Achilles

ШОУ-БИЗНЕС ва санъат

69 posts in this topic

Хеч кимга сир эмаски хозир бизда эстрада "юлдуз"лари ёмгирдан кейинги кузикориндай болалаб кетишган. Улар ижодини санъат деса буладими?

1

Share this post

Link to post
Share on other sites

Тўғрироғи, "Уларнинг ҳаракатларини ИЖОД деса бўладими?" десангиз бўларкан.

ИМХО, булар асосан тадбиркорлар. Бекорга "шоу-БИЗНЕС" дейилмаган ахир... Тирикчилик учун амаллаб пул топаяптими - баракалла... Лекин бунинг санъатга умуман даҳли йўқ! Агар бизнинг "эстрада юлдузларимиз" чет элларда концерт залларини ўз мухлислари билан тўлдириш даражасига етишса - бизнесларининг энг юқори чўққисига эришган бўлишади. Хозирча эса, ўзимизда уларнинг 90 фоизи товуқхонадан каттароқ зални ҳам томошабин билан тўлдира олишмайди. Шу сабаб, қаерга қарасанг 10-15 хонанда иштирок этадиган аралаш-қуралаш концертлар. Хатто шу концертлардаги 2 та қўшиғини ҳам жонли ижро эта олмайди. Тўйларда-ку умуман...

Санъат учун туғма талант ёки қобилият бўлиши керак, ижод эса шу талантни чархлаш ва туғри йўналишга солиш. Қозонда бўлмаса - чўмичга чиқармиди? Яқинда вилоятлардан бирида тўйда бўлдим. Тўйга пойтахтдан телевизор экранларидан тушмайдиган, қандайдир совринлар ва унвонларни қўлга киритган "юлдузлардан" бир нечтаси ҳам таклиф қилинган экан. Бирдан электр токи узилиб қолди! То генераторни улагунча столларга шам келтиришди. Тўйхона жим-жит, мусиқа йўқ. Шу пайтгача навбат талашаётган "юлдузлар" ҳам "миқ" этмай бир чеккада писмайиб ўтиришибди... Тўй эгаларининг хуноби ошган. Шу маҳал тўйга "дежурный" сифатида таклиф қилинган ва боядан бери жим ўтирган маҳаллий хонанда доирачиси, ғижжакчиси ва қўлидаги тор билан давранинг ўртасига бориб бутун тўйхонага (!) эшитиладиган тиниқ ва жарангдор овоз билан қўшиқ айта бошлади. На микрофон, на овоз кучайтиргич, на карнай! Чамаси 15 дақиқача тўхтамай айтилган 3-4 қўшиқни ҳамма мароқ билан тинглади. "Лазги"ни бошлаганда ярим тўйхона рақсга тушдиёв... Ёнимда ўтирган киши "Ана талант! Шуларни кўтариш керак!" деб қўйди.

Edited by Maestro
0

Share this post

Link to post
Share on other sites
Хеч кимга сир эмаски хозир бизда эстрада "юлдуз"лари ёмгирдан кейинги кузикориндай болалаб кетишган. Улар ижодини санъат деса буладими?

Мавзу яхши, лекин сийкаси чикиб кетган.

Бу мавзуда гапирмаган одам колмади. Мактаб укувчисидан то вазиргача.

Натижа-чи?

Натижа йук, чунки хамма бир нарсани айтади: "Овози йук кушикчилар купайиб кетди......". Ким уша овози йук кушикчи? Мард булсанг, исмини айт ушани. Райхона..... Лола....... Танкид эса доим умумий. Чунки куркишади.

"Кушиклар угирланяпти.......". Ким уша угирлаб айтаётган? Исми ким? Кайси кушикни угирлаган? Аник гапни хеч ким гапирмайди.

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

Энди содда бозор конунига биноан - талаб борки, улар хам бор. Ундан ташкари купчилик "тирикчиликни айб йук" деган фикрда.

Шу сабаб уларни ишига аралашиб, ашуласини сифати борми-йукми деб тахлил килиш - максадга мувофик эмас, менинг фикримча. Одамлар/мижозлар/мухлислар узи танлашсин - уларнинг консертга бориш/бормаслиги, туйга чакириш/чакирмаслиги курсаткич булиши керак.

Бир оз вакт утиб, арпа бугдойдан узидан-узи ажраб колади.

0

Share this post

Link to post
Share on other sites
Хеч кимга сир эмаски хозир бизда эстрада "юлдуз"лари ёмгирдан кейинги кузикориндай болалаб кетишган. Улар ижодини санъат деса буладими?

Бир танишим буларди, у кушикчи, санъаткор, хонанда - хаммасини бир килиб "отарчи" деярди... Уларнинг хаётдаги холатларини куриб мениям хафсалам пир булган... "Санъаткор" дейишга лойиклари жуда кам.

0

Share this post

Link to post
Share on other sites
Хеч кимга сир эмаски хозир бизда эстрада "юлдуз"лари ёмгирдан кейинги кузикориндай болалаб кетишган. Улар ижодини санъат деса буладими?

+1

;) Hozirgi yangi estrada yulduzlarini hech qysisida normalni ovozi yo'q!! :)

Тўғрироғи, "Уларнинг ҳаракатларини ИЖОД деса бўладими?" десангиз бўларкан.

+1

:lol: Hozir hamma ashulachi! man ham! siz ham! u ham! ko'chada kimni ko'rsela ASHULACHilA!

Atak realno jonga! tegdi!

P.S: :D lekin Uzb ashulachiladan hech kimni eshitmiman)

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

Хормела! Шоу бизнес ва санъат хақида гапирвотканакансила, тинчлими? Бизада шоу-бизнес хакида гап кетганда "фонограммадан фойдаланилади" деган гаплар биринчи бўлиб хаёлимга келади. Жонли ижро билан концерт ўтказадиган санъаткорларимизнинг сони жуда-жуда кам. Хозир кимни иши юришмаса ашула этвотти. Ёш қўшиқчиларимиз "Қанийди, тўйларгача чиқиб олсам эди" деган хаёл билан иш тутар экан, унда қандай санъат хақида гап кетиши мумкин? "Маэстро" тўғри этвоттила, буни санъатга хеч қандай алоқаси йўқ! Шахсан мани ишим мусиқа ёзиш студияси билан чамбарчас боғлиқ бўлгани учун кўпгина "санъаткорларимизни" кўрганман. Хозирги ёш "санъаткорларимизнинг" қўшиқ айтиш қобилияти асосан компютер ва замонавий технологияларга боғлиқ. "Автотюн"га ўхшаган компютер воситаларисиз "қалбаки" ноталарни теккислашнинг иложиси умуман йўқ. "Маэстро" айтган тўйхонадаги "дежурний" сифатида таклиф этилган қўшиқчиларга масалан хеч қандай "автотюн" ва хатто микрофон хам керак эмас. Манимча, айнан шунақа қўшиқчиларни хақиқий санъаткор деса бўлади.

Ovozi bo'lmagandan keyin JONLI IJRO bo'midide :unsure:

Tog'ri qo'shilaman! Ovozi bor san'atkorlar ham bor! lekin ular negadir ijodi sust :blink:

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

ман хеч кимни камситмокчи эмас ман. баъзилар ёзишвотти "ман умуман узбекча эшитмайман" ва хоказо. бу муаммо хамма миллатлар эстрада вакилларида бор. менимча бу муаммо - примитив матнлар ва примитив мусика. масалан, менга узбек эстрадасидан Севара Назархон ва Шохрух реппер ёкадилар. чунки уларнинг ашулаларини матниларида маъно (ва бошкаларникига ухшамаган мелодия) бор деб уйлайман. уйнатилган маймунларга ухшаб, ха деб "севаман! уламан! ёняпман! бевафо!" деган икки каторга сигадиган гапни чузиб, кайта кайта такрорлавериб, 5 минутли "хит" яратишмайди.

э, жонга тегди хаммаси. хайрон ман - шуларни ижодига хам анча мунча пул сарфланади. уртоклар, нахотки улар хаётда умуман хеч нарса килишолмаса (сахнада сакраб ёки бехаё клипларда узини куз куз килишдан бошка)? шу пулига бизнес очиб юргизса булади, жа пулда эхтиеж булмаса - куриб берсин биронта иншоат - парк эксин, ёки уз номи билан номланган супер кутубхона очсинлар (интернет кутубхонаси билан бирга). гарбга назар ташланглар - миллионер булдими - пулини хайрли ишларга сарфлашни бошлайдилар. ахир хамма тушунади - нариги дунёда савоб керак булади, кечирасизлар-ку "тупой" бир кунлик ашулалар эмас.

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

Салом азиз форумчилар. Мамлакатимизда нима учун рэп камайиб кетди? Муаммо нимада?

0

Share this post

Link to post
Share on other sites
Салом азиз форумчилар. Мамлакатимизда нима учун рэп камайиб кетди? Муаммо нимада?

муаммо репда. Энди шуниси колганди узи.

Усиз хам бетайин "ижодкорлар" тулиб ётибди.

0

Share this post

Link to post
Share on other sites
муаммо репда. Энди шуниси колганди узи.

Усиз хам бетайин "ижодкорлар" тулиб ётибди.

Санга кеча роса кунгирок килган эдим.

Санга айтадиган гаплар бор эди.... :):):D

Эшитиб жинни буб колай дейсан киши :)

Лекин, купрок вакт эшитсангиз одамга ёка бошларкан :)

Мен уша Шохрухни олдин мазах килиб, кейин мазза килиб эшитадиган булиб колган эдим...

0

Share this post

Link to post
Share on other sites
муаммо репда. Энди шуниси колганди узи.

Усиз хам бетайин "ижодкорлар" тулиб ётибди.

Кимнинг иши юришмаса ашула этвотгани рост, лекин рэпнинг камайиб кетганига қандай сабаблар бор экан? Форумда Маъданият ва Спорт вазирлигига алоқадор одамлар бормикан? Менимча улардан сўраш керак.

0

Share this post

Link to post
Share on other sites
Бу мавзуда гапирмаган одам колмади. Мактаб укувчисидан то вазиргача.

Натижа-чи?

Натижани хозир хамма пул билан улчайди. Шунинг учун талантингиз булмаса хам пул булиши шарт узбек шоу бизнесида. Лекин юкори даражали кушикчилар хам йук эмас.

0

Share this post

Link to post
Share on other sites
Санга кеча роса кунгирок килган эдим.

Санга айтадиган гаплар бор эди.... :D:D:D

Эшитиб жинни буб колай дейсан киши :)

Лекин, купрок вакт эшитсангиз одамга ёка бошларкан :)

Мен уша Шохрухни олдин мазах килиб, кейин мазза килиб эшитадиган булиб колган эдим...

Мамлакатимизда яхши санъаткорлар бир талай рэпдами, джаздами, фольклёрдами фарқи йўқ. Мисол учун Шахриёр деган рэпперимиз бор. Бир куни мени "корпоративга" таклиф этишган эди, ўша жойга мехмон сифатида Шахриёрни таклиф этишган экан. Мен учун жуда қизиқ эди, бир оз тамоша қилганимдан кейин шунга амин бўлдимки, ундан олдинги ва ундан кейин сахнага чиққанларга қараганда ушбу рэппер хаммани долда қолдирди. У нафақат жонли ижро, баълки ўзининг таланти билан, одамларни ўзига тортиши билан бошқалардан фарқланиб турарди. Хозирги ёшларнинг трендига маъқул келадиган усулда кўпчиликнинг олқишларини олган эди. Менимча муаммо умуман бошқа томонда. Қанийди маданият ишлари вазирлигидан бирон кимса бўлганида эди, баълки саволларимга жавоб топар эдим. Омон бўлинг.

0

Share this post

Link to post
Share on other sites
Санга кеча роса кунгирок килган эдим.

Санга айтадиган гаплар бор эди.... :):huh::D

э, у хам майли, адашмасам бунакаси хам бор эди:

хар кун берса яхши

хар тун булса ёмон

кам-кам булса яхши

куп-куп булса ёмон

адашмасам кейин Обид масхара килганди:

курпага караб оёгинг узат

Шохрух реппер ашуланг тузат

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

одамла орасида миш-миш юрипти - Сардор Рахимхон - Райхонга совчи куйипти дп.

0

Share this post

Link to post
Share on other sites
одамла орасида миш-миш юрипти - Сардор Рахимхон - Райхонга совчи куйипти дп.

Сураб куриш керак, как никак Райхона кушним булади )). Лекин Сардорни хали уйимиз олдида курганим йук.

0

Share this post

Link to post
Share on other sites
Сураб куриш керак, как никак Райхона кушним булади )). Лекин Сардорни хали уйимиз олдида курганим йук.

sb.uz сайтида макола чикипти. Сардор Рахимхон 10 октябрь куни уйланармуш. факат кимга уйланиши езилмаган.

0

Share this post

Link to post
Share on other sites
Мавзу яхши, лекин сийкаси чикиб кетган.

Бу мавзуда гапирмаган одам колмади. Мактаб укувчисидан то вазиргача.

Натижа-чи?

Натижа йук, чунки хамма бир нарсани айтади: "Овози йук кушикчилар купайиб кетди......". Ким уша овози йук кушикчи? Мард булсанг, исмини айт ушани. Райхона..... Лола....... Танкид эса доим умумий. Чунки куркишади.

"Кушиклар угирланяпти.......". Ким уша угирлаб айтаётган? Исми ким? Кайси кушикни угирлаган? Аник гапни хеч ким гапирмайди.

Ким куркади, ким кимдан куркади, нима уша отарчилардан куркасизми ?

Ман масалан, худодан бошка хем кимдан куркмайман.

Куйидагилар менинг фикрим (фикрларимни биров мухокама килиши шарт эмас):

Бу албатта шоу-бизнес дейилади. Лекин, биздаги шоу-бизнес эмас, гирт кузбуямачилик. Чет-эл санъаткорларининг концертини курганмисиз, катта стадионларда концерт беришади. Агар хохлашса, керак булса жонли кушик хам айтиб беришади. Мана бу шоу-бизнес, пулини оклаб топишаяпти. Халоли булсин.

Биздачи ? Бизда нима куп, узбекнинг туйи куп. Кушикчиларимизга концерт куйиш шарт эмас, сезонида туйга бориб, овми халкимизнинг кулогига тепиб пулини шилиб келади. Туйга бориб огзини кимирлатиб, кутини ликиллатиб турса булди. Оддий ишчи бир йилда топадиган пулини топиб келади. Энг асосийси туйга номи чиккан кушикчи келди, махаллада дув-дув гап. Вактинча албатта. Авваламбор узимиз айбдормиз, пулини бераяпсанми жонли айт деб талаб килиш зарур. Албатта бунакада мард кушикчини топишнинг узи булмайди.

Бу мавзуда гапирмаган одам колмади. Мактаб укувчисидан то вазиргача.

Натижа-чи?

Натижа булмайди хам. Сабаби, "Узбекнаво"даги акахондаларимиз "сохта кушикчиларимиздан" уз улушини олиб туради. Уларга кизиги йук, таланти борми йук-ми. Жиринг-жирингдан булса булди. Эшакка лозим кийгизиб, хангратиб куйсангиз, соккасини берсангиз, унга хам керак булса лицензия бериб юборади. Ишонмайсизми ???

Клипларни кураяпсизми, канака бехаё булиб бораяпти. Энг асосийси клип билан кушикнинг мазмуни бир-бирига тугри келмайди. "Даракчи"нинг 12.08.2010 йилдаги 32-сонида хам шу мавзу кутарилган. Бунга сабаб кино ва санъат сохасида "Бадий кенгаш" деган идора умуман йуколиб кетган.

Кинони-ку айтмаса хам булади, гуё-ки бутун узбек халки дангиллама уйда туришади, хаёт гузал !!! Бир хил манзара, бир хил актёрлар: Мурод Ражабов, Алишер Узоковларга эътибор берганмисиз, хамма фильмда бир хил мимика. Кино санъати улиб булган аллакачон !!!

Ким уша овози йук кушикчи? Мард булсанг, исмини айт ушани.

Кайси бирининг исмини айтасиз, деярли хаммаси шунака булса.

Масалан мен хаётимда "Шахзод" (Рашиб Халиков) гурухининг кушигини умуман эшитмаганман. Чунки кушикларида на маъно, на овоз борлигини хис этмаганман. Факат чиройли мусикани чалиб, 8-10 маротаба битта сузни айлантириб кушик килиб айтишаверади. Овоз-ку агар узини танимасангиз, хотин киши кушик айтаяпти деб уйлайсиз.

Райхон - шунинг кушиклари маъносига хеч тушунганмисиз. Биринчидан тили чучук, иккинчидан узбекчани яхшилаб урганиб олсин. Кейин узбекча кушик айтсин.

Лолага танкидим йук, бошкаларга караганда овози яхширок.

Умид Шахобовга бу йил "Шухрат" медали беришди. Нима каромат курсатганига хеч тушунмайман. Кейин билсам онаси санъат сохасида "главный" шахслардан бири экан. Шунга булса керак. Овози -0 ва яна ---00000 !

Жасур Умиров - шунака кушикчи борлигидан уяламан. На бир кушигининг тайини бор, на бир клипининг, на овозининг тайин бор ! Шарманда !!! Хайф, бунака кушикчиларга ! Кимлигини билмасангиз мана бу ерда клипи бор Jasur Umirov - Derdiya

Хуллас гапирса гап куп.....

"Кушиклар угирланяпти.......". Ким уша угирлаб айтаётган? Исми ким? Кайси кушикни угирлаган? Аник гапни хеч ким гапирмайди.

Бу хакида гапирмаса хам булади. Энг угриларнинг катталари - Анвар Санаев, Мавлуда ! Авазбек Олимов хам онда-сонда угирлаб туради, хатто бир марта Юрий Шатуновнинг клипини хам угирлаган, кушик у ёгда турсин.

Эсимда борини ёздим, умуман хаммасини ёзадиган булсангиз, 10 кун хам етмайди.

Ортик Отажанов, Бобомуров Хамдамов, Нуриддин Хайдаров, Мухриддин Холиков, Насиба Абдуллаева - классика, буларга хурматим чексиз. Хозиргилардан Ровшан Комилов, Махмуд Намозов, Юлдуз Турдиева, Зиёда каби санъаткорларни хурмат киламан.

Edited by footmaster
форум қоидалари бузилган. пункт 2.7.
0

Share this post

Link to post
Share on other sites

Кинони-ку айтмаса хам булади, гуё-ки бутун узбек халки дангиллама уйда туришади, хаёт гузал !!!

Fikrizga qushilaman. Bu filmlarni kusez hayotizdan sovub ketasiz. Qaysi biriga qaramen Dangillama hovli, Avtomashinasi Audi Q7, Mersedes (S klass 221)... Hatto rivojlangan Yevropa davlatlaridayam millionerla minadiga avto. Bizani filmlarimizda hamma milliarder.

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

To'ppa to'g'ri!!! Asl yulduzlar juda sanoqli degan fikrdaman

0

Share this post

Link to post
Share on other sites
"Кушиклар угирланяпти.......". Ким уша угирлаб айтаётган? Исми ким? Кайси кушикни угирлаган? Аник гапни хеч ким гапирмайди.

Охирги угрилар "Божалар" гурухи ва Рухшон "Чегаралар борми" деган кушик шекилли. Хайрон булманг, бу кушикни балканский группа "SHANTEL" гурухи маромига етказиб айтган, кушик хам уларга тегишли. Кушик номи "Disco Partizani". "Божалар" гурухи ва Рухшон эса бу кушикни просто так айнитиб юборибди. Хайф уларга !!!

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

Охирги угрилар "Божалар" гурухи ва Рухшон "Чегаралар борми" деган кушик шекилли. Хайрон булманг, бу кушикни балканский группа "SHANTEL" гурухи маромига етказиб айтган, кушик хам уларга тегишли. Кушик номи "Disco Partizani". "Божалар" гурухи ва Рухшон эса бу кушикни просто так айнитиб юборибди. Хайф уларга !!!

Тугриси шу кушикни оргиналини эшитмасдан туриб манга сал ёкувди кейин оргиналини эшитганимдан кейин яна бир бор бизани кушикчилани мехнат кимасдан пул топишларига икрор булдим

0

Share this post

Link to post
Share on other sites

Create an account or sign in to comment

You need to be a member in order to leave a comment

Create an account

Sign up for a new account in our community. It's easy!

Register a new account

Sign in

Already have an account? Sign in here.

Sign In Now