қизини ол” деган мақолни жорий қилиш керак. Тўғри-да, бўлажак қайнотангизнинг қандай одамлиги, айниқса қандай лавозимда ишлаши, қанча пул топиши жуда муҳим. Қайнотангиз катта мансабни эгаллаган, бадавлат одам бўлса ошиғингиз олчи, тўкин ҳаёт кечиришингиз кафолатланади. “Ие, бу қанақаси бўлди? Ахир эркак деган ўзини ҳам оиласини ҳам ўзи таъминлаши керак! Қайнотасининг бойлигига суяниб яшаш эркакчиликка тўғри келмайди” дейишингиз мумкин. Лекин ҳозир эркакчилик ҳам модадан қолган. Давом этамиз, бўлажак келин олий ўқув юртида ўқиса “бюджет”ми “контракт”ми аниқлаб олинг. Зинҳор шартнома асосида ўқийдиган талабага уйланманг. Акс ҳолда, ўқиш пулини тўлашингизга тўғри келиб қолиши мумкин. Жуда бўлмаса, бўлажак қайнотангизга тушунтиринг, тўйдан кейин ҳам ўқиш пулини тўлашни канда қилмасинлар. Тағин “мен эркакман. Ўқиш пулини ўзим тўлайман” деб юборманг. Эркакчиликни бир четга суриб туринг.

Энди тўй харажатлари ҳақида гаплашсак. Сиз келинга берилажак маҳр учун иложи борича арзонроқ нарса танланг ёки йўлига “шу ҳовли сенинг маҳринг” деб қўйинг. Қўрқманг, мабодо ажрашгудек бўлсангиз маҳрга берган ҳовлингизни олиб қолиб, келинни ҳайдаб юборасиз. “Лафз деган нарса қаёқда қолади?” дейишингиз мумкин. Лафз деган нарса аллақачон эскириб қолган. Келин тараф қиладиган харажатлар борасида эса бошқача йўл тутинг. Яъни келин тараф жиҳозларнинг иложи борича қимматроғини олиб келишини айтинг. Сиз бўшатиб қўйган хоналарга келин тафардагилар мебелнинг энг қимматини ўрнатиб, пардаларнинг энг зўрини осиб, гиламларнинг энг сарасини ёзиб кетишсин. Кейин олиб келинган нарсаларни яхшилаб текширинг. Мабодо бирор нарса сизга ёқмаса бехижолат айтинг, яхшироғини олиб келишсин. “Мен Эроннинг гиламини, Италиянинг мебелини хоҳловдим. Алмаштириб беринглар.” дейишдан асло уялманг. Тўғри, сизга кимдир танбеҳ бериши мумкин: “Ҳой, барака топгур. Келиннинг ота-онаси сенга оқ ювиб, оқ тараб ўстирган суюкли қизини – юрагининг бир парчасини бериб қўйса-ю, сен улардан яна мол талаб қилишга уялмайсанми?” деган одамга сиз “ Нега уялишим керак экан? Қайси замонда яшаяпсиз ўзи?” деб жавоб беринг. Ҳозирги замонда сурбетроқ бўлиш фойдали. Ишонаверинг. Тўйдан кейин ҳам келин тарафдан нарса талаб қилишда давом этаверинг. Масалан, кир ювиш машинаси, чангютгич, совутгич ва ҳоказолар. Келиннинг ота-онаси ночор бўлишса ҳам талаб қилаверинг. Қийналиб бўлса ҳам олиб беришади. Ахир уларнинг жонажон қизи сизнинг қўлингизда-ку. Қизларининг тинчлигини ўйлаб айтган нарсангизни олиб беришлари аниқ. Рўзғор тебратиш масаласига келсак ўзингизни кўп уринтирманг, ишлаб нима қиласиз? Хотин бор-ку. Хотинингиз ишласин, тижорат қилсин, чет элдан мол олиб келиб сотсин. Ҳеч бўлмаса мардикорлик қилсин. Хотиннинг пулини Простите, никогда больше материться не буду! ётишга нима етсин? Уй-рўзғор юмушларида унга мутлақо ёрдам берманг. Хотин бу қул. Сизнинг уйингизга қулликка келган. Қуллигини қилсин. Одамлар сизга “Сен ҳам эркакмисан? Суф сенга” дейишлари мумкин. Майли, эркак бўлмай қўяқолинг. Майли, сизни эркак деб аташмасин. Лекин юқоридаги маслаҳатларимга амал қилсангиз роҳат фароғатда яшайсиз. А лаббай?

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Умид, дахшат. Укиб роса кулиб утирдим. Киноянгизга гап йук. Факат битта савол: Узингиз амал килмадизми?

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Ўзи ростданам ўқишни битирган хотинни олиш керак. Контракт пули 3-4 млн. сўм. Оғирлик қилади.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Нима иш килиб бера олади бундай хотин? Аникрок килиб сурасам, Нима афзаллиги бор?

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Олий маълумотга эга бўлади. Буни афзаллик томонлари бор ишга жойлашишда. Яна квалифицированный кадр бўлиб етишиб чиқиши ҳам мумкин олийгоҳдан. Мутахассислигига талаб бор бўлса, яхши лавозимда, рақобатбардош маош олиб, қулай шароитда ишлаши мумкин бўлади. Декретгаям яхшироқ тўлашса керак, ёки декретни давлат тўлармикин :unsure:. Хуллас оилада ажойиб мутахассис бўлгани яхшида.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Хотин уйда утириши керак, интернетдан фойдаланмаслиги керак деган акидага амал килувчилар буни тушунишадими? Менимча бундайлар охирги пайт купайиб кетди. Оила тузиш ва шу каби постларингизни кайта куриб чикинг.

Мен учун хотинни ОУЮ да укиганлиги (айнан укиганлиги) оилада, бола парвариш килишда мухимрок. Эри билан дунекарашлар тенг булса яхши деб уйлайман.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Умид Комилов - қаттадир эшитганман-да шу отни...

"не герой"масмимиз?

Лекин Генецидни кўнглидаги гапларни ёзибсиз-да! :lol:

Шу гапларни 20 йил олдин ёзмаган экансиз-да!

Айтгандай у вақтда одамлар, замон бошқача эди-ку.

Маладес Умиджон шунақа қилиб ёзаверинг! Фақат аскиялар бўлимида ёзсангиз тўғри бўлар эди.

 

Умид Комилов - қаттадир эшитганман-да шу отни...

 

Эри билан дунекарашлар тенг булса яхши деб уйлайман.

Биз, Умид иккаламиз, унақа деб ўйламаймиз! :D

Эр билган айёрликларни хотин билмаслиги керак!

Кайнота, қандай пул топганлигини билмайман-у, лекин лўхроқ бўлиши ва қизига тинмай пул бериб туриши керак.

Қизи хам отасини ўзи - пулни индамай куёвга олиб келиб бериши керак! :D

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Умид Комилов - қаттадир эшитганман-да шу отни...

"не герой"масмимиз?

Умид Комилов-бу бизнинг Не герой.

Эр билган айёрликларни хотин билмаслиги керак!

Кайнота, қандай пул топганлигини билмайман-у, лекин лўхроқ бўлиши ва қизига тинмай пул бериб туриши керак.

Қизи хам отасини ўзи - пулни индамай куёвга олиб келиб бериши керак! :D

Бу менимча сизнинг ҳазилингиз (дунёқарашингиз бўлмаса кераков)

Менинг ўйлашимча, оилани эр деган махлуқ таъминлашга мажбур, агар қайнота, қайнона(ва яна бир қанча қайн сўзи билан бошланадиган қариндошлар)га қараб қолса яшамай қўяқолгани маъқул. Яна бир гап, агар хотин деган мавжудот эрини ҳурмат қилса, эрини ўзига энг яқин одам деб билаолса эрга тегишли бўлган қайндан бошланувчи уруғларга нисбатан эрнинг уларга бўлган муомаласига қараб иш тутади.

Ҳа айтганча, агар эр деган мавжудот ахмоқ бўлса, хотин кишининг эрсиз ўтгани маъқул.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Умид Комилов-бу бизнинг Не герой.

Ёки кимдир уни номидан "анти не герой"лик қилмоқчи.

Шунинг учун, устоз, Сиз рухсат берсангиз, шу троллни паддержка қиворсам! бир хурсанд бўлсин! :D

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Мана устоз паддержкага бахо беринг! :P

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Мана устоз паддержкага бахо беринг! :P

Qoyil, shunday qalam sohiblari bor ekanu bilmagan ekanman. Bu forumda yangiman, geroy ham ne geroy ham emasman. Bu yerda yangi suhbatdoshlar, do'stlar orttiraman degan umiddaman. Баъзан кирилл алифбосида, баъзан лотин алифбосида ёзиш одатим бор. Хафа бўлмайсизлар деган умиддаман.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Умид, дахшат. Укиб роса кулиб утирдим. Киноянгизга гап йук. Факат битта савол: Узингиз амал килмадизми?

:D

 

Эркак эр сифатида - оиланинг устуни, раҳбари, масъули. Оиланинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш эрнинг зиммасида. Буни ҳаммамиз яхши биламиз. Лекин амалга келганда бу ҳолат гўё унут бўлади. Сўнгги пайтда пойтахтимизда бир урф қулоч ёзмоқда. Айни мана шу одат мени қоғоз қоралашга мажбур этди.

Жуда кўп ҳолатларда эркаклигимиздан ғурур қиламиз. Кўча-кўйда, дўстларимиз ичида эрлик ғурури ҳақида оғзимизнинг суви оққунча гапирамиз. «Эркакчилик» масаласи деярли ҳар суҳбатимизнинг мавзуига айланган. Аммо иш амалга келганда, нимагадир ҳамма айтилган сўзларни, эркакчилик ҳақидаги мардликларни унутиб қўямиз.

Энг қизиғи, ҳаммаси ҳали оила қурмасимизданоқ бошланади. Баъзиларимиз бадавлат хонадонга куёв бўлишни орзу қиламиз. Шу йўл билан тўкин ҳаёт кечиришни ўйлаймиз. Бу мантиқсиз орзунинг ўзи бизни текин ҳаётга интилишга ўргатади, натижада, эр-хотин ўртасидаги муомалотларга кескин зарба етади. Аслида ўша эркакчилик ҳақида бонг урган йигит ўзига ўзи: «Мен эркакман. Оиламни ўзим таъминлашим керак. Астойдил ихлос билан меҳнат қилсам, иншааллоҳ, асло йўқчилик кўрмайман» дейиши керак эмасмиди?!

Жуда кўпимиз келиннинг сепига кўз тикамиз (Тошкентда сепни жуда катта қилишлари ҳеч кимга сир эмас. Бу иш шу қадар кенг суратда авж олганки, қиз кўрган инсон умри давомида мебель учун тирикчилик қилиши лозим бўлиб қолган. Тасаввур қилингки, қиз жуда камбағал бўлса, уйидагилари мебел олиб бера олишмаса, МАРД куёв-бола тўйга рози бўлармикан?!)

Бутун эътиборимизни «Келиннинг уйидан қандай нарсалар келар экан?» деган савол ўзига қаратади. Ўзимизча чамалаймиз. Алам қиладиган томони шундаки, бундан ҳижолат ҳам чекмаймиз. Келин томондагилар уйимиздаги бўшатиб қўйилган хоналарга жиҳозлар ўрнаиб, гиламлар солиб, пардалар осиб, хуллас хоналарни қимматбаҳо буюмларга тўлдириб, барча шароитларни яратиб кетишади. Бирон бир миллат вакили мазкур ҳолатни диққат билан кузатса, ҳайратдан ёқа ушлаши турган гап.

Шу ўринда бир воқеа эсимга тушиб кетди. Тошкентлик қиз покистонлик йигитга турмушга чиққан эди. Келин томон мебел жиҳозлари беришини эшитган покистонлик куёв ҳайратдан қотиб қолибди. Кейин маълум бўлишича, Покистонда қизнинг жиддий нуқсони бўлса, масалан руҳий касал бўлса, ёнига мебелқўшиб узатишар экан. Бизда-чи? «Ҳа энди, у Покистондаги одатда. Бизда бошқача», дейишимиз мумкин. Лекин ундай эмас. Юртимизнинг ҳамма ерида ҳам мебелни келин томон олиб келмайди. Гап урф-одатда ҳам эмас, гап эркаклик ғурурида. Келин томондагилар уйимизни қимматбаҳо буюмларга тўлдириб ташлашига ғуруримиз йўл қўяди, орланмаймиз ҳам. Уйимизни тўлдиришгани етмагандек, ички кийимларимизгача (!) олиб беришади. Ўз уйимизда ичкуёвдек яшаймиз. Келиннинг ота-онаси қизини кўз қора-чиғидек асраб, оқ ювиб, оқ тараб катта қилган. Узатаётганида эса юрагининг бир парчасини қўшиб узатган. Уларга «Шундай қизни тарбиялаб ўстирганингиз учун раҳмат. Ҳеч нарсангиз керак эмас. Ҳаммасини ўзим таъминлайман. Мен эркакман. Оиламни ўзим таъминлашим керак» дейишнинг ўрнига келин томондан мол-дунё келишини умид қилсак, адолатдан бўладими? Ҳали ҳайитда яна совға саломли бўлиш умидимиз бор. Келин бечоранинг ота-онаси шунда ҳам қутулишмайди. Фарзандли бўлсак, боламизга ўзимиз эмас, қайнота ва қайнонамиз бешик, кроват, кийим-кечак олиб беришади. Қандай қилиб бунга ғуруримиз йўл қўяди? Яна қовурдоқ деган нарса бор. Бу қовурдоқ ўзи асли фарзандларимизнинг онасига кўзи ёригандан кейин қувват бўлиши учун беришимиз керак бўлган таом. Лекин шу қовурдоқни ҳам қайнонамиз олиб келади. Тавба!

Агарда шунча ишларга индамай, ўзимизча эркак бўлиб турган эканмиз, энди кўчага чиққанда, чойхонадаги ошналаримиз олдида эркакчилик хусусида оғиз кўпиртирмаганимиз макул.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Хорманглар!

Умидни монологига караб яшайдиган биттасини биламан :blink: Хаммаси щунака-кариллаши-дунени бузади,реал караса-шаша.Яхшиям кайнотаси-узига ток,хамма нарсани килиб берган,хали яна килади-бу эркакка ухшайдиган-недовольный.Изделие 2га ухшайдиган одам,акллига олади узини :wacko:

Энг яхшиси-инсон болиши керак :)

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Мана устоз паддержкага бахо беринг! :P

Мавлоно, а бу қиймалаворибсизку!!! Қойил, устоздан ўтмаган шогирд шогирдмас деганлари бежиз эмас!!!

1

Share this post


Link to post
Share on other sites

Хотин уйда утириши керак, интернетдан фойдаланмаслиги керак деган акидага амал килувчилар буни тушунишадими? Менимча бундайлар охирги пайт купайиб кетди. Оила тузиш ва шу каби постларингизни кайта куриб чикинг.

Хали хеч ерда хотин уйда ўтирсин, Интернетдан фойдаланмасин демаганман. Ишлагани яхши, турмушга чиққандан кейин 10 йил уйда ўтириб, бирор нарса бўлиб қолиб, ишга жойлашишга мажбур бўлиб қолса, ўз мутахассислиги бўйича хеч ерга ишга олишмайди.

Интернет масаласига келсак, уйдаги компьютерларга User Gate ёки вообще Kerio қўйиб ташасангиз (жаа бўлмаса оддийроқ кийлоггер ёки шунга ўхшаган нарсалардан) Интернетда қаерга кираяпти, нима қилаяпти, ким билан гаплашаяпти, билиб турасиз.

 

Мен учун хотинни ОУЮ да укиганлиги (айнан укиганлиги) оилада, бола парвариш килишда мухимрок. Эри билан дунекарашлар тенг булса яхши деб уйлайман.

ОЎЮ ни битирганини бола парваришига нима алоқаси бор? Медни битирган бўлса тушунарли. Лекин бошқа олийгоҳларда бола парваришига ўргатишмайди. Дунёқараш масаласида ҳам спорли масала. Дунёқараши изначально тор бўлса, ОЎЮ ниям фойдаси бўлмаса керак.

 

Лекин Генецидни кўнглидаги гапларни ёзибсиз-да! :lol:

Брателло, сиз ўзиз учун жовоб берин, мамбитда Геноцид-Пеноцид қимасдан. B) Геноцид учун Умиджон Комиловиз ёзган гапла чепуха, бунақа гаплага 50-60 йил олдин плюс қўйишарди. Ҳозир одамлани кўнглидаги гапни ёзиш учун ўткир қалам соҳиби бўлиш кере. Умиджон Комиловиз банальный киноя ёзибдила. Банальный нарсала мани вкусимдамас. И тем более ман Умиджониззи пикрларини разделять қимиман. Чунки тўй қимасдан уйланадиган одам учун Умиджониззи маслаҳатлари ни к чему. НО, ўқишши битирган хотинни олиш соғлом пикр. Қуда тарапам жаа ўлар ҳолда бўмаслиги кереде, иначе хотинлига давогарри организмидан анча-мунча касаллила, чатоқлила чиқиши эҳтимоли юқори бўлади, даволатишизга анча вақт ва маблағ кере бўлади.

 

Bu forumda yangiman, geroy ham ne geroy ham emasman.

Мабодо илгарилари forum.islom.uz га аъзомасмидиз? ОАВ, аниқроғи радиода ишламаганмисиз? forum.islom.uz да худди шунақа никли битта фойдаланувчи бўлардила.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Мабодо илгарилари forum.islom.uz га аъзомасмидиз? ОАВ, аниқроғи радиода ишламаганмисиз? forum.islom.uz да худди шунақа никли битта фойдаланувчи бўлардила.

Топдингиз. Фақат радиода эмас. Ёшлар телерадиоканалида ишлаганман.

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Хали хеч ерда хотин уйда ўтирсин, Интернетдан фойдаланмасин демаганман. Ишлагани яхши, турмушга чиққандан кейин 10 йил уйда ўтириб, бирор нарса бўлиб қолиб, ишга жойлашишга мажбур бўлиб қолса, ўз мутахассислиги бўйича хеч ерга ишга олишмайди.

Шунақаларни биттаси менман.

Хотиним Рус филологиясини битирган. Ўқитувчи деган дипломи бор.

Лекин мен ишлатмаганман. Керак бўлса боқиб оламан деб.

Хотинни асосий вазифаси бола тарбияси, оила ишлари деб хисоблайман.

Бўрини оёғи боқади деганларидек, агар оёқ бутун бўлганида бир эмас, 4 хотинни хам боқа олар эдим.

Лекин мана 5 йилдан бери группада бўлганлигим панд бераяпти.

Хечқиси йўқ. Яхши кунлари кўрдик, энди унча мунча қийинчиликка хам чидаймиз...

Хақиқатдан хам 15 йилдан бери ишламаганига ишга кира олмаяпти энди. Майли буям бир гап бўлар.

 

Интернет масаласига келсак,....

Интернетда қаерга кираяпти, нима қилаяпти, ким билан гаплашаяпти, билиб турасиз.

Доверяй, но проверяй дейишади-ку, лекин, ўзига инсоф бермаса фойдаси йўқ. Уйланаётганда "сифатсизроғи" тўғри келса урди худо!

Мени хотиним тирнет тугул, кампутерни ёқишни билмайди. Қизиқмайди хам. Лекин болаларим мендан яхши билишади баъзи нарсаларни.

 

ОЎЮ ни битирганини бола парваришига нима алоқаси бор? Медни битирган бўлса тушунарли. Лекин бошқа олийгоҳларда бола парваришига ўргатишмайди. Дунёқараш масаласида ҳам спорли масала. Дунёқараши изначально тор бўлса, ОЎЮ ниям фойдаси бўлмаса керак.

Жуда фойдаси бор-да!

Ўқиган билан Ўқимаганни осмон билан ерча фарқи бор.!

Брателло, сиз ўзиз учун жовоб берин, мамбитда Геноцид-Пеноцид қимасдан. B)

Хафа бўлдизми? Мен хазиллашдим холос. Агар..., майли, кечирасиз, бошқа хазил қилмайман Сизга...

 

Чунки тўй қимасдан уйланадиган одам учун Умиджониззи маслаҳатлари ни к чему.

Хамма қзи хал қилади-ю, лекин туй қилишни гашти бор. Майли кичикроқ, кам харажат булсин.

Лекин эслаб юргани... Машинада тушуриб кўтариб ўт атроқида айлантириб уйга кўтариб олиб кириб кетишини ўзи хеч нарсага алмаштирилмайдиган бахтли онлар... :)

0

Share this post


Link to post
Share on other sites

Create an account or sign in to comment

You need to be a member in order to leave a comment

Create an account

Sign up for a new account in our community. It's easy!


Register a new account

Sign in

Already have an account? Sign in here.


Sign In Now
Sign in to follow this  
Followers 0